Психотроп моддалардан фойдаланиш
Даволаш максадида қўлланилган Псикотроп моддалар шу шаклда си- нифлантирилиши мумкин:
Анестезик ва Оғриқ қолдирувчилар
Оғриқ ва бошқа хил ҳисларни йўқотишда ишлатиладиган психотроп дорилар, асосан, анестезиклардир. Буларнинг жуда кўпчилиги кайф- га сабаб бўлади, бу эса касалларнинг жисмоний оғриқни ҳис этиш ёки туйғу ҳисларига зарар бермасдан, жарроҳ амалиётларига чидашларини таъмин этади.
Анастетиклар - оғриқ сезишни мувозанатлаштирган эндорфинлар оғриқ қаршисида ожиз қолганда, асаб системасининг органлар билан алокасини узадиган психотроп моддалардир. Бу моддалар орасида мор- фин ва кодеин каби наркотиклар, аспирин, барбитуратлар ва ибупрофе- ин каби оғриқ кесувчилар бор. Булар яна эпилепсия ва томир тортиш холида хам кулланилади. Бензодиазепинлар сокинлаштирувчи, ухлатув- чи ва тортишган мускулларни юмшатувчи хусусиятга эгадир. Булар ора- сида энг кўп Rohypnol, Rivotril, Diazem ва Klordiazepoksit каби дорилар суистеъмол этилмоқда. Асоси наркотик бўлган барбитуратлар ва бензо- диазепинлардан 45 донаси инсонда жисмонан ва руҳий боқимандалик пайдо қилгани учун байналминал назорат остига олингандир.
Психиатрик ва неврологик дорилар, амфетаминлар, барбитуратлар ва бензодиазепинлар каби синтетик моддалар - наркотик булгани учун
мастлик, эйфория, допинг таъсири, характер ўзгариши каби ён таъсир- ларга соҳибирлар.
Талайгина стимулятор, неврологик ва психиатрик дориларнинг эти- кетларида ён таъсир сифатида «кишилик ўзгариши, ҳатти-ҳаракатларда бузуқлик ва ёки токсик психоз» каби туманли ифодалар бор. Касаллар бу ифодаларнинг асл маъносини тушунмайдилар. Масалан, паркинсон ва алзхаймер хасталикларида қўлланилган Cabergoline ва ReQuip каби дориларнинг этикетларида “кишилик ўзгариши” дея билдирилган ён таъсирнинг, аслида, гомосексуализм, ўз жонига қасд қилишга мойиллик, ўгрилик ва қиморга майл каби бузуқликларга сабаб бўлгани ҳақда дори фирмаларига қарши очилган маҳкамаларда маълум бўлди.
Психиатрик дорилардан бири Ritalin болалардаги гиперактивликка карши қўлланилиб, кучли боқимандалик пайдо қилади ва статистика- га кўра, бу дорини қўлланганларнинг 60 % ида Conduct Disorder (жи- ноятга майл), Opposition Defiant Disorder (зўровонликга майл) ve Turet
384 Зеҳн (онг) назорати
Sendromu (беихтиёр сукиниш - ҳакоратга майл) кўзга ташланган. Хуло- са, бу дори қўлланиб тузалиш эмас, балки яна-да ёмон аҳволга тушиш эхтимоли 60 % экан.
Айни синфдан бўлган дори Rivotril нинг ён таъсирлари шундай: агрес- сив харакатлар, диққатни бир жойга тўплай олмаслик, иқтидорсизлик, қизларда эркак боланинг қилиқлари, эркак болаларда қизларнинг ҳатти- ҳаракатлари, кўриш бузуқликлари, воқеликни идрок килаолмаслик, кишилик ўзгариши, нур, сас ва жисмоний тегинишга нисбатан ҳаддан ташқари ҳассосият, галлюцинациялар.
Do'stlaringiz bilan baham: |