Нашрга тайёрлаган



Download 0,95 Mb.
bet227/257
Sana09.06.2022
Hajmi0,95 Mb.
#647992
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   257
Bog'liq
Haqiqiy tibbiyot kitobi

Кибернетик тиббиёт


Технологиянинг ривожланиши натижасида тиб илми инсон организ- ми ҳақида жиддий билгиларни тўплашга муваффақ бўлди ва уларни ти- зимланган ҳамда таснифланган ҳолга келтирди. Аммо давр ўтиши билан билгилар чуқурлашиб, ортиши ва соҳаларга бўлиниши оқибатида замо- навий тибб организмни ҳам худди соҳалар каби парча-парчага ажратиб даволашга урина бошлади.
Организмнинг яратилишдан яхлитлиги ва органларнинг бир-бирига боғлиқлигини инкор қилиш даври бошлади. Бу янги ёндошув оқибатида яхлитлик концепсиясида даволаш мумкин бўлган касалликларнинг да- воланиши имконсиз ҳолга келди.
Бу ҳатони англаган замонавий тиб яхлитлик концепти йўлларини ах- тараркан, ўзи яқингача рад этиб келган қадимги тиб фалсафасига қайта бошлади. Бу янги ёндошув уларни Макро ва Микрокосмос қонунларини эслашга мажбур этди. Бу қонунлар асосида янгидан қўлга киритилган маълумотлар замоновий тибнинг янглиш бир тамал – пойдевор устига қурилганини кўрсатди.
Биология, кимё, биокимё, математика, физика, квант физикаси, кибер- нетика, каби фанлар бирлашувидан олинган билимлар ўзлаштирилиб, янги услублар ишлаб чиқилди ва янги бир билим тизими қурилди. Бу
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 373
янги услуб ва билим тизимига Интегратив тиббиёт (Kибернетик тиббиёт ёки Kвант тиббиёти) номи берилган. Бугун Интегратив тиббиёт жадал суръатда ривожланмоқда, овозасиз ёйилмоқда ва замонавий тибнинг барча соҳаларини ишғол этмоқда. (“Кибернетик” сўзининг маъноси – “назорат – бошқарув”дир).
Кибернетик тиб услубини ва билим тизимини англаш учун Мaкрокосмос ва Микрокосмос қонунларини англаш керак бўлади. Инсон организми, жонли ва жонсиз бутун жисмлар каби молекулалардан, мо- лекуляр атомлардан иборат. Атом модданинг хусусиятларини ўзида акс эттирган ва нормал табиий шароитда парчаланмайдиган энг кичик пар- ча. Атом молекулалардан кичикроқ бўлгани учун яна-да ҳаракатчандир. Бир атом ўзи жойлашган модданинг хусусиятларига кўра ҳаракат қилади (Тошда тош парчаси, ўсимликда ўсимлик парчаси, инсонда инсон парча- си, юракда юрак парчаси каби).
Атом махсус шароитларда парчаланиб манфий зарядли электрон ва мусбат зарядли ядрога, ядро ҳам ўз навбатида, мусбат зарядли протон ва зарядсиз нейтронга, протон ва нейтронлар эса кваркларга (нейтри- но), коинотнинг асосий тамал тоши, дея тахмин этилган парчаларига (ёки энергия тўлқинларига) ажралади. Бир хонада жойлашган ашёлар ва инсонларга юқоридан кучли микроскоплардан қаралса, улар алоҳида- алоҳида жисм сифатида кўринмайдилар, балки нейтрино(кварклар) дан иборат бўлган электромагнит майдонлар шаклида кўринадилар.
«Қаттиқ» ва «дағал» дея тушунилган ҳар қандай ашё, кўриш ва теги- ниш сезгилари билан чекланган инсон учун моддадир холос, аслида у

  • қувват (энергия,электромагнетик тўлқин)дир. Модда ва энергия бир борлиқнинг икки хил кўринишидир, яъни моддага энергиянинг бир шак- ли сифатида ҳам қараш мумкин. Бутун коинотнинг хомашёси энергия тўлқинидир ва жонли-жонсиз барча жисмлар ўз атрофига электромаг- нит тўлқин тарқатади. Органлар, ҳужайралар, тўқималар ҳам ўзига хос фарқли частотада тўлқинлар тарқатади ва ҳаммаси бирга организмнинг умумий частота спектрини ифодалайди. Шу маънода, хаста ва соғлом органнинг частоталари бир-биридан фарқ қилади.

Олимлар бу маълумотларга таяниб, миядан тарқалган тўлқинларни бир-бирини код каби ўқийдиган ва безовталикларни қайд этадиган жиҳозларни қўлга киритишга уринганлар.
1988 йилда академик Святослав Нестеров ўта сезгир сенсор ихтиро этган ва унинг асосида NLS (non lineer-sistem) Метатрон ташҳис ти- зимини ижод этган. Метатрон тизими мия нейронларини биоэлектрик ҳаракатчанлик ишлаб чиқаришини таъминлайди. Ҳужайраларнинг электромагнит тўлқинларини олади, расшифровка этади ва орган тас- вирини компьютер экранига ўтказади. Органлардаги ва ҳужайралардаги қусурларнинг патологияларини аниқлаб, тузатади. Беморнинг частота спектрида сақланган ва частота тартибини бузган ёт частоталарни (ал- лерганлар, вируслар, бактериялар ва б.қ.) аниқлайди. Барча система ва
374 ДНКдаги ўзгаришлар
органлардаги фаолият бузилишларини қайд этиб, вужуднинг ёғ мувоза- нати, холестерин тартиби, психологик характер тузилиши ва риоя эти- лиши керак бўлган дастур ҳақида ҳам маълумот беради. Ҳатто General Operation Device (GОD) номли умр бўйи тўпланган хромосома бузилиш- ларини излаб, тузатадиган ва шу тарзда бир организмнинг кексайиш жа- раёнини тўхтатдиган жиҳоз ясалган.

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish