Ҳисоботнинг асос хулосалари шундай:
Тимсoҳларда паст савияда тестостерон ва юксак савияда остро- ген, эркаклик безларида анормаллик, урчишда муваффақиятсизлик ва пенислaрининг ҳаддан ташқари кичиклиги тасбит этилди.
Аляскада эркак “ситка” кийикларининг учдан бирида жинсий безла- рининг умуман ташқарига чиқмагани аниқланди.
Жанубий Африкада кимёвий моддалар кирланган табиат ҳудудларида
370 ДНКдаги ўзгаришлар
бир сичқон тури эркакларининг ҳеч сперма ишлаб чиқармагани ўрганилди.
Эрасмус Университетининг бир тадқиқоти полиxлорбифениллaр (хлорофос каби) билан заҳарланган эркак болаларнинг каттайганларида қўғирчоқ ва идиш товоқ билан ўйнашни истаганликларини аниқлади.
Канада, Русия вa Италияда бу тур кимёвий моддалардан кирланган бўлгаларда яшаган аҳоли ичида қиз болаларнинг эркаклардан икки ба- робар кўп туғилаётгани тасбит этилди.
Америкада эса полиxлорбифениллaр (PCB, хлорофос каби) билан заҳарланган бизонларнинг пенислари нормалдан анча қисқа эканлиги кузатилган.
Нью Йоркдаги Рочестер Университетининг бир тадқиқотида пластик идишларда қўлланилган острогенсимон моддалардан заҳарланган она- лар туққан эркак болаларнинг пенислари ниҳоятда кичик бўлганлиги кўрилган.
Бугун Шимолий қутбда гермофродит айиқларга дуч келинмоқда. Тўрт юздан ортиқ кимёвий модда билан кирланган Флорида ҳудудларида пантераларнинг спермалари анормаллашгани ва бу ҳудуддаги тошбақаларнинг эркакларида урғочилик хусусиятлари ташҳис этилди.
Бу экологик қиёмат ишоратларини Марказий Осиё Турк Жумҳурият- ларида ҳам кузатиш мумкин. Кимёвий моддалар кенг қўлланилаётган пахта плантациялари бўлгасидаги, айниқса, Ўзбекистондаги аёллар- да қисирлик кундан-кунга ортиб бораётгани каби, эркакларда ҳам иқтидорсизлик кенг ёйилмоқда.
Тиббий дорилар, қўшимча моддалар, кир ювиш воситалари ва син- тетик овқатлар аёлларни эркаклаштириб, эркакларни эса аёллаштириб юбормоқда ва инсонларни бепушт қилмоқда. Бепуштлашган одамлар сунъий бола ишлаб чиқаришга йўналтирилмоқда, инсоният роботла- шиш тарафга кетмоқда.
Ген технологияси ва нанотехнология билан жихозланган тиббиёт макромиқёсда касалликларнинг сабабини тушунмай туриб, даволай ол- магани ҳолда, микросавиясида, ҳатто ген савиясида инсонни даволашга уринмоқда.
Натижада, инсoн инсонийлик сифатларини йўқотиб, мажҳул мав- жудотларнинг сифатларига бурканмоқда.. (“Зеҳн (онг) назорати”, “Бе- пуштлик”, “Эндометриоз”, “Қўшимча моддалар” бўлимларига қаранг.)
“Фитна замонида инсонларнинг энг xайрлиси тоғ бошига кетиб, ўз уйидаги қўйнинг сутидан ичгандир”. (Ҳадис)
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 371
Do'stlaringiz bilan baham: |