Нашрга тайёрлаган


ГЎO (Гени ўзгартирилган организм)



Download 0,95 Mb.
bet222/257
Sana09.06.2022
Hajmi0,95 Mb.
#647992
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   257
Bog'liq
Haqiqiy tibbiyot kitobi

ГЎO (Гени ўзгартирилган организм)




GM (Genetically Modified – инглизчадан “гени ўзгартирилган” дегани) технологияси ҳар қандай организмга ягона бир ген ёки ген гуруҳининг қўшилиши, чиқарилиши, тузилишининг ўзгартирилиши ёки турлар ора- сидаги тегишли ген ўзгаришини ўз ичига олaди.
Генетик муҳандислик маҳсулоти бўлган бундай маҳсулотларнинг шаклланиши табиий муҳитда бир-бирига алоқаси йўқ организмлар ген- ларининг ўзгартирилиши ёки биридан иккинчисига трансфер (нақлия) қилиниши (кўчирилиши, ўтказилиши) билан амалга ошади.
Трансфер қилинган генлар микроб гени, вирус гени, ўсимлик гени, ҳайвон гени, инсон гени ҳам синтетик ген бўла оляпти. Бир организм- даги муайян генларнинг бошқа организмга ўтказилиши билан “генетик нақлиячи (ташувчи)”, яъни маҳсулот умуман бошқача бир шакл олади. Бошқа-бошқа, тафовутли генларнинг комбинациясини (бирикишини) амалга ошириб, исталган ранг, таъм, ҳид, шакл, қаттиқлик, юмшоқлик ва чидамлиликдаги маҳсулот ишлаб чиқарилиши мумкин.
Бугунги кунда ҳамма тайёр овқатлар ва ичимликларда GM қўшимчаларининг камида бир нечтаси ишлатиляпти, десак муболаға бўлмайди: соя лецитини, сунъий хушҳидлар (ароматлар), глюкоза, фрук- тоза, крахмал, малтодекстрин, карамел, рибофлавин, аспартам, аспасвит, аспaмикс ва бошқа “Е” индексли деб номланган қўшимча моддалари - шулардан баъзиларидир.
Истеъмолчи қишлоқ хўжалигида қўлланилган GM уруғларнинг миқдори ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Ҳолбуки, анчадан бери табиий уруғларнинг ўрнига GM уруғлар ишлатилмоқда. Пахта, буғдой, гуруч, сўя, жўхори, кунгабоқар, қанд лавлаги, картошка, исмалоқ, пиёз, саримсоқ, тарвуз, қовун, олма каби мева-сабзавотларни етиштиришда GM уруғлари кенг қўлланилмоқда.
Табиийки, мазкур ўсимликлардан олинган шакар, ун, ёғ, атир-упа, то- залаш маҳсулотлари, бўёқ, газлама ва ўғитларни ҳам GM маҳсулотлари қаторига қўшиш керак.
Ген муҳандислиги ёрдамида ишлаб чиқарилган организмларда ин- сон умуман истеъмол қила олмайдиган, озуқа сифатида тасаввур қилиб бўлмайдиган материалларни қўллаб, табиий озуқаларни ўзгартириб юбормоқда. Помидорни совуққа чидай оладиган ҳолга келтириш учун
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 361
помидорга наҳангнинг (акуланинг) гени аралаштирилмоқда, картошка- ни ҳашаротлардан муҳофаза қилиш учун картошкага чаён (скорипон) гени қўшилмоқда. Баъзи ўсимликларга эса инсоннинг иммунитет тизи- ми ишлаши учун жавобгар инсон гени тиқиштирилмоқда.
Трансгенларда озуқа сифатида тасаввур қилиб бўлмайдиган ор- ганизмларнинг генлари қўлланилаётганига қарамасдан генетикаси ўзгартирилган маҳсулотлар вақт ўтиши билан қандай оқибатларга олиб келишини аниқлайдиган ҳеч қандай узоқ муддатли тест (текширув) ўтказилмаган.
Чаён, балиқ, чўчқа ёки инсон генини ўз ичига олган помидор ёки кар- тошка бизнинг генларимизга қандай таъсир кўрсатади? Масалан, нева- раларимиз думли ёки сузгичли (сузиш қанотли) бўладими?
Трансфер қилинган бу генларнинг (трансгенларнинг) янги муҳитда бошқа, қўшни генларга қандай таъсир қилиши, чидамлилик даражала- ри, жойида мустаҳкам қолиш-қолмасликлари ёки янги жойларини таш- лаб, бошқа ерга кўчиш-кўчмасликлари аниқланмаган.
Бу генлар бир ўсимликдан бошқа ўсимликка ёки ўғитдан тупроқ бакте- рияларига, ундан кейин сон-саноқсиз турли организмларга ўта оладими?
Масалан, бу генлар истеъмол қилинган мева орқали ичак бактерияси- га, улар орқали қон ҳужайраларига, қон ҳужайралари орқали аъзоларга ёки ҳомиладор аёлнинг ҳомиласига кўчиб ўтиш эҳтимоли қандай?
Генларни трансфер қилишда агробактерияларнинг ДНК ҳалқаси, яъни плазмитлар қўлланилади. Плазмитлар ўзларини нусхалаш (копи- ялаш) хусусияттига эгадирлар ва организмга киргач, йўқ бўлиб кетмай- дилар. Ичак бактериялари ва қонга (лейкоцитларга) аралашиб, бутун организмга тарқаладилар.
Бир гуруҳ тадқиқотчилар трансгенларнинг сичқонлар аъзоларида- ги жойлашишини ўрганганлар ва даҳшатли манзарага дуч келганлар: трансгенлар мия, тери, жигар, талоқ, буйрак, жинсий аъолар ва бошқа барча аъзоларда, ҳатто сичқон қорнидаги хомилада ҳам жойлашиб, тез- лик билан кўпая бошлаганлар.
Шуни хулоса қилишимз мумкин-ки, GMO онкологик касалликларга, бепуштликка, аллергияга, янги туғилган чақалоқларда жиддий касалли- кларга, олдин учрамаган мажруҳликларга ва ўлимларга сабабчи бўлиши мумкин.
Бир неча илмий тадқиқотлар натижасида GMOнинг иммунитет тизи- мини бузиши, метаболизмда муаммолар чиқариши ва аллергик таъсир- ларни вужудга келтириши аниқланган.
Бундан ташқари, ўсимликларга ташқи генларнинг интегра- ция қилиниши (киритилиши) натижасида ўсимлик геномасининг барқарорлиги камайиши ҳам тасдиқланган.
2005 йилда телевизион каналларнинг бирида Адана (Туркия)да етиш-
362 GMO
тирилган GM мандарин дарахти кўрсатилди: дарахтнинг битта шодаси- да ҳам мандарин, ҳам аччиқ қизил қалампир меваси униб чиққанди. GM дарахтининг эгаси бу ҳолатни: “Аллоҳнинг мўжизаси”, деб айтаётганди.
Ҳолбуки, бу воқеанинг мўжизага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу воқеа мандарин ёғочига қизил қалампир генинг нақлия (трансфер) қилинганлигини кўрсатганди холос.
Бу ерда қўрқинчли нарса шунда-ки, собит бўлмаган бу геннинг ман- дарин дарахтидан бошланган “саёҳати” қаерда тамом бўлaди?
Назоратдан чиққан ягона генни ёки генларни орқага қайтаришнинг имконияти йўқ. Табиатдаги қариндошларидан жуда кучли бўлиб кетган GMOлар қариндошларини табиий экологик тизимнинг ташқарисига чиқариши, ҳатто умуман йўқ қилиб ташлаши мумкин. Ёки озуқа занжи- рига кириб, ҳеч кутилмаган ва таxмин қилинмаган янги шаклларнинг туғилишига сабаб бўлиши мумкин.
Бунинг ва бунга ўхшаш фалокатларнинг натижаларини таxмин қилишнинг имконияти йўқ. Бундай фалокат атом бомбасидан ҳам қўрқинчли натижаларга олиб келиши мумкин. Чунки атом бомбаси ту- файли пайдо бўладиган нуклиатидлар вақт ўтиши билан қўрғошин каби зарарсиз модда ҳолига келиб, парчаланиб кетадилар. GMOларнинг за- рари эса вақт ўтиши билан фақат кўпаяди ва фожеанинг чегараларини таxмин қилиб бўлмас даражада кенгайтиради.
Бугунги кунда трансген уруғга “Терминатор (йўқ қилувчи) Ген” жойлаштирилиб, бу уруғларнинг кейинги босқичда бепушт бўлиши таъминланмоқда. Бундай урурғлар фақат бир марта экилмоқда ва такро- ран ишлатилмаяпти.
Барча тирик организмларнинг кўпайиш тизими, асосан, бир хил та- мойилларга (принципларга) таянгани сабабли мазкур уруғларга жой- лаштирилган терминатор генлар инсонга ҳам xудди шундай таъсир қилиши, яъни бепуштликка етаклаши мумкин.
Муайян турдаги ҳужайраларни йўқотиб ташлайдиган генларни би- рон бир маҳсулотга кўчирганда (трансфер қилганда) бу генлар инсонни ҳали номаълум касалликларга мубтало қилиши мумкинлиги каби унинг дунёқарашини ва психологиясини ҳам тузатиб бўлмайдиган тарзда за- рарлаши мумкин.
Бундан ташқари, мана шу йўқ қилувчи генлар муайян инсон гуруҳини ёки маълум хусусиятларга эга кишиларни ҳам нишонга олишлари мум- кин. Масалан, муайян кўз ёки тана рангига, соч тузилишига, ирққа, дин- га ёки бошқа хусусиятларга йўналтириши мумкин.
GMO қўрқинчли оммавий қирғин қуролига, инсонларнинг, ҳайвонларнинг, ўсимликларнинг ва микроорганизмларнинг оммавий бошқарувини таъминлайдиган машинага ҳам айлантирилиши мумкин.
Акс ҳолда, авлиё Павeлнинг неча асрлар олдин айтган сўзлари содир
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 363
бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас: “Шундай бир замон келади-ки, инсон фақат ёввойи ўтлар билан озиқланиши мумкин бўлади.”
Табиийки, агар озиқлана оладиган табиий ўтлар қолса…
Бугунги ихтиролар фонида 14 аср аввал Аллоҳу Таoло тарафидан ин- дирилган Қуръони Каримнинг азамати инсонни ҳайратга солади. Био- логиядан хабарим бўлмасайди, балки бу муқаддас Китобнинг ҳар сатри бир мўъжизадан иборат эканлигини кўраолмасдим. «Нисо» сураси 119- 120-чи оятларида берилган билги ўша мўъжизалардан бири эканлигини кўришни насиб этди.
Бу оятлар қаршисида худди икки денгиз сувининг бир-бирига қоришмай турганини кашф қилган, сўнгра бунинг 14 аср аввал мусул- монларнинг муқаддас Китобида айтилганини кўриб, боши саждага келган капитан Кусто каби лол қотдим: «(Шайтон), Уларни йўлдан ураман, беҳуда гумон ва хомхаёлларга мубтало қиламан, уларга ҳайвонларнинг қулоқларини ёришни, Аллоҳнинг яратганларини ўзгартиришни буюраман, (деди). Ким Аллоҳни ташлаб, шайтонни дўст тутса, албатта муқаррар зиён кўради. (Шайтон) уларга ваъ- далар беради, хомхаёлларга мубтало қилади. Ҳолбуки, шайтоннинг ваъдалари алдовдан бошқа нарса эмас». («Нисо» сураси 119-120).
Бу оятларда GMO, ген муҳандислиги ва мазкур ваъдаларга оид батаф- сил ва аниқ маълумот берилган. Оятдаги “Ҳайвонларнинг қулоқларини ёрадилар”, ибораси нимани англатиши бугун равшан кўрилмоқда: гене- тик изланишлар ва мутацияларни кузатиш учун ўтказилган тадқиқотлар учун зарур бўлган тўқима ҳайвонларнинг қулоқларини ёриб ёки игна билан сўриб олинмоқда. Чунки ҳайвонларнинг бутун вужуди қиллар, туклар ёки юнг билан қoпланган. Фақатгина қулоқларининг ичи очиқ, тадқиқот ишларини ўтказиш учун қулай.
Ҳа, Қуръон оятларига кўра, трансген технологияси шайтоний хусу- сиятга эга.
Бундан 1420 йил аввал индирилган бу хақиқат бизга бугун, инсон зоти ҳайвонларнинг қулоқларини ёрабошлаганида етиб келди!
Инсон ҳақиқатни англаб етмагунча доим муаммоларга дуч келажак ва бунга унинг жоҳиллги, пул топиш ҳирси, очкўзлиги ва шафқатсизлиги сабаб бўлажак. Улар билан юзма-юз келганимизда эса улардан қутулишнинг иложи бўлмайди.

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish