Жамбул (тошчўп) Tyhmus vulgaris
Сийдик йўллари касалликларига жуда фойдали. Буйрак тошлари- ни парчалайди ва туширади. Ҳазмни осонлаштиради, ҳазм аъзола- рини дезинфекция қилади, ҳатто H. Pylori ва Кандидадан сақлайди, яллиғланишни қуритади, ошқозон, кўз ва юракни қувватлантиради. Қориннинг пастки қисмидаги оғриқларини кетказади, иштаҳани очади. Таомларга доимий равишда жамбул қўшиш кўриш қувватини сақлайди ва орттиради.
Жамбул чойи ичилса, тер ва оғиз ҳидини кетказади, уйқусизликка, жисмоний ва руҳий касалликларга фойда беради. Эпилепсия, анемия ва қувватсизликка таъсирли восита. Гижжаларни туширади.
Жамбул ёғи бошга сурилса, бош оғриғига, қоринга сурилса, қорин оғриғига ва ошқозон тортишиб оғришларига, кўкрак ва белга сурилса, астма, бронхит, кўк йўтал ва йўталга фойда беради.
86 Табиий дори-дармонлар
30 гр янги жамбул майдалаб тўғралади, 200 гр зайтун ёғи билан ара- лаштириб 7 кун туради. Кейин ёғи сузилиб, соус ва салат ва бошқа таом- лар учун ишлатилади. Оғриган жойларга суртилади.
Жамбул уруғлари қовурилади ва туйилади, бир латта билан геморрой устига қўйилса, геморрой кичрайиб, йўқолади. Уруғи топилмаса, ёввойи жамбулни айни шаклда ишлатса бўлади. Ёввойи жамбул маданийсидан кўра таъсирли ҳисобланади.
Зиғир уруғи Linum usitatissimum
Милк, юз, овоз мускуллари, кўкрак ва бадандаги ички ва ташқи шиш- ларни кетказади, овоз бузуқлигини йўқотади. Буйрак ва қовуқ тошлари- ни туширади.
Маний (сперма) ва сийдикни кўпайтиради, туғишни осонлаштиради, ошқозон, ичак ва сочларни қувватлантиради, яраларни ёпади. Хусусан, кўк йўтал, йўтал ва ошқозон яраси учун жуда фойдали. Саратон (рак) нинг олдини олади, саратон янги бошланган бўлса, тўхтатади.
1 ош қошиқ зиғир уруғи туйилади, 1 қошиқ асал ва 3-5 дона эзил- ган саримсоқ билан аралаштирилади ва ютилади, устидан сув ичилса, (“Сув” бўлимига қаранг.) ич кетишини тўхтатади, ич қотишининг олди- ни олади.
1 ош қошиқ зиғир уруғи иссиқ сув билан аралаштирилиб, устига латта қопланади ва 1-2 соат дамланади. Ёки 1 қошиқ зиғир уруғи 50 гр совуқ сув билан аралаштирилади ва 5-6 соат туради. Кейин уруғлари билан кунига 1 маҳал ичилади.
Янги майдаланган зиғир уруғи сув билан аралаштирилади, эзилган ва шиш жойларга компресс қилинади.
Қайнатилган зиғир уруғининг бўтқаси куйган жойларга сурилади. Зиғир уруғи қичитқи ўти билан қайнатилиб, асал билан ёки ўзи ейил-
са, саратонга фойда беради.
Зиғир уруғи нон хамирига қўшилса, нон ҳазмини осонлаштиради. Янги қовурилган ва майдаланган зиғир уруғи зайтун ёғи билан ара-
лаштирилиб, бош терисига сурилса, соч тўкилишини тўхтатади, сочлар-
нинг ўсиши ва қалинлашишини таъминлайди.
Огоҳлантириш: Майданланган зиғир уруғини кутмасдан ишлатиш керак, акс ҳолда таркибидаги омега кислоталари шифо хусусиятини йўқотади!
Do'stlaringiz bilan baham: |