Кавар (ковул) Kapparis spinoza
Ковул (кавар) гули ғунчасига каппари дейилади. Каппари қуритилган ҳолда, шўр ёки табиий сиркада сақланиб ишлатилади. Янгиси лимон суви (ёки сирка), туз ва зайтун ёғи билан ейилади. Қуритилган каппари яхшилаб туйилиб, сув билан ичилса, геморройга фойда беради.
Талоқ касалликларига ковулдан яхшироқ ўсимлик йўқ. Бу каби касал- ликларда ковул томирининг пўсти қайнатилиб ичилади ёки 1 чой қошиқ майдаланган ковул пўсти 3 ҳафта давомида эрталаб ва кечқурун сув би- лан ичилади.
Қуруқ томири ўрнига гулининг ғунчаларини (каппарини) ҳам қўллаш мумкин. Қуритилган томири туйилиб, жавдар уни билан аралаштирила- ди ва кечқурун талоққа сурилади ва устига ёғли қоғоз ёпилади ҳамда эр- талабгача туради. Янги ковулнинг томири пўсти қуритилган ковулнинг пўстидан қувватли бўлади.
Грейфрут Citrus grandis
Лимоннинг барча фойдали хусусиятларига эга бўлган, иштиҳанинг йўқлиги ва уйқусизликка фойдали, ичакларни ишлатади, жигарни то- залайди, фалаж ва қувватсизликка фойдали, ахлоқни гўзаллаштиради. Лимон ўрнига ҳам қўлласа бўлади. Грейфрут олаётганда уруғли (данак- ли) бўлишига диққат қилиш керак. Уруғсиз (данаксиз) грейфрутлар гени ўзгартирилган бўлади.
Сабзи Daucus carota
А провитаминга энг бой манбаларидан биридир. Унда кўп миқдорда C, D, E, K, B1, B2 витаминлари мавжуд. Болалар учун она сутидан кей- инги қийматли озуқа. Эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиради ва бой- итади.
Она ва боланинг тишларини қувватлантиради, кўз нурини оширади. Куй-ган жойлар, ташқи ва ички яраларни яхшилайди. Саратоннинг ол- дини ола-ди, тери ва кўз касалликларига, шунингдек катаракта, астма ва овоз пастли-гига фойда беради.
Сабзи уруғлари ошқозон ва ичак газларини кетказади, сийдикни хайдай-ди, буйрак ва қовуқ тошларини туширади, гидрофиз (қоринда сув тўпланиши) касаллигига фойда беради.
Сабзи суви исмалоқ, қичитқи ўти, семизўти, карам, пиёз, петрушка, селдир ёки олма суви билан бирга ичса, самарадорликни янада оширади.
Хурмо Phoenix dactylifera
Ҳадиси шарифда: “Ажва хурмоси жаннатдандир ва жинниликка қарши шифодир”, дейилган. Киши озуқа сифатида кўп вақт давомида хурмо ейиши мумкин. Хурмо, пўсти билан ювилмасдан ейилиши керак.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 83
Хурмо пўсти устидаги микроблар соғлом киши ичакларидаги микроблар билан бир хил. Хурмони ювмасдан ейиш ичакларга керакли микроблар- ни бериш бўлади. Кунига 1-5 дона хурмо мағзи билан ейилса, ичаклар- нинг ишламаслигига ва геморройга фойдали.
Ҳомиладор аёлларга хурмо тавсия қилинади, чунки xурмо бачадон мускулларини тозалаб, кучга тўлдирaди. Хурмо - ҳомила ривожланиши учун керак бўлган фолия кислотасининг манбаидир.
Нонушта ва кечки овқатлар ўрнига сув ёки кўк чой билан ейиш мум- кин. Пайғамбаримиз (с.а.в.) хурмони қовун, тарвуз ёки қаймоқ билан ер эдилар. Ялтироқ хурмолар сақловчи кимёвий моддалар қўшилгани са- бабли, катта хурмолар эса гормонли бўлгани сабабли зарарлидирлар ва танланмаслиги керак. Ажва хурмосининг энг кичиги танланса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |