Кир ювиш воситалари ва соч бўёқларидан фойдаланиш. Маргарин, гидрогенлаштирилган ёғлар, доғланган ёғлар, қўшимчали тайёр таомлар
194 Касалликлар ва уларнинг давоси
ва ичимликлар, оз чайнаш; ҳарaкатсизлик, кўп ейиш, кўп хафа бўлиш, асабийлашиш, хoинлик, ҳасад ва ғийбат қилиш.
Бундан ташқари, “А” қон гуруҳига мансуб бўлган кишиларнинг – мол (қизил) гўшти ейиши ва сут ичиши; “0” қон гуруҳига мансуб бўлган ки- шиларнинг эса – сут ичиши, жўхори ва буғдой ейиши зарарлидир.
Сўлак безлари организмда ишлаб чиқарилган гормoнларни тўғридан- тўғри қонга аралаштиради. Шу тарзда гормонлар энг қисқа вақтда орга- низмнинг барча ҳужайраларига етиб боришади.
Организмнинг руҳий ва жисмоний функцияларининг назорат- да ушлаб турилиши, тизимлар ва аъзолар ўртасидаги мувозанатнинг муҳофаза қилиниши, ҳужайрадаги ишловларнинг назорат қилиниши, тўқималарнинг озиқланиши ва янгиланиши, қолдиқларнинг вужуддан чиқариб ташланиши ва шунга ўхшаш барча ишловларнинг тартибли тарзда амалга ошиши фермент ва гормонлар воситасида қилинади.
Шундай экан, синтетик гормон ва ферментларни қабул қилган киши бу моддаларга қарам бўлиб қолади, синтетик модда ёрдамида бошқариладиган роботга ўхшаб қолади. Соғлом бўлиш учун камчилик- сиз ишлайдиган ва бир-бири билан уйғун ишлайдиган сўлак безлари ти- зими зарур.
Биргина сўлак бези фаолиятининг издан чиқиши барча безларнинг ва ба- дандаги барча ишловларнинг мувозанатини бузади. Аммо фақат сўлак без- инигина “даволаш” бекорга вақт кетказиш, ҳатто зарарли ишдир. Тўғридан- тўғри сўлак безини тузатувчи даво йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.
Диабет дунё аҳолисининг 2,5% да учрайди. Статистик маълумотларга кўра, ўлимга олиб борувчи касалликларнинг аксариятига замин яратув- чи диабет яшаш аъзоларида жиддий ва турғун касалликларга йўл очади.
40 ёшгача юрак хуружини бошидан кечирган кишиларнинг 51%-ида қондаги шакарнинг юксак бўлиши аниқланган
Организмимиз биз еган озуқанинг аксариятини жигарда шакaрга, яъни глюкозага айлантиради. Ишлаб чиқарилган шакар қисман жигар- да тўпланади, қисман қонга қоришади. Ошқозон ости бези томонидан ишлаб чиқариладиган инсулин гормони ҳам қонга қоришиб кетади. Қондаги шакар инсулин билан бирлашганда, карбонгидратларнинг 3-чи ҳазми ниҳоясига етган бўлади.
Инсулин шакарни организмдаги барча ҳужайраларга ташийди.
Ҳужайраларга кирган шакар ҳужайралардаги энергия марказларига жўнатилади. Энергия марказларида шакардан организм қилиши керак бўлган ишлар учун энергия ишлаб чиқарилади.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 195
Мана шу ерда карбонгидратларнинг 4-чи ҳазми якунланган бўлади.
Шундай экан, қанд касаллиги карбонгидратларнинг 3-чи ҳазмининг етишмаслиги ёки йўқлиги билан боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |