Наряд тизими Режа


Хавфсизликнинг қўшимча талаблари



Download 29,26 Kb.
bet8/11
Sana01.12.2022
Hajmi29,26 Kb.
#876150
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
XFX MI-1

15.8. Хавфсизликнинг қўшимча талаблари.
15.8.1. Агар келгусидаги ишларнинг мураккаблик ва хавфлилик даражаси ёки Ишларни хавфсиз бажариш лойиҳаларида кўзда тутилган чегаралардан четга чиқмаса, нарядни берувчи шахс ишлар раҳбарига (нарядни қабул қилувчи-уста ва шу кабиларга) нарядни телефон орқали бериши ёки унга нарядни ижрочиларга мустақил равишда бериш ҳуқуқини бериши мумкин. Биринчи ҳолда нарядни қабул қилувчи ишлар раҳбари олинган топшириқни қайта боғланиш бўйича қайта текширади ва ўзининг имзоси билан нарядни берган раҳбарнинг фамилиясини тасдиқлайди, шундан кейин нарядни смена бошлиғи (диспетчер) билан келишади. Иккинчи ҳолда нарядни мустақил расмийлаштиради.
15.8.2. Ишчининг асосий ва асосийга яқин касблари бўйича ўзи-нинг тўғридан-тўғри вазифалари доирасига кирувчи ишларга наряд беришда меҳнат хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар иш жойидаги Кўрсатмалар дастурига киритилган Йўриқномаларнинг талабларига зид бўлмаслиги керак.
15.8.3. Ижрочи нарядни олишда уни берувчи раҳбардан ёки иш жойида ишлар масъул ижрочисидан ишларни хавфсиз бажариш масалалари бўйича қўшимча тушунтиришлар олишга ҳақли.
15.8.4. Ходимдан касби, малакасига мувофиқ бўлмаган ёки ўзи ўқитилмаган ишларни амалга оширишни талаб қилиш тақиқланади.
15.8.5. Ижрочи ишлар бўйича кўрсатмаларни фақат нарядни ижрога қабул қилган раҳбардан олиши керак.
15.8.6. Наряд ва хавфсизлик талабларини, шунингдек ишларнинг хавфсиз бажарилиши устидан бевосита раҳбарлик ва назоратни амалга оширувчи шахсларнинг кўрсатмаларини бажармайдиган ходимлар наряд бўйича ишларни амалга оширишдан четлатилиши ҳамда зарур ҳолларда нарядлар китобига тегишли ўзгаришлар киритган ҳолда бошқа ходимлар билан алмаштирилиши керак.
IV. Топшириқ (смена топшириғи) бўйича ишларни бажариш
16. Топшириқлар (смена топшириқлари) бўйича амалга оширила-диган ишларга, наряд бўйича амалга ошириладиган ишларга мос тушмайдиган ишлар киради.
17. Ишларни бажаришга ёзма топшириқлар тегишли топшириқни берган раҳбарнинг ва ишлар ижрочиларининг қайд ва имзолари билан Топшириқлар журналида (3-илова) расмийлаштирилади.
18. Топшириқ берувчи топшириқларни ижрочиларга беришдан олдин иш жойида ижрочилар томонидан бажариладиган ишларни хавфсиз амалга ошириш мумкинлиги, ишларни амалга оширишда ходимларнинг соғлигини йўқотишлари ёки шикастланишларига олиб келиши мумкин бўлган зарарли ва хавфли омилларнинг мавжуд эмаслигига (иш жойини шахсан бориб кўриб ёки унга сменани топшираётган раҳбардан ёки бевосита раҳбариятдан, уларда шундай маълумотлар мавжуд бўлганда, ахборот олиб) ишонч ҳосил қилиши шарт. Иш жойида шундай омиллар мавжуд бўлганда топшириқ берувчи бажариладиган ишларни ижрочилар томонидан хавфсиз амалга ошири-лишини таъминлаш учун керакли қўшимча ташкилий, техникавий чора-тадбирларни кўриши шарт. Бажариладиган ишларни хавфсиз амалга оширишни таъминлаш мумкин бўлмаганда ёки ноаниқ бўлганда, топ-шириқ берувчи ушбу ишларни амалга оширишни ташкиллаштиришни тўхтатиши ва бажариладиган ишларни амалга оширишнинг хавфсиз усуллари имкониятларига аниқлик киритиш мақсадида ўзининг юқори турувчи раҳбариятига мурожаат қилиши керак.
19. Топшириқ берувчи раҳбар топшириқларни беришда қуйида-гиларни аниқлайди ва топшириқлар журналига расмийлаштиради:
- ишларни бошлашнинг санаси, вақти;
- ишларни бажариш жойи;
- топшириқнинг мазмуни ва топшириқнинг алоҳида операция-ларини амалга оширишнинг кетма-кетлиги;
- ишлар масъул ижрочисининг фамилияси, исми-шарифи (звено-даги рўйхат бўйича биринчи), унга бўйсунувчи звенонинг (ижрочи-ларнинг) таркиби, уларнинг касблари ва разрядлари;
- топшириқнинг барча операцияларини хавфсиз амалга ошириш-ни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар.
Ишлар масъул ижрочиси (рўйхат бўйича биринчи) ишни бажа-рувчиларга нисбатан юқорироқ малака ва иш тажрибасига эга бўлиши керак. Ишлар масъул ижрочиси ўзининг ва унга бўйсунувчи бригада-нинг (звенонинг) хавфсизлик талабларига риоя қилишларига жавобгар бўлади.
20. Топшириқни берувчи ижрочиларга ёзма топшириқни бериш ва расмийлаштиришда, масъул ижрочи ва ишлар ижрочиларига келажакдаги ишларни амалга оширишнинг хавфсиз услублари бўйича инструктаж ўтказиши шарт, улардан ўтгандан кейин масъул ижрочи ва ишлар ижрочилари келажакдаги ишларни амалга оширишнинг хавфсиз услублари бўйича инструктаждан ўтганликлари ва топшириқни олган-ликлари тўғрисида журналга имзо қўйишлари керак. Инструктаж ўтка-зилгандан кейин “Ишларни амалга оширишнинг хавфсизлигини таъ-минлаш бўйича чора-тадбирлар” устунига қуйидагича ҳаволалар қилишга рухсат этилади:

Download 29,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish