Narsalarning hajmini kattaligiga nisbatan qiyoslash Tarbiyachi: Mavzu: Narsalarning hajmini kattaligiga nisbatan qiyoslash Maqsad


Тарбиячи: - Болажонлар менда бир фикр пайдо бўлди. Бу шаҳарчани номини “Дўстлик”



Download 4,43 Mb.
bet14/14
Sana09.06.2022
Hajmi4,43 Mb.
#646897
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
mashgulot ishlanma

Тарбиячи: - Болажонлар менда бир фикр пайдо бўлди. Бу шаҳарчани номини “Дўстлик” шаҳарчаси деб номлаймиз. Болажонлар келинглар энди чарчоғимизни ёзиб олайлик.
Жисмоний дақиқа.
Оёғимиз так-так,
Қўлимиз чапак - чапак.
Бошимиз сарак – сарак,
Балиқ каби сузамиз.
Қушлар каби учамиз.
Пуржинадек чўзилиб,
Чарчоғимиз унутамиз.



Ўйинқароқ рақамлар.


Т арбиячи: - Болажонлар, чарчоғимиз ёзилган бўлса келинглар энди учинчи хатни ҳам очамиз. Болалар қаранглар бу хатда рақамлар бор экан. Сизлар рақамлар нима эканлигини жуда яхши биласизлар, келинглар энди ана шу рақамлар билан ўйин ўйнаймиз.


Энг фаол иштирокчилар тарбиячи томонидан рағбатлантирилиб борилади.

Тартиб билан туриб ол” ўйини.




Ўйин қоидаси: Болажонлар қўлида рақамлар билан кетма-кет тартиб билан туришади. Тарбиячи шу рақамлар ичидан бир рақамга қараб мурожаат қилади. 3-рақам ёнингда дўстларинг рақамини айт дейди.

0” рақами.


Диққат менинг номим нол,
Ўқувчим сен огоҳ бўл.
Ёлғиз турсам йўқман мен,
Шерик бўлса тўқман мен.
Ёзилишим қийинмас,
Дум-думалоқ чизсанг бас.
1” рақами.
Бир деган саноқ сонман,
Санаш учун осонман.
Битта юрак, битта бош,
Битта ой, бир қуёш.
Ёзишга ҳам ўнғайман,
Қозиқчага ўхшайман.

2” рақами.


Икки деган номим бор,
Икки бирдан мен тайёр.
Икки қўл, икки оёқ,
Икки кўз, икки қулоқ.
Нимага ўхшайди хўш,
Худди кўлдаги оққуш.

3” рақами.


Учта бирман номим уч,
Бирлашганда бўлар куч.
Учгача санайман дер,
Шарт ўйнаган ҳар бир шеър.
Ёзиш унча қийинмас,
Тишланган икки кулча.

4” рақами.


Мен тўрт деган рақамман,
Икки иккидан жамман.
Бўлса икки жуфт ўртоқ,
Тўртта улфат ўша чоқ.
Ёзтшни машқ қил пича,
Бир оёғи нарвонча.

5” рақами.


Беш дегулик номим бор,
Рақамлар ичра илғор.
Бир-бир қўшса анчаман,
Қўлдаги беш панжаман.
Яхши тириш ёзмоққа,
Сал ўхшайман қармоққа
.

6” рақами.


Бешдан кейин олтиман,
Рақамларнинг олдиман.
Икки учни қўшсанг бас,
Ҳеч қачон эсдан чиқмас.
Ёзишни лозим билмоқ,
Г ўёки оддий илмоқ.

7” рақами.


Менинг номимдир етти,
Энди деманглар митти.
Олтидан битта кўпман,
Етти юлдузман тўпман.
Чизгинда кичик ўроқ,
Белига бойла белбоқ.

8” рақами.


Санамай деманг саккиз,
Икки тўртни қўшсангиз.
Ҳосил бўламан шу он,
Яхши билгин укажон.
Ёзилишим бил қани,
Тасаввур қил пиллани.

9” рақами.


Мен тўққизман тўққизман,
Сонлар ичра ёлғизман.
Саккиздан битта катта,
Билиб қўйгин албатта.
Ёзишни ўрган аста,
Илмоқман думи пастда.


Тарбиячи: - Баракалла болажонларим, сизлар рақамларни тартиб билан тўғри айтиб бера олдингиз. Энди математика оид ёд олган шеърларимизни ва мисолларимизи айтамиз.


1 -бола:
Хисоб-китоб илмини,
Ўргат, математика.
Қўш, айир, бўл, кўпайтир”,
Оддий арифметика.
2-бола:
Бирлар, ўнлар ва юзлар,
Кўп хонали сонлар бил.
С одда, қийин масала,
Ечишга тўпла ақл.


3-бола:
Тўртбурчак ва учбурчак
Бири баланд бири паст.
Ўнг томонда боғчам бор,
Чап томонимда мактаб.
4-бола:
Мен овал шаклидирман,
Ўҳшатишар туҳумга.
Дум - думалоқ доира
Турар доим ёнимда.
Тарбиячи: - Болажонлар чарчаб қолмадингизми? Енди олган билимларингизни мустаҳкамлаш учун яна бир қизиқарли машқ бажарамиз. Ҳозир олдингизда турган автомобилни геометрик шакллар билан тўлдирамиз. Қарангларчи қандай шакллардан фойдаланса бўлар екан?


Болалар олдига расм берилади, улар геометрик шакллардан ва рангли қаламлардан фойдаланиб автомобилни бўяшади.
Энг фаол иштирокчилар тарбиячи томонидан рағбатлантирилиб борилади.


етиклаштирувчи машқ.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин. Сезгир бармоқлар.
Сеҳирли ҳалтачага турли геометрик шакллар (картон қоғоздан ясалган) солиниб, стол устига қўйилади.


Ўйин қоидаси.
Болалар навбат билан келиб, ҳалтача ичидаги шакллар нои бармоқлари билан пайпаслаб ушлаб, қандай шакл еканлигини айтишлари керак. Айтилган шаклни топишда фақат қўл сезгисидан фойдаланилади. Ҳалтача ичига қаралмайди.


Энг фаол иштирокчилар тарбиячи томонидан рағбатлантирилиб борилади.


Тарбиячи: - Бугунги машғулотимиз якунланди.
Энди сизлар бу билимларингиз билан бемалол математика мамлакатига саёҳатга боришингиз мумкин. Бугун жуда кўп нарсаларни ўрганиб олдингиз. Олган билимларингизни текшириш ва мустаҳкамлаш учун яна бир қайта савол жавобга ўтамиз.


Болалар билимларини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар.
1 . Қоғоздан қутича ясашни билиб олдингизларми?
2. Тўғри тўрт бурчакнинг дўстлари кимлар экан?
3. Геометрик шакллардан қурилган шаҳарча сизларга ёқдими?
4 . Бирдан ўнгача тескари ва ўнг санашни билиб олдингизми?
5.Пайпаслаш орқали шаклларни топишда қийналмадингизми?


Энг фаол иштирок етган учта бола биринчи, иккинчи, учинчи ўринлар билан тақдирланиб, совғалар билан мукофатланадилар.
Download 4,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish