К а д р л а р б ў л и м и б о ш л и ғ и (и н с п е к т о р и)
Кадрлар бўлими бошлиғи (инспектори) қуйидагиларга масъул:
меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрларни билиши ва бажриши;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ______ сонли буйруғига асосан ишловчиларни дастлабки (ишга киришда), кейин эса даврий тиббий кўрикка юбориши;
Янги ишга кирувчиларни кириш йўриқномасини олишга юбориши;
Ишга қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқни ишга кирувчи меҳнат муҳофазаси бўйича кириш йўриқномасини олгандан сўнггина расмийлаштириши;
Хатарлилик даражаси юқори бўлган ишларга мазкур касб бўйича ўқимаган ва тегишли гувоҳномага эга бўлмаган шахсларни юбормаслиги;
Ишга кираётганларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрларга ўз вақтида ўқитилишини назорат қилиши;
Ходимларнинг малакасини оширишни ташкил қилишда иштирок этиши;
Ихтисос ва аттестация комиссиялари учун зарур материалларни тайёрлаши;
Меҳнат қонунчилигига амал қилинишини назорат қилиши; аёллар, ўсмирлар ва енгил меҳнатга ўтказилган шахслар меҳнати муҳофазасига алоҳида эътибор бериши, шунингдек, зарарли меҳнат шароитларида ишловчилар учун қўшимча меҳнат таътиллари ва имтиёзларнинг тўғри тақсимланишини назорат қилиши;
Санитария-маиший ва тиббий таъминот, шунингдек, ишловчиларнинг умумий касалланиши бўйича ўз вақтида ҳисобот берилишини ҳисобга олиши ва таъминлаши;
юқори ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомини таъминлаш ва меҳнат хавфсизлиги қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида тизмий равишда тушунтириш ишларини олиб бориши лозим.
1.4.6.2. Кадрлар бўлими бошлиғи (инспектори) хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитини яратишда фаол иштирок этаётган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат хавфсизлиги талабларини бузаётганларни жазолаш тўғрисида раҳбариятдан сўраш ҳуқуқига эга.
1.4.7. М е ҳ н а т н и т а ш к и л қ и л и ш ва и ш ҳа қ и б ў л и м и б о ш л и ғ и.
1.4.7.1. Меҳнатни ташкил қилиш ва иш ҳақи бўлими бошлиғи қуйидагиларга масъул:
меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрларни билиши ва уларни бажариши;
меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат муҳофазаси ва санитария-соғломлаштириш мажмуавий режасининг тегишли бўлимларини ишлаб чиқишда иштирок этиши, шунингдек, қабул қилинган мажуавий режанинг бажарилишини таъминлаши;
иш жойларининг аттестацияси, ҳисобга олиш ва режалаштириш, иш вақтидан фойдаланишни яхшилаш, иш усуллари ва методларини такомиллаштириш бўйича тадбирларнинг бажарилишини таъминлаши;
меҳнат шароитини яхшилашга йўналтирилган тадбирларни амалга оширишда қатнашиши (иш жойларини ташкил қилиш, табиий ва ташкилий-ишлаб чиқариш шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда меҳнат қилиш ва дам олишнинг самарали режимларини аниқлаши);
ички меҳнат тартибига риоя қилиш, шунингдек ишловчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларига амал қилишларини назорат қилиши;
юқори ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомини таъминлаш ва меҳнат хавфсизлиги қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида тизмий равишда тушунтириш ишларини олиб бориши;
Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрлар бузилишини бартараф қилиш бўйича чоралар кўради. Алоҳида ҳолларда, агар ишлаб чиқариш жараёни ишловчиларнинг хавфсизлигига бевосита таҳдид солса, ишни тўхтатиб, бу ҳақда раҳбариятга хабар бериши ва меҳнат муҳофазаси бўйича журналга қайд қилиши (уч босқичли назорат босқичи) лозим.
1.4.7.2. Меҳнатни ташкил қилиш ва иш ҳақи бўлими бошлиғи хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитини яратишда фаол иштирок этаётган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат хавфсизлиги талабларини бузаётганларни жазолаш тўғрисида раҳбариятдан сўраш ҳуқуқига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |