1.4. Қоида амал Қиладиган Қурилиш-монтаж ва ихтисослашган трест (бирлашма)лар ходимларининг функционал мажбуриятлари ва ҳуҚуҚлари.
1.4.1. Бош механик
1.4.1.1. Бош механик
меҳнат муҳофазаси бўйича қоида ва меъёрларни билиши ва бажариши ҳамда аттестациядан ўтган бўлиши;
меҳнат шароитлари, меҳнат муҳофазаси ва сантария-соғломлаштириш тадбирлари мажмуавий режаларининг тегишли бўлимлари бажарилишини таъминлаши;
иш жойларининг аттестацияси, ҳисобга олиш ва режалаштириш, иш вақтидан фойдаланишни яхшилаш, иш усуллари ва методларини такомиллаштириш бўйича тадбирларнинг бажарилишини таъминлаши;
қурилиш машиналари, механизмлари, жиҳозлари, асбоблар, механизациялаштирилган ускуналар ва бошқалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича тадбирлар режасининг ишлаб чиқилиши ва бажарилиши устидан назорат қилишни таъминлаши;
профилактик-техник хизматлар, режавий олдини олиш таъмирлашлари ва машиналар, механизмлар, жиҳозлар ва бошқаларга техник шаҳодат бериш режа-жадвалларининг бажарилишини назорат қилиши;
меҳнат муҳофазаси бўйича ўз хизматига доир йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва улар билан ходимларнинг таъминланишини назорат қилиши;
ҳар ойда мажмуавий текширувларда иштирок этиши ёки қурилиш машиналари, механизмлари ва жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш ҳолатини мақсадли текширувига раҳбарлик қилиши;
қурилиш машиналари, механизмлари ва жиҳозларининг соз ҳолати (хавфсиз фойдаланиш)ни мақсадли текшируви якунлари бўйича МТХлар, бригадирлар ва меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат инспекторлари билан кенгаш ўтказиши, шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш учун трест (бирлашма) бўйича буйруқ лойиҳасини тайёрлаши;
меҳнат муҳофазаси бўйича кўрсатмалар, буйруқлар ва фармойишларнинг ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, белгиланган талабларга мувофиқ меҳнат муҳофазаси бўйича ҳужжатларнинг юритилишини назорат қилиши;
хавфсиз меҳнат методлари бўйича ўқитиш ва йўриқномалар беришнинг, шунингдек, юк кўтарувчи машиналар, механизмлар ва бошқа қурилиш техникасига хизмат кўрсатаётган ишчиларнинг аттестациядан ўтказилиши вақти ва сифатини назорат қилиш;
ходимларнинг меҳнат муҳофазаси қоидалари ва меъёрлари бўйича билимларини текшириш комиссияси ишида иштирок этиши;
ўз фаолиятга тегишли бўлган хавфсизлик бўйича стандартларнинг татбиқ этилишини назорат қилиши;
меҳнат шароитлари, меҳнат муҳофазасини яхшилаш ва ишлаб чиқариш маданиятини оширишга хизмат қилувчи прогрессив машиналар, механизация ва автоматизация воситаларини бўлинмаларда татбиқ қилинишини таъминлаши;
қабул қилинган лойиҳа-технологик ҳужжатлар,қурилиш машиналари, жиҳозлар, механизациялаштирилган асбоблардан хавфсиз фойдаланиш бўйича қарорлар тўлиқлиги ва асосланганлигини назорат қилиши, шунингдек, уларни мувофиқлатириши;
монтаж, демонтаж ишлари амалга оширилганда, машиналар, механизмлар ва бошқа қурилмалардан фойдаланилганда меҳнат хавфсизлиги талаблари бажарилишини назорат қилиши;
қурилиш машиналари, механизмлар, хавфсизлик приборлари, назорат –ўлчов аппаратуралари, индивидуал ва жамоа ҳимоя воситаларининг техник ҳолати ва ўз вақтида (даврий ва бир марталик) профилактик синовлардан ўтказилишини назорат қилиши;
бинолар ва иншоотлар ҳолатининг, шунингдек бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича бошқа меъёрий ҳужжатларнинг қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқлигини назоратини амалга ошириши;
бўлинмаларда қўлланиладиган назорат-ўлчов аппаратураларининг Ўзбекистон Давлат стандартлари органларида ўз вақтида текширувдан ўтказилишини назорат қилиши;
ўз хизматида ишловчи ходимларнинг махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа ИҲВлари билан таъминланишларини, шунингдек, улардан тўғри фойдаланишни назорат қилиши;
қурилиш машиналари ва жиҳозларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текширишда иштирок этиши;
ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомини таъминлаш ва меҳнат хавфсизлиги талаблари бузилишининг олдини олишни таъминлаш учун механизация хизмати ходимларига тизмий равишда тушунтириш ишларини олиб бориши;
меҳнат муҳофазаси қоидалари ва меъёрлари бузилишини бартараф этиш бўйича чоралар кўриши; Агар ишлаб чиқариш жараёни ходимлар хавфсизилигига яққол таҳдид солаётган алоҳида ҳолат бўлса, бу ҳақда меҳнат муҳофазаси бўйича журналга ёзиб (уч босқичли назоратнинг бўлими) ва раҳбариятга хабар бериб, ишни тўхтатиши лозим.
1.4.1.2. Бош механик хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитини яратишда фаол иштирок этаётганларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат хавфсизлиги талабларини бузаётганларни жазолаш тўғрисида раҳбариятдан сўраш ҳуқуқига эга.
1.4.2. Б о ш (к а т т а ) э н е р г е т и к.
1.4.2.1. Бош (катта) энергетик
меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрларни билиши ва аттестациядан ўтиши;
меҳнат шароитлари, меҳнат муҳофазаси ва сантария-соғломлаштириш тадбирлари мажмуавий режаларининг тегишли бўлимлари бажарилишини таъминлаши;
иш жойларининг аттестацияси, ҳисобга олиш ва режалаштириш, иш вақтидан фойдаланишни яхшилаш, иш усуллари ва методларини такомиллаштириш бўйича тадбирларнинг бажарилишини таъминлаши;
электр ускуналари, шунингдек, босим остида ишлаётган сиғимлар ва аппаратлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, таъминлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиши;
электр узатмаларга эга бўлган қурилиш машиналари, иссиқ сув, газ ва буғ трубопроводлари, газ трубалари, электр қурилмалари, босим остида ишловчи буғ ва сув иситиш қозонлари ва бошқа сиғимлар, хавфсизлик приборлари, назорат аппаратуралари ва электр таъминот ва алоқа воситаларининг техник ҳолати ва профилактик синовлари ўтказилишини назорат қилиши;
меҳнат муҳофазаси бўйича ўз хизматига доир йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва улар билан энергохизмат ходимларининг таъминланишини назорат қилиши;
ҳар ойда бир мартадан кам бўлмаган миқдорда энергохизмат бўлинмаларидаги меҳнат шароитларини текшириши;
текширув якунлари бўйича энергохизмат МТХлари, бригадирлари ва меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат инспекторлари билан кенгаш ўтказиши (кенгаш ўтказилиши баённома билан расмийлаштирилади), шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш учун трест (бирлашма) бўйича буйруқ лойиҳасини тайёрлаши;
меҳнат муҳофазаси бўйича кўрсатмалар, буйруқлар ва фармойишларнинг ўз вақтида бажарилишини, шунингдек, белгиланган талабларга мос равишда энергохизматига тегишли бўлган меҳнат муҳофазаси бўйича ҳужжатларнинг юритилишини назорат қилиши;
хавфсиз меҳнат усулларига ўз вақтида ўқитиш сифати ва йўриқномалар беришни, шунингдек, амалдаги қоидаларга биноан электр ва энергоқурилмаларга хизмат кўрсатувчи шахсларни аттестациядан ўтказишни назорат қилиши;
ишловчиларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрлар бўйича билимларини текшириш комиссияси ишида иштирок этиши;
электр ва энергоқурилмарга тегишли бўлган меҳнат хавфсизлиги бўйича стандартларни татбиқ қилинишини назорат қилиши;
иш жойларида электр ва энергохавфсизлик бўйича хавфсизлик белгилари ва кўргазмали тарғибот ва ташвиқот воситалари мавжудлигини назорат қилиши;
меҳнат шароитларини яхшилашга ва электр қурилмалари ва уларнинг тармоқлари, буғ ва сув иситиш қозонларидан, шунингдек босим остида ишловчи бошқа сиғимлар ва аппаратлардан хавфсиз фойдаланишга хизмат қилувчи замонавий қурилма ва технологияларни бўлинмаларда татбиқ қилинишини таъминлаши;
электр ва энергоқурилмалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш бўйича қабул қилинган лойиҳа-технологик ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва асосланганлигини назорат қилиш;
ташкилотга тегишли бўлган ёки ижарага олинган буғ ва сув иситиш қозонлари, босим остида ишловчи сиғим ва аппаратлар, иссқ сув, буғ ва ҳаво оқавалари, газ оқавалари, электр қурилмалар ва уларнинг тармоқларидан фойдаланишда меҳнат хавфсизлиги талабларининг бажарилишини назорат қилиши;
электр ва энергоқурилмалари ўлчов-назорат аппаратураларини, босим остида ишловчи сиғимлар ва аппаратларнинг ўз вақтида Ўздавстандарт органларида текширишдан ўтказилигини назорат қилиши;
электр ҳимоя воситаларининг даврий ва бир марталик (навбатдан ташқари) синовдан ўтказилишини назорат қилиши;
қурилиш майдончалари, ишлаб чиқариш, санитария-маиший ва ёрдамчи биноларда электр хавсизлиги талабларининг бажарилишини назорат қилиши;
ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларидаги аспирацион, шамоллатиш ва иситиш тизимлари ҳолати ва уларнинг самарали ишлашини назорат қилишни амалга ошириши;
энергохизмат персоналини махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа ИҲВлари билан, шу жумладан, электр ҳимоя воситалари билан таъминлаш, шунингдек улардан тўғри фойдаланиш ва сақлашни назорат қилиши;
зарурат бўлганда электр ва энергоқурилмаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар сабабларини текширишда иштирок этиши;
юқори ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомини таъминлаш ва меҳнат хавфсизлиги қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида энергохизмат персонали ўртасида тизмий равишда тушунтириш ишларини олиб бориши;
меҳнат муҳофазаси қоидалари ва меъёрлари бузилишини олдини олиш бўича чоралар кўриши. Алоҳида ҳолларда, агар ишлаб чиқариш жараёни ишловчиларнинг хавфсизлигига бевосита таҳдид солса, ишни тўхтатиб, бу ҳақда раҳбариятга хабар бериш ва меҳнат муҳофазаси бўйича журналга қайд қилиши (уч босқичли назорат босқичи) лозим.
1.4.2.2. Бош (катта) энергетик хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитини яратишда фаол иштирок этаётган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат хавфсизлиги талабларини бузаётганларни жазолаш тўғрисида раҳбариятдан сўраш ҳуқуқига эга.
1.4.3. Б о ш г е о д е з и с т ( м а р к ш е й д е р)
Do'stlaringiz bilan baham: |