Намунавий =оида


Бош геодезист (маркшейдер) қуйидагилар учун масъул



Download 301,5 Kb.
bet6/16
Sana23.02.2022
Hajmi301,5 Kb.
#172438
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2 5309993597053962895

1.4.3.1. Бош геодезист (маркшейдер) қуйидагилар учун масъул:

  1. меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрларни билиши ва бажариши ва аттестациядан ўтган бўлиши лозим;

  2. ППГ(М)Р тузиши ва лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ПОС ва ППГ(М)Рни мувофиқлаштиради;

  3. Объектларда геодезия (маркшейдер) ишлари амалга оширилганда меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқишда иштирок этади;

  4. Лойиҳа-технология ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда геодезия (маркшейдер) ишларини амалга оширишни ташкил қилади;

  5. Баландликда геодезия (маркшейдер) ишларининг бажарилишига алоҳида эътибор қилган ҳолда объектларда геодезия (маркшейдер) ишларини олиб борувчиларнинг иш жойларида уларга меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномлар беради;

  6. Геодезия (маркшейдер) ишларига фақат ўқитилган, аттестациядан ўтган ва махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа ИҲВи билан таъминланган ишчиларни қўяди;

  7. Геодезия (маркшейдер) хизмати ходимларига юқори ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомини таъминлаш ва меҳнат хавфсизлиги талабларининг бузилишининг олдини олиш мақсадида тизмий равишда тушунтириш ишларини олиб боради;

  8. Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрлар бузилишини бартараф қилиш бўйича чоралар кўради. Алоҳида ҳолларда, агар ишлаб чиқариш жараёни ишловчиларнинг хавфсизлигига бевосита таҳдид солса, ишни тўхтатиб, бу ҳақда раҳбариятга хабар бериши ва меҳнат муҳофазаси бўйича журналга қайд қилиши (уч босқичли назорат босқичи) лозим.

1.4.3.2. Бош геодезист (маркшейдер) хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитини яратишда фаол иштирок этаётган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат хавфсизлиги талабларини бузаётганларни жазолаш тўғрисида раҳбариятдан сўраш ҳуқуқига эга.
1.4.4. Б о ш ҳ и с о б ч и
1.4.4.1. Бош ҳисобчи қуйидагиларга масъул:

  1. меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрларни билади ва уларни бажаради;

  2. меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат муҳофазаси ва санитария-соғломлаштиришнинг мажмуавий режаларни амалга ошириш, шунингдек, меҳнат муҳофазаси учун зарур бошқа (ўқитиш, аттестациядан ўтказиш ва ҳ.к) тадбирларни ўтказиш учун зарур бўлган маблағларни ўз вақтида расмийлаштиради;

  3. ишчи ва хизматчиларга улар томонидан меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ равишда олган жароҳатлари ва бошқа соғлиққа етказилган зиёнларни корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан қоплаш қоидаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани билади ва бажаради;

  4. ишловчиларни ИҲВлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани, махсус кийим ва махсус пойафзал ва бошқа ИҲВларини текин берилишининг намунавий тармоқ меъёрларини билади ва бажаради;

  5. ИҲВлари берилиши меъёрлари ва улардан фойдаланиш муддатларига амал қилинишини назорат қилади;

  6. Совун ва зарарсизлантирувчи воситаларнинг текин берилиши меъёри ва муддатларига амал қилинишини назорат қилади;

  7. Текин даволаш-профилактик озиқ-овқатлар бериладиган ишлаб чиқариш, касблар ва лавозимлар рўйхатини билади, шуниндек, зарарли меҳнат шароити бўлган ишларда машғул бўлган ишчилар, МТХлар ва хизматчиларга текин сут берилишидан хабардор бўлади;

  8. Меҳнат муҳофазаси бўйича номенклатура тадбирларига сарфланадиган пул маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилишни ташкил қилади;

  9. Меҳнат муҳофазасига ажратилган маблағларни бошқа мақсадларга ишлатилишини таъқиқлайди;

1.4.4.2. Бош ҳисобчи хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитини яратишда фаол иштирок этаётган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат хавфсизлиги талабларини бузаётганларни ёки меҳнат муҳофазасига ажратилган маблағларни бошқа мақсадларга иштаётганларни жазолашни раҳбариятдан сўраши мумкин.
1.4.5. Қ у р и л и ш л а б о р а т о р и я с и б о ш л и ғ и

        1. Қурилиш лабораторияси бошлиғи қуйидагиларга масъул:

  1. меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрларни билиши;

  2. меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат муҳофазаси ва санитария-соғломлаштириш мажмуавий режасининг тегишли бўлимларини ишлаб чиқишда иштирок этиши, шунингдек, қабул қилинган мажуавий режанинг бажарилишини таъминлаши;

  3. иш жойларини аттестация, рационализация қилиш, ҳисобга олиш ва режалаштириш, шунингдек, иш вақтидан фойдаланишни яхшилаш, меҳнат усуллари ва методларини такомиллаштиришда иштирок этиши;

  4. ишлаб чиқаришнинг жорий назорати, шунингдек, иш жойларида экспресс-таҳлиллар бўйича методикалар ва йўриқномалар ишлаб чиқиши, лаборатория ходимлари томонидан уларнинг тўғри ва аниқ бажарилиши устидан назорат қаилиши;

  5. иш жойларида меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар бериши, объектларда лаборатория тадқиқотлари олиб бориши ва бунда баландликда лаборатория синовлари ўтказилиши ва лаборатория жиҳозларидан фойдаланишга алоҳида эътибор бериши;

  6. дала ва стационар шароитларида лаборатория синовларини бажаришга фақат йўриқнома олган ходимларнигина қўйиши;

  7. лаборатория синовларини меъёрий ҳужжатлар талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил қилиши;

  8. назорат-ўлчов аппаратуралари ҳолати ва ишини назорат қилишни ташкил этиши, уларни Ўздавстандарт органларига текшириш учун ўз вақтида тақдим қилиши;

  9. лаборатория жиҳозлари ва лаборатория ходимларининг иш жойлари ҳолатини назорат қилишни амалга ошриши ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриши;

  10. кимёвий таҳлиллар, физик-кимёвий синовлар ва бошқа тадқиқотлар ўтказилишини ташкил қилиши; давлат стандартлари, техник шароитлар, тайёрловчи завод томонидан ишлаб чиқилган қўллаш бўйича паспорт ва йўриқномаларга биноан токсик, портлаш ва ёнғин хавфи бор қурилиш материалларидан фойдаланишни назорат қилиши, шунингдек, зарарли материаллар билан ишлаганда қўлланилиши лозим бўлган ҳимоя воситаларини ишлатиш бўйича тавсиялар бериши;

  11. меҳнат муҳофазаси талабларига қатъий риоя қилган ҳолда лаборатория назоратининг янги методларини ишлаб чиқиш ва мавжуд методларни такомиллаштириш бўйича ишларга раҳбарлик қилиши ва уларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилишда ёрдам кўрсатиши;

  12. лойиҳага биноан бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг бориши ва қурилиш конструкциялари тайёрланишини, қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг конструкциявий ҳолатини кузатиб бориши; конструктив элементларнинг мустаҳкамлиги ва барқарорлигини назорат қилиши;

  13. юқори ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомини таъминлаш ва меҳнат хавфсизлиги қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида лаборатория персонали ўртасида тизмий равишда тушунтириш ишларини олиб бориш;

  14. Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрлар бузилишини бартараф қилиш бўйича чоралар кўради. Алоҳида ҳолларда, агар ишлаб чиқариш жараёни ишловчиларнинг хавфсизлигига бевосита таҳдид солса, ишни тўхтатиб, бу ҳақда раҳбариятга хабар бериши ва меҳнат муҳофазаси бўйича журналга қайд қилиши (уч босқичли назорат босқичи) лозим.

15) Қурилиш лабораторияси бошлиғи хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитини яратишда фаол иштирок этаётган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат хавфсизлиги талабларини бузаётганларни жазолаш тўғрисида раҳбариятдан сўраш ҳуқуқига эга.


      1. Download 301,5 Kb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish