1.4.14. Т р е с т б о ш қ а р у в ч и с и ( б о ш д и р е к т о р (б и р л а ш м а б о ш л и ғ и )
1.4.14.1. Трест бошқарувчиси (бош директор (бирлашма бошлиғи) қуйидагиларга масъул:
меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрларни билиши ва уларни бажариши;
меҳнат муҳофазаси бўйича ишларга умумий раҳбарлик қилиши ва бунга трест (бирлашма)нинг барча функционал хизматлари ва бўлинмаларини жалб этиши;
меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат муҳофазаси ва санитария-соғломлаштириш мажмуавий режасининг тегишли бўлимларини ишлаб чиқишга, шунингдек, қабул қилинган мажуавий режанинг бажарилишини таъминлашга раҳбарлик қилиши;
иш жойларининг аттестацияси, ҳисобга олиш ва режалаштириш, иш вақтидан фойдаланишни яхшилаш, иш усуллари ва методларини такомиллаштириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишни ташкил қилиши;
татбиқ этиш бўйича ташкилий техник тадбирлар ва меҳнат хавфсизлиги бўйича стандартларни татбиқ этиш далолатномаларини тасдиқлаши;
ҳар бир тезкор (диспетчерлик) кенгашда меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис ва бўлинмалар бошлиқларининг хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитлари билан таъминлаш бўйича қабул қилинган тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини тинглаши;
ҳар чоракда бир мартадан кам бўлмаган миқдорда бўлинмалар раҳбарлари ва функционал хизматлар ходимлари билан касаба уюшмалари ва республика кузатув органлари вакиллари иштирокида меҳнат муҳофазаси ҳолати ва қоидалар, меъёрлар ва йўриқномаларга амал қилинишини тезкор назорат қилиш бўйича кенгаш ўтказиши (кенгаш якунлари бўйича буйруқлар бериши);
ярим йилда бир мартадан кам бўлмаган миқдорда бўлинмалар бригадирлари ва усталари билан меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича кенгашлар ўтказиши;
трест (бирлашма) ва унинг бўлинмалари муҳандис-техник ходимларининг меҳнат муҳофазаси қоидалари ва меъёрлари бўйича билимларини текшириш комиссиясининг раиси билан биргаликда ишларни ташкил қилиши;
меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирлар бажарилишини ўз вақтида пул маблағлари билан таъминлаши;
ишловчиларнинг санитария-маиший хоналар ва санитария-техника қурилмалари, махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа индивидуал ҳимоя воситалари, махсус совун, махсус озиқ-овқат ва тиббиёт қутилари билан амалдаги меъёрларга биноан таъминланганлигини назорат қилиши;
махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа индивидуал ҳимоя воситаларининг сақланиши, ўз вақтида таъмирланиши, берилиши, кимёвий тозаланиши, ювилиши, қуритилиши, чангсизлантирилиши, зарарсизлантирилиши, режавий-профилактик ишлов берилишининг ташкиллантирилишини назорат қилиши;
санитария-маиший бинолар ва санитария-техник қурилмалар меъёрий ишлашлари ва улардан белгиланган мақсадаларда фойдалнилишини таъминлаши;
юк кўтарувчи машиналар, ажралувчи юк олувчи қурилмалар ва сиғимларнинг соз ҳолати ва уларнинг хавфсиз ишлаш шароитларини зарур профилактик техник хизмат кўрсатиш, режавий олдини олиш ва техник шаҳодат бериш орқали таъминлаши;
меҳнат қонунчилигига қатъий амал қилиниши, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, давлат ва республика назорат органлари, прокуратура кўрсатмалари ва судларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрларнинг бажарилиши тўғрисидаги хусусий ажримларининг бажарилишини таъминлаши;
ишлаб чиқаришда содир бахтсиз ҳодисалар сабабларини таҳлил қилиши, оғир, гуруҳий ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларнинг текширилишида иштирок этиши;
трестда (бирлашмада) ишловчиларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтишларини таъминлаши;
юқори ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомини таъминлаш ва меҳнат хавфсизлиги қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида тизмий равишда тушунтириш ишларини олиб бориши лозим.
Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрлар бузилишини бартараф қилиш бўйича чоралар кўради. Алоҳида ҳолларда, агар ишлаб чиқариш жараёни ишловчиларнинг хавфсизлигига бевосита таҳдид солса, ишни тўхтатиб, бу ҳақда меҳнат муҳофазаси бўйича журналга қайд қилиши (уч босқичли назорат босқичи) лозим.
1.4.14.2. Трест бошқарувчиси (бош директори, бирлашма бошлиғи):
хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитларини яратишда фаол иштирок этганларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат муҳофазаси талабларини бузганларни жазолаш;
зарур ҳолларда бахтсиз ҳодисалар материалларини айбдорларни жиноий жавобгарликка тортиш учун тергов органларига бериш
ҳуқуқларига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |