1.4.9.2. М е ҳ н а т м у ҳ о ф а з а с и б ў й и ч а б о ш м у ҳ а н д и с ў р и н б о с а р и – б ў л и м б о ш л и ғ и (е т а к ч и м у ҳ а н д и с):
барча бўлинмаларда меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини ташкил қилиш ҳолатини текшириш ва бўлинмаларнинг раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларига аниқланган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўрсатмалар бериш (кўрсатмалар фақат трест бошлиғи (бош директор ёки бирлашма бошлиғи) ёки трест бош муҳандисининг ёзма фармойиши билан бекор қилиниши мумкин);
трест (бирлашма) раҳбарияти билан келишган ҳолда барча бўлинмалар мутахассисларини меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазаси ҳолатини текширишга жалб қилиши;
бўлинмалардан меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича материалларни сўраб олиши, меҳнат муҳофазаси қоидалари ва меъёрлари бузилишига ёки ишлаб чиқариш жароҳатланишига йўл қўйган шахслардан ёзма тушунтиришни талаб қилиши;
бўлинмалар раҳбарларидан:
ишлар бир пайтнинг ўзида бир неча ташкилотлар томонидан ёки ҳаракатдаги корхона томонидан бажарилганда уйғунлаштирилган ишлаб чиқариш ишлари жадвали ва техника хавфсизлиги бўйича тадбирларнинг ўз вақтида тузилиши, тасдиқланиши ва унга амал қилинишини;
мазкур ишни бажаришга ҳақи бўлмаган, меҳнат муҳофазаси қоидалари ва меъёрларини бузадиган ёки маст ҳолда бўлган шахсларни ишлардан четлатилишини;
ишлаб чиқаришлдаги бахтсиз ҳодисалар сабабларини ўз вақтида текширилишини талаб қилиши;
хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитини яратишда фаол иштирок этаётган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек меҳнат хавфсизлиги талабларини бузаётганларни жазолаш (меҳнат муҳофазаси бўйича ягона гувоҳномадан талонни олиб қўйиш эҳтимоли билан) тўғрисида раҳбариятдан сўраш ҳуқуқларига эга.
1.4.10. М о д д и й – т е х н и к а т а ъ м и н о т и м а с а л а л а р и б и л а н ш у ғ у л л а н у в ч и т р е с т б о ш қ а р у в ч и с и (б и р –
л а ш м а (б о ш л и ғ и ) б о ш д и р е к т о р и).
1.4.10.1. Моддий-техника таъминоти масалалари билан шуғулланувчи трест бошқарувчиси (бирлашма (бошлиғи) бош директори) қуйидагиларга масъул:
меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрларни билиши ва уларни бажариши;
меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат муҳофазаси ва санитария-соғломлаштириш мажмуавий режасининг тегишли бўлимларини ишлаб чиқишда иштирок этиши, шунингдек, қабул қилинган мажуавий режанинг бажарилишини таъминлаши;
иш жойларининг аттестацияси, ҳисобга олиш ва режалаштириш, иш вақтидан фойдаланишни яхшилаш, иш усуллари ва методларини такомиллаштириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиши;
фаолияти доирасига тегишли бўлган меҳнат хавфсизлиги бўйича стандартларнинг татбиқ қилинишини таъминлаши;
ташиш ва юклаш-тушириш ишларини хавфсиз амалга оширилишини, оғир юкларни ташиш ва материаллар ва конструкцияларни сақлаш меъёрига амал қилинишини таъминлаши;
(Ойда бир мартадан кам бўлмаган миқдорда) таъминот ва бутлаш хизматининг қуйи бўлинмаларидаги меҳнат шароитлари ва ишлаб чиқариш маданиятини текшириши;
махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа ИҲВлари салон-дўконлари ишини назорат қилиши;
ҳар йили бўлинмалардан зарур маълумотларни олган ҳолда махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа ИҲВларига талабномалар бериши ва уни давлат таъминоти ҳудудий ташкилотида ҳимоя қилиши;
корхоналар ва ташкилотларнинг талабномалари бўйича ишчиларни ўз вақтида санитария-маиший хоналар ва санитария-техник қурилмалар, сифатли ва жинс ва ўлчамларга мос махсус кийим, махсус пойафзал ва бош ИҲВлари билан таъминлаши; махсус кийимлар, махсус пойафзал ва бошқа ИҲВларини тўғри сақлаш, ўз вақтида таъмирланиши, берилиши, кимёвий тозаланиши, ювилиши, қуритилиши, чангсизлантирилиши, зарарсизлантирилиши, режавий-профилактик ишлов берилишини ташкил қилиши;
монтаж жиҳозлари, вақтинчалик инвентар тўсиқлар ва ётқизиш воситаларини тайёрловчи корхонани моддий ресурслар ва жиҳозлар билан таъминлаши;
юқори ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомини таъминлаш ва меҳнат хавфсизлиги қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида тизмий равишда тушунтириш ишларини олиб бориши;
Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрлар бузилишини бартараф қилиш бўйича чоралар кўради. Алоҳида ҳолларда, агар ишлаб чиқариш жараёни ишловчиларнинг хавфсизлигига бевосита таҳдид солса, ишни тўхтатиб, бу ҳақда раҳбариятга хабар бериши ва меҳнат муҳофазаси бўйича журналга қайд қилиши (уч босқичли назорат босқичи) лозим.
1.4.10.2. моддий-техник таъминот масалалари билан шуғулланувчи трест бошқарувчиси (бирлашма бош директори (бошлиғи) ўринбосари хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитини яратишда фаол иштирок этаётган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат хавфсизлиги талабларини бузаётганларни жазолаш тўғрисида раҳбариятдан сўраш ҳуқуқига эга.
1.4.11. К а д р л а р в а м а и ш и й м а с а л а л а р б и л а н ш у ғ у л л а н у в ч и т р е с т б о ш қ а р у в ч и с и (б и р л а ш м а б о ш д и р е к т о р и (б о ш л и ғ и) ў р и н б о с а р и
Do'stlaringiz bilan baham: |