Намунавий =оида


Т р е с т (б и р л а ш м а) б о ш м у ҳ а н д и с и ( б о ш м у ҳ а н- д и с м у о в и н и)



Download 301,5 Kb.
bet15/16
Sana23.02.2022
Hajmi301,5 Kb.
#172438
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
2 5309993597053962895

1.4.13. Т р е с т (б и р л а ш м а) б о ш м у ҳ а н д и с и ( б о ш м у ҳ а н- д и с м у о в и н и)
1.4.13.1. Трест (бирлашма) бош муҳандиси (бош муҳандис муовини) қуйидагиларга масъул:

  1. меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрларни билиши ва уларни бажариши;

  2. меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат муҳофазаси ва санитария-соғломлаштириш мажмуавий режасининг тегишли бўлимларини ишлаб чиқишга, шунингдек, қабул қилинган мажуавий режанинг бажарилишини таъминлашга раҳбарлик қилиши;

  3. иш жойларининг аттестацияси, ҳисобга олиш ва режалаштириш, иш вақтидан фойдаланишни яхшилаш, иш усуллари ва методларини такомиллаштириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиши;

  4. объектлар (корхоналар)ни лойиҳа-технология ҳужжатдари билан ўз вақтида таъминлаши;

  5. мазкур ҳужжатларда назарда тутилган меҳнат муҳофазаси бўйича қарорларнинг тўлиқлиги, асосланганлиги ва уларга амал қилинишини, ишларнни амалга оширишда меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини назоарт қилиши;

  6. ишларни ППР, технологик карталар, наряд-рухсатномалари ва далолатнома-рухсатномаларисиз олиб борилишига йўл қўймаслиги;

  7. объектлар назорати учун масъул (муҳандис)лар иш режаларини (Давлат саноататомназоратиининг органлари томонидан) тасдиқлаши, бу режаларнинг бажарилишини назорат қилиши;

  8. хавфлилик даражаси юқори бўлган ишлар рўйхатини тасдиқлаши ва ишларни олиб борувчиларни бу рўйхат билан таъминлаши;

  9. меҳнат муҳофазаси бўйича мунтазам ахборот берилишини ташкил қилиши, шунингдек, тарғибот ва ташвиқот ишларининг олиб борилишини, айнан: кўриклар, танловлар, маърузалар, суҳбатлар, семинарлар, экскурсиялар ўтказилишини, махсус слайдлар, кино ва видеофильмлар намойиш этилишини, деворий газеталар ва бюллетенлар чиқарилишини таъминлаши;
    меҳнат муҳофазаси бўйича кабинетлар, бурчаклар ва стенд (витрина)лар яратиши ва жиҳозлаши;
    бўлинмаларни меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар, йўриқномалар, плакатлар ва бошқа қўлланмалар билан таъминлаши, зарурат бўлса, маҳаллий шароитларга мос равишда уларнинг ишлаб чиқарилишини таъминлаши;

  10. ишловчиларни меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрлар тўғрисидаги билимларни бериш, уларга йўриқномалар ўтказиш ва меҳнат муҳофазаси бўйича билимларини синаб кўришни ташкил қилиши;

  11. бўлинманинг муҳандис-техник ходимлари, шунингдек трест (бошқарма) аппаратига ишга кираётган ёш мутахассисларга меҳнат муҳофазаси бўйича кириш йўриқномасини бериши;

  12. бўлинмалардаги меҳнат шароитларини текшириш бўйича комиссияга раҳбарлик қилиши, шунингдек, комиссиянинг иш жадвалини тасдиқлаши;

  13. Ҳар ойда бир мартадан кам бўлмаган миқдорда бўлинмалардаги меҳнат шароитлари ҳолатини текширишда иштирок этиши (ҳар бир текшириш натижалари бўйича кенгаш ўтказиши ва трест (бирлашма) бўйича буйруқлар бериши;

  14. Ҳар ойда бир мартадан кам бўлмаган миқдорда бўлинмаларнинг бош муҳандислари, бўлим бошлиқлари ва меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчи инспекторлари билан меҳнат муҳофазасининг ҳолати ва ишларни хавфсиз олиб бориш қоидалари, меъёрлари ва йўриқномаларга амал қилиниши бўйича тезкор назорат олиб борилиши тўғрисида кенгаш ўтказиши (кенгаш қарорларини фармойиш ёки буйруқларда акс эттириши);

  15. Аниқланган бузилишларнинг сабаблари асосида бузилишларнинг сабабларнини бартараф қилиш ва ишларни хавфсиз амалга ошириш бўйича қоидалар, меъёрлар ва йўриқномаларга риоя этишни назорат қилишни яхшилаш бўйича профилактик тадбирлар режасини ишлаб чиқиши (ҳар чоракда);

  16. Меҳнат хавфсизлиги бўйича стандартларни тадбтиқ этишни ташкил этишга раҳбарлик қилиш;

  17. Ишловчилар учун хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитларини яратишни таъминлаш, меҳнат қонунчилиги, қарорлар, буйруқлар, йўриқномалар, қоидалар ва меъёрларга риоя этилишини назорат қилишни амалга оширишни таъминлаши;

  18. Бўлинмадаги нндивидуал ҳимоя воситалари, тўсувчи конструкциялар, монтаж ва бошқа мосламалар, аралаштириш воситалари ва бошқа қурилмаларнинг ўз вақтида (даврий ва бир марталик) профилактик синовлардан ўтказилишини таъминлаши;

  19. Рационализаторлар ва ихтирочилар фаолиятига, шу жумладан, меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича рационализаторлик ва ихтирочилик ишларига раҳбарлик қилиши;

  20. Бошқа ташкилотлар ва корхоналар билан меҳнат муҳофазаси бўйича тажриба алмашишни ташкил қилиши;

  21. Меҳнат шароитларини яхшиловчи ва унинг бажарилиш хавфсизлигини оширувчи прогрессив тўсувчи конструкциялар, сақловчи мосламалар, ҳимоя, монтаж ва бошқа қурилмалар, шунингдек, рационализаторлик таклифлари, ихтиролар, илмий-тадқиқот институтлари тавсиялари, илғор ишлаб чиқариш тажрибалари, прогрессив технологиялар, машиналар ва механизмларни тадбиқ қилиш учун чоралар кўриши;

  22. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар сабабларини таҳлил қилиш, гуруҳий ва оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда, уларни текширишда иштирок этиши;

  23. Бахтиз ҳодисаларни ҳисобга олиш, бахтсиз ҳодисалар ва меҳнат муҳофасига ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши тўғрисида ўз вақтида ҳисобот бериши;

  24. юқори ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомини таъминлаш ва меҳнат хавфсизлиги қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида тизмий равишда тушунтириш ишларини олиб бориши лозим.

  25. Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар ва меъёрлар бузилишини бартараф қилиш бўйича чоралар кўради. Алоҳида ҳолларда, агар ишлаб чиқариш жараёни ишловчиларнинг хавфсизлигига бевосита таҳдид солса, ишни тўхтатиб, бу ҳақда раҳбариятга хабар бериши ва меҳнат муҳофазаси бўйича журналга қайд қилиши (уч босқичли назорат босқичи) лозим

        1. хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитини яратишда фаол иштирок этаётган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат хавфсизлиги талабларини бузаётганларни жазолаш (меҳнат муҳофазаси бўйича ягона гувоҳномадан талонни олиб қўйиш эҳтимоли билан) тўғрисида раҳбариятдан сўраш ҳуқуқларига эга.


Download 301,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish