2
Кириш
Бугунги кунда ҳар бир мамлакат иқтисодиѐтининг келгуси тараққиѐти,
асосан, инвестицияларга боғлиқлигини деярли ҳар бир мутахассис ва хўжалик
юритувчи субъект яхши англайди. Шунга кўра, ҳозирги кунда республикамиз
иқтисодиѐтига инвестицияларни, хусусан, хорижий инвестицияларни кенгроқ
жалб этиш уларнинг мамлакатимизда ўтказилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг
самарали ижросини таъминлашнинг муҳим асосига айланганлиги билан
боғлиқлигини тушуниб олиш қийин эмас. Мамлакатни ижтимоий, иқтисодий ва
сиѐсий
ривожланишида
инвестицияларининг
жумладан,
хорижий
инвестицияларнинг аҳамияти каттадир.
Маълумки, ҳар қандай давлат дунѐдан
ажралган ҳолда, жаҳон тажрибаларини ўрганмасдан, дунѐнинг етакчи давлатлари
илм, фан ва техника соҳасида эришган ютуқларини қабул қилмасдан
ривожланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2009 йилнинг
aсoсий якунлaри вa 2010 йилдa Ўзбeкистoнни ижтимoий-иқтисoдий
ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн Вaзирлaр
Мaҳкaмaсининг мaжлисидaги «Асoсий вaзифaмиз – Вaтaнимиз тaрaққиѐти вa
xaлқимиз фaрoвoнлигини янaдa юксaлтиришдир» номли маърузaсида қуйидаги
фикрларни таъкидлади: ―Барчамиз оддий бир ҳақиқатни яхши англаб олишимиз
даркор – инвестицияларсиз модернизация ҳам, янгиланиш ҳам бўлмайди.‖
1[1]
.
Шунингдек,
маърузада
узoқ
муддaтли
истиқбoлгa
мўлжaллaнгaн,
мaмлaкaтимизнинг сaлoҳияти, қудрaти вa иқтисoдиѐтимизнинг рaқoбaтдoшлигини
oширишдa ҳaл қилувчи aҳaмият кaсб этадигaн муҳим устувoр йўнaлишлардан
бири – бу aсoсий eтaкчи сoҳaлaрни мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик
янгилaш, трaнспoрт вa инфрaтузилмa кoммуникaциялaрини ривoжлaнтиришгa
қaрaтилгaн стрaтeгик aҳaмиятгa мoлик лoйиҳaлaрни
aмaлгa oшириш учун фaoл
инвeстиция сиѐсaтини oлиб бoришдан иборатлиги ҳамда 2010 йилда
мамлакатимизда муҳим стрaтeгик лoйиҳaлaрни aмaлгa oшириш учун 3 миллиaрд
AҚШ дoллaридaн зиѐд ѐки ўтгaн йилгa нисбaтaн 30 фoиз кўп xoрижий
инвeстициялaр жaлб қилинишини ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар
ҳажми 46 фоизга ошиши режалаштирилаѐтганлиги алоҳида эътироф этилди.
2008 йилда бошланган ва 2009 йилда жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари
иқтисодиѐтига сезиларли таъсир кўрсатган глобал молиявий-иқтисодий инқироз
салбий таъсир оқибатларининг олдини олиш турли
даражалардаги ижтимоий-
иқтисодий жараѐнларни амалга оширишда ўзига хос изчилликни, хатти-
ҳаракатларнинг ҳар томонлама ўйланганлиги ва асосланганлигини, туб
ислоҳотларни амалга оширишнинг босичма-босқичлигини, режа ва мақсадларга
томон ҳаракатдаги собитқадамликни тақозо этади. Мамлакатимизда чуқурлашган
жаҳон-молиявий инқирози шароитларида барқарор ўсиш суръатларининг сақланиб
қолиши эса танланган мустақил тараққиѐт йўлимиз ва унга мувофиқ амалга
оширилаѐтган иқтисодий сиѐсатимизнинг нечоғлиқ тўғри эканлигини яна бир бор
1[1]
Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. – Прeзидeнт
Ислoм Кaримoвнинг 2009 йилнинг aсoсий якунлaри вa 2010 йилдa Фзбeкистoнни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтиришнинг
энг муҳим устувoр йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг мaжлисидaги маърузaси // Халқ сўзи, 2010 йил 30
январь.
3
тасдиқламоқда. Республикамизда доимо қисқа муддатли спекулятив кредитлардан
воз кечиб, чет эл инвестицияларини узоқ муддатларга, имтиѐзли фоиз ставкалари
бўйича жалб этилди. Натижада миллий иқтисодиѐтимизнинг ҳалқаро
кредитлар
бозоридаги конъюнктурага кескин боғлиқлигини ва молиявий инқирознинг салбий
оқибатларининг олди олинди.
Мамлакат иқтисодиѐтини юксалтириш, замонавий техника ва технологиялар
билан жиҳозланган янги корхоналарни барпо этиш ва реконструкция қилиш учун
хорижий инвестицияларни жалб қилиш нечоғлик катта ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Бу авваламбор, аҳоли бандлиги, унинг иш ҳақи ва даромадларини ошириш каби
энг муҳим ижтимоий муаммоларни ечиш имкониятини беради. Шу боисдан ҳам
мамлакатимизга хорижий инвестициялар жалб этаѐтган корхоналарни иқтисодий
рағбатлантириш ва зарурий шароитларни яратиб бериш ўта муҳим
масалалардан
бири ҳисобланади.
Хорижий инвестицияларни жалб этмай, айниқса, етакчи тармоқларда чет эл
инвестициялари иштирокини кенгайтирмай туриб, иқтисодиѐтда таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш ва модернизациялаш,
корхоналарни замонавий
техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни
йўлга қўйиш мумкин эмас. Мамлакат иқтисодиѐтига хорижий инвестицияларни
жалб этилиши унинг иқтисодий имкониятларининг кенгайишини тезлаштириб,
барча соҳаларда ички имкониятлар ва резервларни ишга солиш, янги техника ва
технологияни, экспортбоп товарларни ўзлаштиришга, уларни ишлаб чиқаришни
йўлга қўйиш орқали давлатимиз иқтисодий қудратини таъминлашда муҳим
аҳамият касб этади.
Ўқув қўлланмада Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси,
Иқтисодиѐт
вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банки ва
бошқа қатор вазирлик ва идораларнинг маълумотларидан, шунингдек,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари,
маънавий-маърифий ишлар
бўйича ѐрдамчилари, туман ва шаҳар ҳокимларининг 2010 йил январь-февраль
ойларида бўлиб ўтган минтақавий семинарлари материалларидан кенг
фойдаланилган.
Ушбу махсус курсни кенг ўрганишга ѐрдам берувчи электрон-визуал ва
интерактив воситалар, жумладан, «Иқтисодиѐт» нашриѐти томонидан 2009 йилда
чоп этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг
йўллари ва чоралари» номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма (Ходиев
Б.Ю., Бекмуродов А.Ш., Ғафуров У.В., Тухлиев Б.К., ўзбек ва рус тилларида),
«Оммабоп иқтисодиѐт: моҳияти ва асосий тушунчалари» (Бекмуродов А.Ш.,
Гимранова О.Б., Шамшиева Н.Н., ўзбек ва рус тилларида) илмий-оммабоп
қўлланма, «Ўзбекистон иқтисодиѐтни либераллаштириш ва
модернизациялаш
йўлида» (Бекмуродов А.Ш., Беркинов Б.Б., Усмонов Б.Б., Ҳамидов О.М., Ғафуров
У.В. ва Неъматов И.У., ўзбек тилида) экспресс-проспекти, «2008 йилдa
Рeспубликaни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри вa 2009 йилдa
иқтисoдиѐтни бaрқaрoр ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр вaзифaлaри
тўғрисидa» (Бекмуродов А.Ш., Амонбоев М.А., Каттаев Н.Т.) экспресс-тестлар
ҳамда уларнинг электрон-визуал версияларидан кенг фойдаланиш тавсия этилади.