2.1.1-чизма
Хорижий инвестицияларнинг таснифланиши
21
Хорижий
инвестициялар
Инвестиция турлари
бўйича:
пул
маблағлари,
банкдаги
мақсадли
омонатлар,
бадаллар,
акциялар,
қимматли
қоғозлар;
интеллектуал
бойликлар;
ишлаб
чиқариш
тажрибаси кўринишида
ифодаланувчи билимлар
мажмуи;
мулкий хуқуқлар;
бошқа
турдаги
бойликлар.
Маблағ қўйиш
объектларига кўра:
моддий;
номоддий;
молиявий.
Инвесторнинг иштирок
этиш шаклига кўра:
улуш билан иштирок
этиш;
тўлалигича инвесторга
тегишли;
қимматли қоғозлар
чиқариш йўли билан
сотиб олиш;
хуқуларга эгалик
қилиш.
Инвестиция билан таъминлашда
иштирок этишнинг хусусиятига кўра:
бевосита;
билвосита.
Қайта ишлаб чиқариш
шаклларига кўра:
янги лойиҳа бўйича
ишлаш;
корхона
ишлаб
чиқариш
қувватини
ошириш;
корхонани
қайта
тиклаш;
техник
қайта
қуроллантириш.
Молиявий хавф даражасига кўра:
минимал хавф даражасидаги
молиявий инвестициялар;
максимал хавф туғдирадиган
молиявий инвестициялар.
Инвестиция
киритиладиган
даврига кўра:
қисқа
муддатли
инвестициялар;
узоқ
муддатли
инвестициялар.
Инвестициялаш даврига қараб инвестициялар қисқа муддатли (бир
йилгача) ва узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ) бўлади. Масалан, оддий
акцияларнинг муомалада бўлиши умуман бирор бир муддат билан
чекланмайди. Депозит сертификати (олти ой муддатга берилиши мумкин) қисқа
муддатли қўйилма тури бўлса, облигациялар (масалан, 20 йилда қайтариш
муддати билан) узоқ муддатли қўйилма турига киради. Лекин, узоқ муддатли
қимматли қоғозларни сотиб олиш ва қисқа муддатда, масалан олти ой ўтгандан
сўнг, инвестор узоқ муддатли воситалардан қисқа муддатли мақсадлар учун
фойдаланиш мумкин. Кўпинча инвесторлар ана шундай воситаларни
танлайдилар ва ўз пулларини қисқа муддатларга қўйишни ҳохлайдилар.
Масалан, яқин олти ой мобайнида инвестор керак бўлмайдиган маблағига олти
ойлик муддатга эга бўлган депозит сертификати сотиб олиши мумкин. Қирқ
ѐшга тўлган инвестор пенсияга чиққунча пул йиғиш учун бирон-бир
компаниянинг облигациясини 20 йилга сотиб олиш мумкин. Одатда узоқ
муддатли инвестициялар капитал қўйилмалар шаклида намоѐн бўлади.
Мулк шаклларидан келиб чиқиб инвестициялар хусусий, давлат, қўшма ва
хорижий шаклларга ажратилади. Хусусий инвестициялар нодавлат юридик
шахсларининг ва фуқароларнинг маблағларини тадбиркорлик фаолияти
объектларига қўйилишини англатади. Давлат инвестициялари - бу давлат
томонидан миллий даромаднинг давлат бюджети маблағлари кўринишида
мамлакат иқтисодиѐтининг ривожланиши учун сарфлаѐтган мабалағларидир.
Инвестиция муносабатлари шу даражада мураккаб ва кўп қирралики, кўпинча
давлатлар ўртасидаги муносабатлар хусусий шахслар ўртасидаги муносабатлар
билан узвий боғланган бўлади. Бундай алоқа инвестор ҳуқуқ ва талабларни
давлатга топширганда яққол кўринади. Хорижий инвестициялар ҳам давлат ѐки
хусусий инвестициялар шаклида бўлиши мумкин. Биринчи шаклда давлат
инвестициялари иштирок этиб, бунда бир давлат бошқа давлатга кредитлар ѐки
бошқача шаклдаги қарзлар бериши мумкин. Бундай муносабатларга халқаро
ҳуқуқ нормалари қўлланилади. Иккинчи шаклда эса, бир мамлакат хусусий
фирмалари, компаниялари ѐки фуқаролари бошқа мамлакатнинг тегишли
субъектларига берадиган инвестициялар тушунилади.
Ҳудудий жойлаштирилиши бўйича инвестициялар ички ва ташқи
инвестицияларга бўлинади.
Ҳозирги даврда бир қатор давлатларда моддий ишлаб чиқариш жарѐнидаги
инвестициялашдан ташқари ижимоий-маданий соҳалар учун, фан тармоқлари
учун, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳалари
учун, информатика соҳаси, табиатни муҳофаза қилиш учун инвестиция
маблағлари ажратилмоқда. Бу инвестициялар хорижий адабиѐтларда «инсон
инвестицияси», «инсон капиталига инвестиция қилиш» деб аталмокда. Бу
инвестициянинг алоҳида бир кўриниши бўлиб, асосан кишиларнинг соғлиғини
сақлаш, ақлий ва маънавий ривожланиши учун, ҳаѐтини узайтириш ҳамда
кишиларнинг иш фаолиятида ижодий қатнашиши ва унинг самарадорлигини
ошириш учун сарфланади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида
инвестициянинг асосий қисмлари соғлиқни сақлаш, маориф учун
сарфланмоқда. Бунга мисол қилиб, қишлоқ жойларда врачлик амбулатория
23
пунктлари, коллеж ва лицейлар қуриш дастурларини мисол қилиб келтириш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |