Namangan davlat universiteti tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar


ЖАНУБИЙ ФАРҒОНА АДИРЛАРИНИНГ ЛАНДШАФТ-ЭКОЛОГИК



Download 5,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/268
Sana23.06.2022
Hajmi5,91 Mb.
#697279
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   268
Bog'liq
TABIIY FANLAR VA EKOLOGIYAGA OID AYRIM MUAMMOLAR XVII

 
ЖАНУБИЙ ФАРҒОНА АДИРЛАРИНИНГ ЛАНДШАФТ-ЭКОЛОГИК 
МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ 
Усманов И.С. 1-курс магистранти 
Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси энг зич жойлашган, табиий ландшафт 
комплекслари 
антропоген 
омил 
таъсирида 
юкори 
даражада
трансформациялашган минтақаларидан бири Фарғона водийсида қишлоқ 
хўжалигининг асосий суғориладиган ер заҳираси ҳисобланган адирлар минтақасида 
агроиқтисодиёт ва турли саноат тармоқлари ҳамда рекреация тизимларини 
ривожлантириш учун қулай табиий географик шароит ва ландшафт комплекслари 
мавжуд. Жанубий Фарғона адирларининг асосий қисмини ташкил этган адир олди, 


Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
43 
адир оралиги, адир орти текисликлари, дарё ва сойларининг барча ёйилмалари, 
узок йиллардан суғорма ва лалми деҳқончиликда фойдаланиб келиниши 
натижасида дастлабки табиий ландшафтлар ўрнини антропоген ва табиий-
антропоген ландшафтлар эгалламокда. Адирларда антропоген таъсирнинг кучайиб 
бориши, яъни ер, сув ресурсларидан нооқилона фойдаланиш, ерларнинг 
мелиоратив шароитига эътибор бермаслик, алмашлаб экишни амалга оширмаслик, 
яйловлардан тўғри фойдаланмаслик каби ҳолатлар экологик мувозанатнинг 
бузилишига сабаб бўлмокда. Бу эса адирларда шўрланиш, сув эрозияси, жарланиш, 
сурилмалар, суффозиялар каби табиий ва табиий-антропоген жараёнларнинг 
ривожланишига олиб келмокда. Жанубий Фарғона адир геокомплексларини 
геоэкологик ҳолатини баҳолаш ва оптималлаштириш ҳозирги кундаги долзарб 
муаммолардан ҳисобланади.
Бизга маълумки республика ер фондининг тахминан 15,8 % қисми адирлар 
минтақасига тўғри келади. Шундан 4,48 % паст адирларга, 6,77 % ўртача 
баландликдаги адирларга, 2,33 % қисми баланд адирларга, қолган 2,22 % қисми эса 
адир орти, адир оралиғи ботиқлари ва дарё водийларига тўғри келади [2]. Адирлар 
минтақаси асосан Фарғона водийсида кенг тарқалган бўлиб, улар водийни деярли 
халқасимон ўраб олган. 
Жанубий Фарғона адирлар минтақаси бир-бирига параллел йўналган 
тўлқинсимон паст ва баланд адирлар минтақасини ташкил этади. Адир оралиғи 
ботиқларининг геоморфологик тузилиши асосан, текислик ёки бир оз нишаблашган 
ясси текисликлардан иборат. Адирлар неоген ва тўртламчи давр ётқизиқлари билан 
қопланган. Адирлар неоген ва тўртламчи давр ётқизиқларидан, антиклинал ва 
синклинал структуралардан тузилганлиги, мўътадил минтақанинг чала чўл иқлим 
тури ҳукмронлиги, оч тусли, типик ва тўқ тусли бўз тупроқлардан ташкил 
топганлиги, ўт ўсимликлари кенг тарқалганлиги, инсоннинг хўжалик фаолияти 
асосан қишлоқ хўжалигидан таркиб топганлиги каби ландшафт-экологик 
муҳитининг асосий хусусиятлари билан ажралиб туради. 
Фарғона водийсида кенг тарқалган адирлар ландшафтлари табиийлигини 
имкон даражасида сақлаб қолиш, улардаги ландшафт-экологик муаммоларни 
бартараф этиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида суъний ўрмонлар 
бунёд этиш, турли ҳажмда амалий ташкилий ишлар, агротехник ва агромелиоратив 
ҳамда гидротехник ишларни оқилона амалга ошириш каби табиатни муҳофаза 
қилиш 
ишларига 
кўп 
жиҳатдан 
боғлиқдир. 
Жумладан, 
адирларда 
агрофитоценозлар ташкил қилиш фақат сел эмас, балки сув эрозиясининг ҳам 
олдини олади. Tоғолди текисликлари ва адирлар минтақасида табиий шароитни 
ҳисобга олиб, ўт далали деҳқончиликни, боғдорчилик ва узумчиликни 
ривожлантириш мақсадга мувофиқ. Бу соҳада тупрок, ўсимлик ва сувнинг ўзаро 
боғликлик хусусиятини тўғри ҳисобга олиш кутилган натижа беради [1].
Янги ерларни ўзлаштириш мақсадида 1970 – йилларнинг бошларидан 
эътиборан адирларда суғорма деҳқончилик ривожлантирила бошланди. 
Суғориш муҳандислик лойиҳаси асосида етук мутахассислар иштирокида амалга 
оширилмаганлиги туфайли адирларнинг суғориш мақсадида ўзлаштириш 
мумкинлигига ишонч ҳосил қилмай ва ерлардан фойдаланиш қанчалик самарали



Download 5,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish