Namangan davlat universiteti tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar


Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII



Download 5,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/268
Sana23.06.2022
Hajmi5,91 Mb.
#697279
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   268
Bog'liq
TABIIY FANLAR VA EKOLOGIYAGA OID AYRIM MUAMMOLAR XVII

Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
41 
Сўнгги йиллар мобайнида Наманган давлат университети ботаник олимлари 
томонидан 50 дан ортиқ турларининг табиий ва дастлабки интродукция шароитида 
экобиологик хусусиятлари, репродукция жараёни, кўпайиш йўллари ва уруғдан 
тикланиш масалалари чуқур тадқиқ этилди. Жумладан Республикамизнинг Фарғона 
водийси чўл ва адир ҳудудларида тарқалган айрим турларнинг ценопопуляциялари 
ҳолатлари мониторинг қилинди. Текшириш натижаларига кўра, чорва моллари 
боқилаётган табиий яйловлар билан бир қаторда қўриқланаётган ҳудудларда ҳам 
антропоген омилларнинг таъсирини ниҳоятда кучайганлиги, жумладан, адир ва чўл 
минтақаларидаги қишлоқлар атрофида чорва молларини меъёр талабларидан 
ошиқроқ боқилиши туфайли табиий фитоценозларга ўта салбий таъсир 
курсатилаётганлиги аниқланди.
Айниқса, чўл ва адир яйловларидаги табиий ўсимлик ценопопуляцияларда 
генератив босқичга кирган индивидлар миқдори 0,5-2,7 % ни, айрим ём-хашак 
турларда ушбу кўрсатгич 0,4-0,6 % ни ташкил қилаётганлиги ниҳоятда ташвишли 
ҳолдир. Ушбу турларнинг айрим ценопопуляцияларида уруғдан чиққан ниҳоллар 
ўз онтогенезида генератив босқичгача етиб бормаётганлиги қайд қилинди. Ушбу 
ҳолат айрим фойдали турлар учун катта хавфни яратади. 
Ботаниклар олдида турган долзарб муаммолардан бири инқирозга учраган 
табиий яйловларни қайта тиклаш, яъни рекультивация қилишни амалга ошириш 
масаласидир. 
Ўсимликлар 
рекультивацияси, 
яъни 
ўсимликларни 
табиий 
фитоценозларда қайтадан тиклашга эришиш ҳозирги кун ботаника фани олдида 
турган муҳим долзарб вазифалардан ҳисобланади. Ушбу соҳадаги ишлар 
Республикамизда энди бошланмоқда. 
Бу масала Ҳаракатлар дастурида келтирилган ҳар йили 1 миллион га табиий 
яйловларни геоботаник тахлил қилиб чиқиш ишлари билан чамбарчас боғланиб 
кетади. Ўсимлик дунёсининг давлат кадастрини юритиш, яйловларнинг таназзули ва 
чўлланиш жараёнларининг олдини олиш юзасидан махсус илмий асосланган 
тадбирларни ишлаб чиқиш учун табиий яйловлар ва пичанзорларда ўсадиган 
ўсимликларни геоботаник текширишдан ўтказиш талаб қилинади. Бу улкан 
вазифани бажаришда ЎзФА илмий тадқиқот институтлари ва Олий таълим 
муассасаларида фаолият олиб бораётган ботаник-географик олимларнинг кенг 
қатлами иштирок этишлари лозим. 
Бундан ташқари тезликда чўл ва адир минтақаларида йўқолиб кетиш 
арафасида турган камёб фойдали турлар мониторингини ташкил қилиш, уларнинг 
уруғларини териш ва махсус генбанкларда сақлашни жорий этиш, доривор ва ем-
хашак берувчи ўсимлик турларни интродукция қилиш соҳасидаги ишларимизни 
ҳам янада кучайтириш талаб этилади. Чунки ёввойи ҳолда ўсувчи фойдали 
ўсимликлар ресурсларини баҳолаш ва йўқолиш арафасига келиб қолган турлардан 
фойдаланишни қисқартириш мақсадида Ҳаракатлар режасида Республикамизнинг 
турли минтақаларида уларнинг плантацияларини ташкил этиш масалаларини 
амалга ошириш зарурлиги кўрсатилган, бу эса ушбу турлар интродукцияси билан 
боғлиқдир. 
Маълумки, интродукция жараёни инсон томонидан танлаб олинган ўсимлик 
турини маданийлаштиришга қаратилган мақсадли фаолият ҳисобланади
[2]




Download 5,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish