Namangan davlat universiteti tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar



Download 5,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/268
Sana23.06.2022
Hajmi5,91 Mb.
#697279
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   268
Bog'liq
TABIIY FANLAR VA EKOLOGIYAGA OID AYRIM MUAMMOLAR XVII

кафедраси профессори, б. ф .д.; 
Абдурахмон Шералиев, НамДУ биология кафедраси ўқитувчиси, б.ф.н. 
Ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун жуда кам миқдорда 
талаб қилинадиган элементлар - бор, марганец, рух, молибден, мис, темир каби 
элементлар моддалар алмашинуви жараёнларида бевосита ва билвосита йўллар 
билан иштирок этиб, организмдаги мураккаб биокимёвий- физиологик 
жараёнларда қатнашувчи фермент тизимлар фаолиятини бошқаришда алоҳида 
ўрин тутади. Микроэлементлар ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларнинг ҳаётий
жараёнларида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар атроф-муҳит ёки озиқ-овқатлар 
таркибида организм эҳтиёж даражасидан кам ёки ортиқ бўлса, ёки умуман 
бўлмаса моддалар алмашинуви издан чиқади [1, 2]. Тупроқда айрим бир 
микроэлемент етишмаса, барча минерал ўғитлар билан оптимал даражада
таъминланса ҳам ҳосилдорликни юқори даражага кўтариб бўлмайди [3].
Физиологлар ва агрокимёгарларнинг кўп йиллик тадқиқотлари натижасида асосий 
қишлоқ хўжалик экинларидан ғўза, беда, маккажўҳори ва бошқаларнинг нормал 
ўсиши ва ривожланиши учун маълум миқдорда микроэлементлар бўлиши 


Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
151 
зарурлигини аниқлашга муваффақ бўлганлар [4, 5]. 
Бир қатор олимларнинг олиб борилган тажрибалар асосида карбонатли 
тупроқ шароитида ғўзанинг нормал ривожланиши учун талаб қилинадиган
микроэлементлар миқдорий кўрсаткичлари ишлаб чиқилди [6]. Бу маълумотларга 
кўра натрий-ацетатли муҳитда (рН-3,5) ишланганда марганец 80-100 мг/кг, рух 1,5-
2,5 мг/кг, мис 0,4-0,8 мг/кг ни ташкил этади. 
С.А.Барбер тупроқлардаги озуқа моддаларнинг ўзлаштирилиши даражасини
ишлаб чиқди. Борнинг литосферадаги умумий миқдори 50 мг/кг атрофида [7]. Шўр 
тупроқларда бор миқдори кўпроқ. Карбонатли тупроқлар таркибида 60-150 мт/кг 
атрофида. Бор микроэлементи нуклеин кислоталар, оқсиллар, углеводлар ва 
фосфатлар алмашинувида иштирок этади. Ундан ташқари бу микроэлементлар 
фотосинтез ва оксидланиш-кайтарилиш жараёнларига таъсир кўрсатади. 
Марганецни литосферада таркалиш жиҳатидан 2-ўринда туради ва 0,9 г/кг ни 
ташкил этади, унинг тупрокдаги ўртача микдори 0,6 г/кг га тўғри келади Марганец 
ўсимликлар ҳаётида фаол иштирок этиб, ферментлар системалари фаолиятида, 
оксидланиш-қайтарилиш 
реакцияларининг 
бошқарилишида, 
азотнинг 
ўзлаштирилишида катнашади ( 8).
Молибден литосферада кам микдорда учрайди, ўртача микдори 2,3 мг/кг га 
тўғри келади. Молибденнинг тупрокдаги ўсимлик ўзлаштира оладиган микдори 
0,02-1 мг/кг атрофида бўлади. (9). Ўсимликларда бу микроэлемент аминокислоталар, 
оқсиллар, нуклеин кислоталар, хлорофилл ҳамда С, В
1
В
6
витаминлар синтезини 
амалга оширади. Дуккакли ўсимликларда туганак ҳосил бўлишида, гемоглобин 
синтезида ҳамда молекуляр азотнинг ўзлаштирилишида иштирок этади. (10). 
Рухнинг литосферадаги ўртача микдори 80 мг/кг, тупрокдаги концентрацияси 
10-300 мг/кг атрофида бўлиб, у катор фермент системаларининг фаолиятини 
бошқаради. Бу элемент ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсида муҳим роль ўйновчи 
карбоангидраза ферменти таркибига киради (11). 
Рух қатор гликолиз ферментларининг нормал фаолияти учун зарур: 
гексокиназа, 
енолаза, 
триозофосфатдегидрогеназа, 
альдолаза, 
алькогольдегидрогеназа ферментлари учун активатор ҳисобланади. Рух триптофан, 
индолилсирка кислота, ауксин синтезида қатнашади. 
Рух етишмаслиги натижасида ўсимликларда фосфор алмашинуви бузилади
ўсимликларда қайтарувчи углеводлар кўпайиб, сахароза ва крахмал микдори 
камаяди, органик кислоталар, аминокислоталар ва кислота амидлари микдори 
ортади. 
Кобальтнинг ўсимликлардаги ўртача микдори 0,00002% бўлиб тупроқ шароити 
ва ўсимлик турига боғлиқ. Кобальт дуккаклиларда туганак бактерияларининг 
кўпайишини таъминлаш учун зарур. Ўсимликларда кобальт ион кўринишида ҳамда 
В
12
витамини таркибида учрайди. Туганаклар қариганда В
12
-коэнзим ҳосил бўлиши 
ҳамда азотнинг боғланиши издан чиқади,кобальт етишмаслиги натижасида 
ўсимликларда азот етишмаслик аломатлари кузатилади. (12). 
Миснинг литоеферадаги ўртача микдори 70 мг/кг ва унинг тупрокдаги микдори 
1-50 мг/кг атрофида. Мис ғўзанинг унувчанлигини, фотосинтез активлигини 
оширади, хлорофилл микдорини кўпайтиради, углевод ва азот алмашинувида 



Download 5,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish