Наманган давлат университети педагогика факультети


Калланинг мия бўлими суяклари



Download 0,84 Mb.
bet14/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Калланинг мия бўлими суяклари
Энса суяги қисман калла қопқоғининг орқа, пастки томони ва унинг асосини ташкил қилишда қатнашади. У олдинги томондан понасимон суякка, тепа ва чакка суякларига бирлашган. Унда палла, ён қисмлар, асос ёки тана тафовут қилинади. Энса суягининг ана шу қисмлари катта энса тешиги атрофида жойлашади. Энса суяги катта тешик орқали умуртқа каналига кўшилиб туради.
Энса суягининг палласи ташки то монга қавариб, ички юзаси ботиқ бўлиб, эгилган сербар пластинка палладан тузилган. Энса суягининг ташқи юзаси марказида ташқи энса дўмбоғи мавжуд, унинг иккала томонида кўндаланг йўналган ғадир-будур чизиқ кўри­на­ди. Ана шу чизиқдаи юқорироқда параллел равишда юқори ғадир-будур чизиқ жойлаш­ган. Энса дўмбоғининг пастида энса ташқи қирраси мавжуд. Ана шу қиррадан икки ён­бошга чизиқлари тарқалади.
Палланинг ички юзаси крестсимон тепа билан тўртта чуқурчага бўлинган, унинг ўр­тасида эса ички энса дўмбоғи бор, унда тепага йўналган эгатлар билан бирга икки ёнбош томонда жойлашган эгатчалар кўринади. Пастки тармоғи – энсанинг ички қирраси энса тешигига қадар боради.
Катта энса тешигининг икки ёнбошида жойлашган, у пастки юзада жойлашган эл­липс шаклидаги бўғим дўмбоқчалар орқали I бўйин умуртқасининг юқори бўғим юзаси билан қўшилади. Энса суягининг бўғим дўмбоқчалари ўртароғида тил ости нерви ўта­ди­ган канал жойлашган. Дўмбокча ён томонида эса бўйинтуруқ вена ўймаси бўлади. Бу ўйма чакка суягидаги ана шундай ўйма билан қўшилиб, бўйинтуруқ тешигини ҳосил қилади. Танаси энса тешигининг олдинги томонида жойлашган бўлиб, 18-20 ёшларда понасимон суяк танасига қўшилиб кетади. Унинг калла бўшлиғига қараган юзаси ботиқ бўлиб по­на­симон суяк танасидаги худди ана шундай юза билан қўшилиб, энса тешиги томонга йў­налган нишабни ҳосил қилади. Бу нишабда узунчоқ мия ва мия кўприги жойлашади. Энса суяги танасининг икки чеккасидапастки тош эгатчаси кўриниб туради.
Ғалвир суяк юз суяклари орасида марказда, бурун бўшлиғининг пешона суяги ўй­ма­сида – тепада жойлашган. У горизонтал жойлашган ғалвирсимон нафис пластинка билан калла суягининг тубини ҳосил қилишда қатнашади. Ғалвир суяк каллада кўз косасининг медиал деворини ҳосил қилишда ҳам қатнашади. Ғалвир суяк 3 қисмдан иборат: го­ри­зон­тал жойлашган ғалвирсимон пластинка, пастга йўналган перпендикуляр пластинка ва унинг икки ёнида жойлашган лабиринт ғовакчалардир. Ғалвирсимон пластинканинг жуда кўп тешикчалари бор, улар орқали бурун бўшлиғига ҳид сезиш нервининг толалари ўтади. Пластинканинг қоқ ўртасида хўроз тожига ўхшаш ўсиқ кўриниб туради. Бош миянинг қат­тиқ пардаси шу тожга ёпишади. Ўсиқ олдинги томонга бир жуфт қанотсимон ўсиқ қаноти бўлиб давом этади ва пешона суяги билан бирга кўр тешикни ҳосил қилади.
Ғалвирсимон суякнинг перпендикуляр пластинкаси бурун суяклари, димоғ суяги ва понасимон суяк қирраси билан бирлашади ва бурун тўсиғининг бир қисмини ҳосил қи­ла­ди.
Ғалвир суягида бир жуфт катта-кичик суяк катаклари бор. Катаклар латерал томонда қоғозсимон юпқа пластинка ёки кўз косаси пластинкаси билан қопланган бўлиб, кўз ко­са­сининг медиал деворини ҳосил қилади. Ғалвир суягининг олдинги катаклари пешона суя­ги катаклари билан, орқадаги катаклари эса понасимон суяк катаги билан туташиб туради. Лабиринтнинг медиал томонида тепа ва пастки чиғаноқлар бор. Баъзида энг тепада жой­лашган учинчи бурун чиғаноғи ҳам учрайди.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish