Наманган давлат университети педагогика факультети


Қўл ва оёқ суяклари аномалиялари



Download 0,84 Mb.
bet13/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Қўл ва оёқ суяклари аномалиялари
Ўмров суяги турлича эгилган бўлиши мумкин. Курак суягининг тумшуқсимон ва ел­ка ўсиқлари баъзида алоҳида суяк ҳолида учрайди. Кўкрак суягининг қолган қисмига у то­ғай пластинка орқали қўшилади.
Билак суякларидан бири баъзан бўлмаслиги ҳам мумкин. Тирсак суягининг ўсиғи ай­рим одамларда тоғай пластинка орқали суяқ танасига ёпишган бўлади.
Чаноқ суягининг баъзида тешилган, қов суяги билан қуймич суякларининг пастки бутоқлари ўзаро бирлашмаган ҳолда учрайди. Болдир суяклари унчалик ривожланмаган, тўпиқлари эса кичик бўлади. Оёқ панжаси суяклари, кўпинча товон суягининг пастки дўм­боғи ўсиб кетиб, одам юрганда қийналади.
Қўл ва оёқ панжасида баъзида (жимжилоқ ёки бош бармоқ томонида) қўшимча бармоқлар ҳам учрайди.
Бош скелети
Бош скелети ёки калла суяклари бош мия ва у билан бирга такомил этган сезги аъзо­ларининг таянчи бўлиб, уларни ташқи муҳит таъсиридан сақлаб туради. Бундан ташқари, калла суягининг юз қисмида организм ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган нафас сис­те­ма­сининг бошланғич қисми – бурун бўшлиғи ва овқат ҳазм қилиш системасининг оғиз бўш­лиғи жойлашган. Калла суяги иккита бўлимга: I – калланинг мия бўлими ҳамда II – кал­ла­нинг юз бўлимига ажратилади.
Мия бўлими тепа томондан калла қопқоғи билан қопланган, унинг ичида бош мия жойлашадиган калла бўшлиғи бор. Калла бўшлиғи умуртқа каналининг кенгайган учи ҳи­собланади, бу ерда бош мия ва унинг пардалари, қон томирлари жойлашган.
Калла бўшлиғи пастки томондан ҳар турли тешик ва каналлари бўлган калла туби билан чегараланади.
Калла қопқоғининг зич моддадан тузилган ташқи пластинкаси ва ички ёки шиша­си­мон пластинкаси мавжуд. Уларнинг орасида юпқа ғовак модда жойлашган. Ғовак модда­дан вена каналлари ўтади. Ички пластинкада органик моддалар камлигидан у мўрт, тез си­нувчан бўлади. Шишасимон пластинка деган ном ҳам ана шундан келиб чиққан. Калла суягининг мия бўлими, энса суяги, пешона суяги, тепа суяги, понасимон ёки асосий суяк, ғалвир суяк ва чакка суякларидан тузилган. Тепа суяги билан чекка суяклари бир жуфт­дан, бошқалари эса тоқ.
Калланинг юз бўлими, юқори жағ, танглай суяги, ёноқ суяги, бурун суяги, кўз ёши суяги, бурун пастки чиғаноғи, димоғ суяги, пастки жағ ва тил ости суякларидан тузилган.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish