Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet48/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Нерв чигаллари ва периферик нервлар патологияси. Периферик нервлар зарарлан­ганда, шу нервга тааллуқли мускулларда фалаж юз беради ва тери соҳаларида тери ва мускул-бўғим сезгилари йўқолади.
Периферик нервлар зарарланганда оғриқ (невралгия) ва тана қисмларининг увишиши (парестезия) ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бир хил периферик нервлар зарарлаyганда баъзан каузалгия пайдо бўлади. Чидаб бўлмайдиган даражадаги ачиштирувчи ва куйдирувчи оғриқлар каузалгия дейилади.
Билак нервининг зарарланиши билакни ёзувчи, супинатор, панжа ва бармоқни ёзувчи ва бошқа мускулларнинг фалажланишига олиб келади. Бу мускулларнинг электр қўзғалувчанлиги бузилиб, атрофияланади. Уч бошли мускулнинг пай рефлекси (ТR) йўқо­лади.
Бундай беморлар билак ва панжаларини ёза олмайдилар. Билакни супинация қилиш ва бармоқларнинг асосий фалангаларини ёзиш ҳам мумкин бўлмай қолади. Агар улар қўлларини олдинга узатмоқчи бўлсалар, зарарланган қўл ёзилиш ўрнига тирсак бўғимидан букилиб, панжа ва бармоқлар эса пастга осилиб қолади.
Бу нерв зарарланганда билакнинг дорзал қисмида панжа териси ортки қисмининг ташқи, катта бармоқ томонндаги ярмида I—II бармоқларнинг орқа, III-бармоқнинг медиал томонидаги ярмида сезиш йўқолади. II—III бармоқларда сезги фақат биринчи фаланга соҳасигача бузилади.
Тирсак нерви зарарланишининг бешинчи ва тўртинчи бармоқларни букувчи қисми­ни, гипотенар, суякаро мускуллари, мускулларнинг фалажланишига олиб келади.
Бу мускуллар фалаж бўлганда қуйидаги ҳаракатларни бажариш мумкин бўлмайди.

  1. Панжани букиш ва уни тирсак томонга эгиш.

  2. Тўртинчи ва бешинчи бармоқларнинг охирги фалангаларини букиш,

  3. Ўрта ва охирги фалангаларни ёзиб туриб, асосий фалангаларни букиш.

  4. Бармоқларни бир-бирига яқинлаштириш ва узоқлаштириш.

  5. Бош бармоқни бошқа бармоқларга яқинлаштириш.

Панжанинг тирсак нерви зарарланиши натижасида вужудга келган ҳолатига «қуш чангали» ҳам дейилади. Сезги ўзгаришлари эса панжа терисиникг кичик бармоқ томони­даги орқа ярмида ва бармоқларда, кафт томондаги гипотенар соҳасида бешинчи ва IV бар­моқнинг ташқи ярмида рўй беради.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish