Турли одамларда шартли рефлексларнинг хусусиятлари. Маълумки, оданминг болалигидан бошлаб яшаш, тарбияланиш, ўқиш, касб ўрганиш, ишлаш шароити ҳар хил бўлади. Шунинг учун турли одамларда шартли рефлексларнинг сони, тури, сифати ҳам,ҳар-хил бўлади. Бажарадиган ишига, касбига қараб, Баъзи кишиларда биринчи сигнал системасининг шартли рефлекслар кўпроқ бўлади, яъни кўриш, эшитиш, қўл ёки оёқ ҳаракатлари билан боғлиқ ишларни бажаришга мослашган шартли рефлекслар. Масалан, машина ҳайдаш, дурадгорлик, амирчилик, соатсозлик, сартарошлик ва раққосалик каби касблар.
Баъзиларда иккинчи сигнал системасининг иши билан боғлиқ бўлган шартли рефлекслар кўпроқ бўлади, яъни оғзаки ва ёзма нутқ билан бажариладиган ишларга ҳосил бўлган шартли рефлекслар. Масалан, ўқитувчилик, лекторлик, ашула ёки шер айтиш каби касб эгаларида оғзаки нутқ ривожланган бўлиб, улардаги шартли рефлекслар ана шу маҳоратга қаратилган. Ёзувчи, шоир, олим ҳисобчи каби касб эгаларида ёзма нутқ ривожланган бўлиб, уларда ана шу маҳоратга қаратилган шартли рефлекслар кўпроқ бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, шартли рефлекслар ҳосил бўлишида одамнинг соғлиғи, ёши, қобилияти, яшаш шароити кабилар муҳим ўрин тутади.
Марказий нерв системасида тормозланиш
Тормозланиш ҳақида умумий тушунча. Мариcазий нерв системасида, яъни миянинг нерв ҳужайраларида икки хил физиологик жараён - қўзғалиш ва тормозланиш ҳолатлари мунтазам равишда давом этиб, улар бир-бири билан навбатма-навбат алмашиниб туради.
Одам бирор иш бажараётганда иштирок этадиган аъзоларнинг миядаги нерв маркази ҳужайралари қўзғалади ва шу ишни бажаришга мослашган рефлекслар ҳосил бўлади. Бу ишда иштирок этмаётган аъзоларнинг нерв марказлари эса тормозланган ҳолатда бўлади. Ишни бажариб бўлгандан кейин, қўзғалган нерв маркази ҳужайралари тормозланган ҳолатга ўтади. Бир ишни бажариб турган одам тўхтаб, дам олмасдан бошқа ишни бажара бошласа, олдинги ишни бажарган вақтда қўзғалган марказлар тормозланиб, кейинги ишни бажаришда иштирок этаётган аъзоларниинг марказлари қўзғалади. Масалан, одам китоб-журнал ўқиётган вақтда унинг миясидаги кўриш марказининг нерв ҳужайралари қўзғалади ва шунга хос рефлекслар ҳосил бўлади. Ўқиб, ўқиган иши конспект қилиб ёзиш вақтида миядаги ҳам кўриш, ҳам қўлни ҳаракатланиш марказлари қўзғалади, яъни бир вақтнинг ўзида икки хил рефлекс ҳосил бўлади. Бу вақтда эшитиш, гапириш, овқатланиш, оёқларни ҳаракатлантириш каби марказларнинг ҳужайралари тормозланган ҳолатда бўлади. Ўқиб ва ёзиб бўлгандан кейин одам ўрнидан туриб секин юрган ҳолда ўқиган ва ёзганларида ўзлаштирганини ўз-ўзига ёки бошқаларга сўзлаб бераётган вақтда унинг миясида гапириш ва оёқларини ҳаракатлантириш марказлари қўзғалади. Олдин қўзғалган кўриш ва қўлни ҳаракатлантириш марказлари эса тормозланади.
Шундай қилиб, марказий нерв системасида қўзғалиш ва тормозланиш ҳолатлари доимий бўлиб, улар бир-бири билан ўрин алмашиниб турадли Шартсиз ва шартли рефлекслар ҳосил бўлиши нерв марказларининг қўзғалиши амалда тормозланиши орқали юзага келади.
Юқоридагиларга асосланиб шуни таъкидлаш керакки, мия марказларидаги нерв ҳужайралари қўзғалган вақтда улар иш бажаради ва рефлекс ҳосил бўлади. Тормозланиш вақтида нерв ҳужайралари дам олади, ўзига энергия тўплайди. Дам олган нерв марказининг иши яхшиланади. Шунинг учун ақлий меҳнат жисмоний меҳнат билан алмаштириб турилса, одам узоқ вақт чарчамайди, иши унумли бўлади. Чунки ақлий меҳнат вақтида қўзғалган марказлар жисмоний меҳнат вақтида дам олади. Уйқу вақтида бош мия пўстлоғидаги нерв мирказларининг аксарият кўпчилиги тормозланган ҳолатга ўтиб дам олади. Шунинг учун яхши ухлаб тургандан сўнг одамнинг иш қобилияти ортади.
Демак,, тормозланиш одам организмида ўзига хос ҳимояланиш аҳамиятига эга бўлиб, у миянинг нерв ҳужайралари зўриқиб, одамда невроз касаллиги юзага келислигининг олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |