Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet57/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Тормозланиш турлари. Тормозланиш икки хил: ташқи - шартсиз тормозланиш ва ички - шартли тормозланишга бўлинади. Тормозланиш вақтида шартсиз ва шартли рефлекслар ҳосил бўлмайди.
Ташқи (шартсиз) тормозланиш. Ташқи тормозланиш худди шартсиз рефлексга ўхшаб мия нерв ҳужайраларининг туғма хусусиятидир. У индуксион ва ҳимояловчи тормозланишга бўлинади.
Индуксион тормозланиш. Одам иштаҳа билан овқатланаётган вақтда бирор ёмон ҳодиса рўй берса ёки нохуш хабар эшитса, унинг иштаҳаси шу заҳоти йўқолади; Ёки синфда ҳамма ўқувчилар ўқитувчининг дарсини диққат билан тинглаб турганда тўсатдан кўчадан шовқин эшитилса, ўқувчиларнинг диққати бирданига ўша томонга қаратилади.
Юқорида келтирилган мисолларнинг физиологик моҳияти шундаки, миянинг овқатланиш ёки эшитиш марказлари қўзғалиб, шунга хос рефлекс ҳосил бўлиб турганда, тўсатдан пайдо бўлган бошқа бир кучли таъсирловчи миянинг бошқа марказини кучли қўзғалиш ҳолатига келтиради ва бу кучли қўзғалган марказ олдинги меъёрида қўзғалиб турган марказни индуксия йўли билан тоннозлаб қўяди. (Бу тоннозланишнинг номи «индуксия» дейилиб, у физиология фанига физикадан қабул қилинган.) Маълум вақт ўтгандан сўнг тўсатдан бўлган таъсир натижасида содир бўлган қўзғалиш маркази тормозланган ҳолатга ўтади ва олдин қўзғалиб иш бажараётган ва вақтинча тормозланиш ҳолатида бўлган марказ яна қўзғалиб, ўз ишини давом эттира бошлайди.
Ҳимояловчи тормозланиш. Одам бирор иш бажараётган вақтда шу ишни бажаришга тааллуқли аъзоларнинг нерв марказлари қўзғалади ва рефлекс ҳосил бўлиб, мазкур иш бажарилади. Агар ишни бажариш узоқ вақт давом этаверса, иш бажараётган марказнинг нерв ҳужайраларида тўпланган энергия тугайди ва ҳужайралар чарчаб, аста-секин тормозланиш ҳолатига ўтади. Бу вақтда одамда чарчаш белгилари пайдо бўлади. Агар у жисмоний меҳнат қилаётган бўлса, унинг ҳаракатлари секинлашади ва аста-секин тўхтайди. Ақлий меҳнат қилаётган бўлса, унинг эътибори, ўзлаштириши пасаяди ва аста-секин ўқиётган ва эшитаётган материални тушуниш қобилияти йўқолади, баъзан одам мудраб, ухлаб қолади. Шундай қилиб, узоқ давом этган жисмоний ёки ақлий меҳнат натижасида унда иштирок этган нерв марказларининг ҳужайралари чарчаб, натижада улар қўзғалган ҳолатдан тормозланган ҳолатга ўтади ва зўриқиш оқибатида емирилишдан, касалланишдан ҳимояланиб қолади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish