Наманган давлат университети педагогика факультети


Орқа мия оқ моддаси (ўтказгич аппарати)нинг тузилиши



Download 0,84 Mb.
bet45/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Орқа мия оқ моддаси (ўтказгич аппарати)нинг тузилиши
Орқа миянинг кул ранг моддаси атрофида жойлашган оқ модда юқорига йўналган (сезувчи) ва пастга йўналган (ҳаракатлантирувчи) нерв толаларидан иборат. Бу нерв тола­лари орқа миянинг хусусий аппаратини (кул ранг моддасини) бош мия билан боғлайди.
Орқа миянинг ҳар иккала ярмидаги оқ модда учта тизимчадан иборат. Бу тизим­ча­ларни устунчалар деб ҳам юритилади.

  1. Орқа мия оқ моддаси билан ортки шох орасида жойлашган қисмига ортки тизимча дейилади.

  2. Орқа мия оқ моддасининг ортки шох билан олдинги шох орасида ётувчи қисмига ён тизимча дейилади.

  3. Орқа мия оқ моддасининг олдинги шох билан девори орасида жойлашган қисмига олдинги тизимча дейилади.

Ортки тизимча. Ортки тизимча орқа мия тугунидаги ҳужайраларнинг аксонларидан тузилган бўлиб, бу йўл (тизимча) орқали (проприорецептив) бўғим-мускул сезги импульс­лари ва қисман тактил сезги импульслари ўтади. Бу тизимчада асосан марказга йўналувчи нерв толалари жойлашган. Ортки тизимча икки тутамдан иборат. Ортки тизимчанинг ички ярмидаги тутамга нозик тутам, ташқи ярмидаги тутамга эса понасимон тутам дейилади.
Орқа миянинг пастки ярмидаги сегментларга тегишли (масалан, оёққа тегишли) орқа мия ганглийларидан бошланади. Орқа миянинг юқори ярмидаги сегментларга тегишли (қўлларга тегишли) орқа мия ганглияларидан бошланади. Бу икки тутам узунчоқ мия то­мон йўналади.
Ён тизимча – юқорига ва пастга йўналувчи нерв толалари ва тутамларидан иборат. Ён тизимчанинг юқорига йўналувчи тутамлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Ён тизимчанинг четки қисми орқали орқа миядан миячага борувчи иккита йўл ўта­ди: а) ён тизимчанинг олдинги томонида орқа миядан миячага борувчи вентрал спино­це­ребелляр йўл жойлашади. Бу йўлнинг ўзи орқа миянинг қарама-қарши томонидаги ҳужай­раларининг аксонларидан ҳосил бўлади; б) ён тизимчанинг орқа томонида орқа миядан миячага борувчи дорзал спиноцеребелляр йўл ётади. Бу йўл орқа миянинг шу томонидаги ҳужайраларининг аксонларидан ҳосил бўлади.
2. Ички томонида оғриқ, температура ва қисман тактил сезгиларни ўтказувчи спи­но­таламик йўл жойлашган. Бу йўл орқа миянинг қарама-қарши томонларидаги ортки шох ҳужайраларининг аксонларидан ташкил топган.
Орқа миянинг ортки ва ён тизимчаларининг зарарланиши ўтказгич турдаги сезги ўзгаришларига олиб келади. Бу тўғрида сезги ўзгаришлари турлари бўлимида маълумот берилган.
Ен тизимчанинг пастга йўналувчи тутамлари:

  1. Ен пирамида йўли – ихтиёрий ҳаракатни ўтказиш йўли бўлиб, бош мия пўст­ло­ғи­нинг ҳаракатлантирувчи зонасидаги пирамидасимон ҳужайраларнинг аксонларидан таш­кил топган. Ортки шох орасида жойлашган бу йўл орқа миянинг олдинги шохларида ту­гал­ланади. Бу йўлнинг функцияси ва патологияси тўғрисидаги маълумотлар бош мия пўст­ло­ғига бағишланган бўлимда берилади.

  2. Руброспинал йўл экстрапирамида ва мияча йўли бўлиб, қизил ядро ҳужайра­ла­ри­нинг аксонларидан вужудга келган. Бу йўл кортикоспинал йўлнинг олдинги томонидан ўтади ва орқа миянинг ҳар бир сегментидаги олдинги шохларда тугалланади.

Бу йўлнинг функцияси ва патологияси тўғрисидаги маълумотлар экстрапирамида системаси бўлимида берилади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish