Кичик болдир нервининг зарарланиши оёқ панжаси ва бармоқларини юқорига букувчи мускулларни фалажга олиб келади. Оёқ панжасини ва бармоқларини юқорига букиш мумкин бўлмай қолади, панжа ички томонга озгина букилган вазиятда осилиб қолади. Бунда сезги ўзгариши болдир ва оёқ панжасининг ташқи юзасида рўй беради, аммо функцияси сақлангани учун оёқ панжаларида мускул бўғим сезгиси бузилмайди.
Катта болдир нервининг зарарланиши натижасида оёқ панжасини букувчи мускуллар фалажланади, беморлар оёқ панжаси ва бармоқларини пастга бука олмайдилар. Оёқ панжаси ташқи томонга ва юқорига тортилиб қолади. Ахилл рефлекси йўқолади. Бунда тери сезгиси болдир орқасида, оёқ панжаси ва бармоқларнинг остида ҳамда уларнинг медиал юзасида йўқолади.
Полиневритик турдаги фалаж ва сезги ўзгариши инфекция ёки ҳар хил интоксикация таъсирида, қўл ва оёқ нервларинииг учки қисмлари зарарланиши натижасида пайдо бўлади. Бундай фалаж шу билан ифодаланадики, унда қўл ва оёқларнинг дистал қисмларида периферик фалажланиш аломатлари пайдо бўлади. Полиневритик турдаги фалажда қўл ва оёқларнинг панжа ва бармоқларида ҳаракат йўқолади. Панжаларнинг майда мускуллари, шунингдек, билак ва болдир мускуллари атрофияланади.
Шу билан бирга бу мускулларнинг электрик қўзғалувчанлиги бузилиб, дегенерация реакцияси пайдо бўлади. Ахилл, тизза ва билак периостал рефлекслари пасайиши ёки бутунлай йўколиши мумкин.
Икки қўл ва оеқнинг дистал қисмларида қўлқоп ва пайпоқ кийиладиган соҳада, тери сезгиси (температура, оғриқ ва тактил сезгилар) пасаяди ёки бутунлай йўқолади. Бунда қўл ва оёқнинг дистал қисмларида ҳаракат. сезгиси ҳам йўқолади.
Миопатик турдаги фалаж. Миопатик турдаги фалаж прогрессив мускул дистрофиясига хосдир. Бу касаллиқда қўл ва оёқларнинг проксимал қисмидаги мускуллар аста-секин заифлаша бошлайди ва пировардида, атрофияга учрайди. Елкани ва билакни ҳаракатлантирувчи мускуллар атрофияланади. Оёқда эса, сон мускуллари атрофияланади. Шунинг учун елка ва тос бўғимларида қўл ва оёқни ҳаракатлантириш қийинлашади. Курак суягини кўкрак қафасига ёпиштириб турувчи мускулларнинг атрофияланиши натижасида қўллар олдинга узатилганда курак суяги терининг тагидан қанотга ўхшаб туртиб чикади. Умуртқа поғонасини ҳаракатлантмрувчи мускуллар, шунингдек атрофияланганда бемор кеккайган ва қорни олдинга туртиб чиқкан вазиятда турадиган бўлиб қолади, натижада умуртқа поғонасининг бел лордози содир бўлади, энгашган вазиятдаги бемор қўлларини тиззаларига тираган холда ўзига хос ҳаркатлар ёрдамида қаддини ростлай олади. Бу турдаги фалажда болдир мускулларининг ҳажми катталашади. Бунга псевдогипертрофия дейилади.
Псевдогипертрофия мускул толалари орасида ёғ ҳужайраларининг кўпайиши натижасида ҳосил бўлади.
Миопатик турдаги фалажда сезги фаолиятлари ўзгариши рўй бермайди, чунки бунда патологик жараён, юқорида айтилгандек, фақат мускулларнинг ўзида бўлади. Миопатик фалажлар тўғрисида маълумотларни бу бўлимда беришимизнинг сабаби периферик нервлар зарарланганда пайдо бўлувчи фалажлар билан таккрслашни осонлаштиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |