Наманган вилояти
|
Фарғона вилояти
|
Бухоро вилояти
|
Тошкент вилояти
|
Андижон вилояти
|
кредит олишдаги қийинчиликлар, кредит ҳажмининг кичиклиги
|
113
|
73
|
16
|
13
|
8
|
3
|
15,7%
|
16,0%
|
15,8%
|
15,0%
|
13,7%
|
20,0%
|
солиқлар ва мажбурий тўловларни кўплиги
|
98
|
64
|
14
|
12
|
7
|
1
|
13,7%
|
14,0%
|
13,8%
|
13,8%
|
12,1%
|
6,7%
|
бизнесни юритишга маъмурий бошқарув органларининг ноўрин аралашуви
|
88
|
55
|
13
|
11
|
7
|
2
|
12,3%
|
12,1%
|
12,8%
|
12,6%
|
12,1%
|
13,3%
|
лицензиялар олишдаги қийинчиликлар
|
59
|
40
|
9
|
8
|
2
|
0
|
8,2%
|
8,8%
|
9,0%
|
9,2%
|
3,4%
|
0
|
кредит олиш учун кафолат тартиботлари соддалаштирилмаган
|
64
|
39
|
9
|
8
|
7
|
1
|
8,9%
|
8,5%
|
9,0%
|
9,2%
|
12,1%
|
6,7%
|
хом ашё материалларини чекланганлиги ва уларнинг нархларидаги ўзгаришлар
|
66
|
38
|
10
|
7
|
10
|
1
|
9,2%
|
8,3%
|
9,9%
|
8,0%
|
17,2%
|
6,7%
|
маҳсулотлар (хизматлар)ни ишлаб чиқаришда харажатларни кўпайиб кетиши
|
53
|
32
|
7
|
7
|
6
|
1
|
7,4%
|
7,0%
|
70%
|
8,0%
|
10,3%
|
6,7%
|
бошқа сабаблар (ер ажратишнинг қийин-лиги, биноларни ноль баланс асосида тадбиркорларга берилмаётганлиги, корруп-циянинг мавжудлиги, ва ҳоказо)
|
100
|
64
|
13
|
12
|
8
|
3
|
13,9%
|
14,0%
|
12,8%
|
13,8%
|
13,8%
|
20,0%
|
Жавоб беришни хоҳламаганлар (ёки саволни жавобсиз қолдирганлар)
|
76
|
51
|
10
|
9
|
3
|
3
|
10,6%
|
11,2%
|
9,9%
|
10,3
|
5,2%
|
20,0%
|
Жами респондентлар
|
|
|
|
|
|
|
100%
|
Эътиборлиси шундаки, респондентларга «Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тадбирларга мажбуран жалб қилинганмисиз?» деган саволга 717 та респондентдан атиги 130 нафари (18,1%) «ҳа» деб жавоб берган бўлса, қолганлари «йўқ» деб жавоб беришган. Хомийлик қилишга мажбурлашни тўхтатмаётган ташкилотлар тўғрисида сўралганда, барча респондентлар мажбурлаш йўқ деб жавоб қайтарган бўлсалар-да, уларнинг 177 нафарида, яъни, 21,7 фоизида, «хашар», «илтимоскорона», «эҳсон» тарзидаги хомийликлар давом этаётганлиги маълум бўлди. Респондентлар томонидан «ободонлаштириш», «қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш», «маданият ва спорт жамғармаларига жалб қилиш», «турли тадбирларга пул йиғиш», «футбол клубини ривожлантириш», «ҳар хил байрамларда пул йиғиш» тарздаги хомийликлар мавжудлигини қайд этганлар 20,2 фоизни ташкил этган. Аммо, 19,2% респондентлар ўз фикрларини ошкор айтишни хоҳлашмади. Шу билан бирга, 20,8 фоиз респондентлар ихтиёрий тарзда кам таъминланган оилали болаларга кийимлар, болалар боғчаларига ўйинчоқлар олиб бериб, ихтиёрий хомийлик қилаётганликларини айтишган (10-илова).
Ижтимоий сўровнома натижалари шуни тасдиқладики, кичик бизнес субъектларининг асосий муаммолари кредит олишдаги қийинчиликлар ва кредит ҳажмининг кичиклиги ёки чекланганлиги билан боғлиқлигича қолмоқда. Шунингдек, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг кўплиги, лицензиялар олишдаги қийинчиликлар, кредит олиш учун кафолат тартиботлари соддалаштирилмаганлиги каби муаммолар устуворлигича қолмоқда. Бизнесни юритишга маъмурий бошқарув органларининг ноўрин аралашуви айрим жойларда учраб турибди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишда қатор муаммолар юзага келаётганлигини ва бу муаммолар мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини фаол ишлашига олиб кела олмаяпганлигини алоҳида қайд этиш лозим.
Хулоса шуки, бугунги кунда Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишда бир қатор чора-тадбирларни кучайтириш тақозо этилади:
Биринчидан, қайд этилганлардан келиб чикиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни худуд ва чекка туманларда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларини янада кучайтириш, жойларда тадбиркорларга, шунингдек, маҳаллий бошқарув органларида ишлаётган ходимларга ишбилармонлик муҳитини тушунтириш билан боғлиқ тарғибот ишларини ташкил этиш лозим. Токи бозор иқтисодиётида деярли барча иштирок этувчи субъектлар ишбилармонлик муҳитининг асл моҳиятини тушуниб ўз фаолиятларини кучайтиришларига эриша олсин.
Иккинчидан, кичик бизнес ва тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишда маҳаллий бозор инфратузилмалари фаолиятини кучайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга жорий этиш лозим. Масалан, маҳаллий банклар фаолиятини ошириш, яъни, уларнинг марказий идораларига мурожаатсиз кредит бериш ваколатига эга бўлиш механизмини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Худди шундай бошқа турдаги инфратузилмалар фаолиятида «юқорини кутиб туриш» таомилига йўл қўймаслик тенденцияларини кучайтириш зарур.
Учинчидан, ҳар бир қабул қилинган ва эндиликда қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларни юритиш уларни такомиллаштиришда ўзаро мувофиқлигини таъминлаб борилишини йўлга қўйиш муҳим.
Тўртинчидан, мамлакатда вилоятлар миқёсда фаолият кўрсатаётган статистика идоралари томонидан ҳудудий кесимларда бозор инфратузилмаси, инфляция, жиноятчилик, бизнесни рентабеллиги каби умумий шароитларни ҳисобга олувчи кўрсаткичларни мустақил ҳисобини юритишни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |