Савдо-саноат Палатасининг ҳудудий бошқармаси фаолиятини баҳолашга респондентлар томонидан берилган жавоблар салмоғи (%да)310
«Шу ўринда, мақоми, фаолият йўналиши ва кўлами, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, барча тадбиркорлик субъектларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг вазифалари, фаолият йўналишлари ва ваколатларини тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда»311. Чунки бугунги кунда аҳолини тадбиркорлик ва бизнес фаолиятига янада фаолроқ жалб этиш лозим. Ўз бизнесини бошлашга, қораверса, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барча босқичларида юзага келаётган муаммоларни ортиқча расмиятчиликка берилмай тезкор равишда ҳал этишга эришиш муҳим масалалардандир. Бунинг учун эса хизмат қиладиган бозор инфратузилмасининг барқарор ишлаши ва янада ривожланишини мувофиқ-лаштирувчи амалий механизмнинг самарали тизимини яратиш зарур.
Фикримизча, Савдо-саноат палатасининг функционал фаолиятини кучайтирувчи чора-тадбирларни кўллаш ва кичик бизнес субъектларини палатага аъзо бўлишга интилувчи механизмни ишга солиш даркор. Тадбиркорларда ханузгача бу каби ташкилотларга аъзо бўлишликка интилиш сезилмаяпти.
Республика ҳукуматининг ёндашувларига кўра, тадбиркорларга банк тизими орқали молиявий хизматлар кўрсатиш жуда муҳим вазифалардан ҳисобланади. Қолаверса, «...ҳар бир хонадоннинг тадбиркорлик борасидаги имкониятини ўрганиш, молиялаштиришни кенгайтириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, тадбиркорларни ишонтириш ва уларга амалий ёрдам бериш керак»312.
Маълумки, 2018 йил 23 мартда «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинган эди. Унга кўра313:
банк тизимида тизимли камчиликлар ва банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишларини аниқлаш, шунингдек, уларнинг олдини олиш;
банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган кредит ташкилотларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминлаш;
банк хизматлари истеъмолчиларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашда маслаҳат бериш ва кўмаклашиш;
молиявий очиқлик даражасини оширишга ва банк хизматлари истеъмолчиларининг саводхонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиш белгиланди.
Бироқ илмий тадқиқотларимиз натижаларига асосланадиган бўлсак, ушбу каби меъёрий ҳужжатларнинг ижро этилиш жараёнларида жиддий муаммолар юзага келган. Хусусан, респондентларга «Бугунги кунда корхоналарнинг асосий муаммолари нималардан иборат?» деган савол берилганда, улар ўз жавобларида молиявий маблағларнинг чекланганлиги (31,4%), бозор инфратузилмаси фаолияти сустлиги (24,5%), корхоналарнинг ўзига тегишли биноси йўқлиги (12,2%) банк кредитларининг чекланганлиги (10,7%) ва давлат томонидан молиявий кўмак чекланганлигини (5,3%) ва яна бир қатор бошқа (улар 9,7%) муаммоларни айтишган. Респондентларнинг 6,2 фоизи эса саволни жавобсиз қолдирганлар (3.9-жадвал). Кичик бизнес субъектлари фаолиятидаги бу каби муаммолар мамлакатимиздаги нуфузли бошқарув идоралари таҳлилида ҳам келтирилмоқда314.
Шунингдек, респондентларга «Қандай қонун (фармон, қарор) сизга кўпроқ маъқул?» деб мурожаат этилганда, уларнинг 670 нафари (яъни, 93,4%) қабул қилинаётган қонунларнинг барчасига ижобий фикр билдирганлар. Шунингдек, 69,7% респондентлар қонунлар ва ҳуқуқий асосларнинг амалдаги ижроси тўлиқ бўлмаётганлигини алоҳида эътироф этганлар. Хусусан, «Давлат кўмагисиз ўз бизнесингизни юрита оласизми?» деган саволга респондентларнинг 62,8 фоизи тўғридан-тўғри «йўқ» деб жавоб берган бўлсалар, уларнинг 24,5 фоизи бу саволга «қийналаман» деб жавоб беришган. Респондентларнинг 9,3 фоизи давлат кўмагисиз ўз бизнесини юрита олишларини айтишган. Уларнинг 3,4 фоизигина ушбу саволни жавобсиз қолдиришган315.
3.9-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |