Нақд пулсиз пул айланмаси, уни ташкил қилиш тамойиллари, нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг шакллари


§2 Пул айланишининг таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги



Download 37,32 Kb.
bet5/6
Sana11.06.2022
Hajmi37,32 Kb.
#653473
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Нақд пулсиз пул айланмаси (1)


§2 Пул айланишининг таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги. 
Пул айланишини икки асосий белгига қараб - биринчидан, жами ижтимоий махсулот ишлаб чиқариш, ва иккинчидан, пулнинг функцияларига қараб таркибий қисмларга бўлиш мумкин. Жами ижтимоий махсулотни ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ ҳолда пул айланиши: товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш, капитал қурилиш билан боЁлик оборотга, ҳамда товар ва уларнинг ҳаракати билан боЁлик бўлмаган оборотга бўлинади.
Пул айланишининг биринчи турига 2 схемада келтирилганидек, ишлаб чиқариш жараёни учун зарур жами ресурслар - меҳнат қуроллари, меҳнат воситалари, иш кучи сотиб олиш, ва аксинча аҳоли томонидан давлат, коопертив-савдо ташкилотлардан, колхоз бозорларидан, фуқаролардан истъемол учун зарур товарларни сотиб олиш, ва аҳоли томонидан юқоридаги субъектларга товарлар сотиш, капитал қурилиш ва таъминлаш соҳасидаги ҳисоб-китоблар ва бошқалар киради.
Пул айланишининг иккинчи турига ишчи, хизматчиларга иш ҳақи тўлаш, миллий даромадни таксимлаш ва қайта таксимлаш билан боғлиқ тўловлар, кредитлаш жараёни билан боЁлик тўловлар ва бошқа товар ҳаракати билан боЁлик бўлмаган тўловлар киради.
Пул функцияларига ва тўлов турига қараб пул айланиши нақд пуллик ва нақд пулсиз оборотга бўлинади.
Пул айланишининг асосий қисмини нақд пулсиз оборот, яъни корхона, ташкилотлар ўртасидаги, уларнинг давлат бюджети, кредит ташкилотлари билан нақд пулсиз бир счётидан иккинчи счётга маблағ ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган оборот ташкил қилади.
Пул айланиши таркибида нақд пулсиз оборот салмоғининг юқори бўлишининг сабаби, аввалам бор корхона, ташкилотлар ўртасида иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқаришни юксалтириш зарурлиги, баъзи бир тармоқларнинг ихтисослашуви, кредит системасининг такомиллашуви ва бошқалардир.
Товарларни сотиш жараёнидаги ҳисоблар моддий бойликлар айланиши билан боғлиқ бўлиб, улар асосан корхона, ташкилотлар ўртасида олиб борилади.
Нотовар характердаги ҳисоб-китобларга миллий даромадни тақсимлаш, қайта таксимлаш билан боғлиқ бўлган тўловлар, даромаддан тўловлар, ҳар хил бадаллари солиқлар, кредитларни тўлаш, уй жой, ҳар хил хизматлар учун тўловлар ва бошқалар киради.
Товарлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз ўтказилиши, моддий бойликларни етказиш ва кўрсатилган хизматлар учун тўлов муддатини яқинлаштиришга Ёрдам беради. Товар моддий бойликлар ва хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ўтказилмаслиги корхоналар маблағларининг хўжалик айланишидан чиқиб кетишга, кўзланган режаларни бажаришга маблағларнинг етишмаслигига олиб келади. Тўловнинг товарларни олишдан олдин амалга оширилиши мол сотиб олувчи корхона маблағларининг хўжалик айланишидан чиқиб кетишига олиб келади. Шунинг учун товарлар харакати ва тўловлр бир-бирига мос келиши катта ахамиятга эга.
Нақд пуллик оборот - бу нақд пул Ёрдамида амалга ошириладиган тўловлар йиғиндисидир. Бу оборот пул ўзининг тўлов ва муомала воситаси функцияларини бажаришида юзага келади.
Нақд пуллар муомала воситаси сифатида аҳоли билан корхона, ташкилотлар ўртасида, аҳоли билан аҳоли ўртасидаги товарлар сотиб олишда ва сотишда қўлланилади.
Пул тўлов воситаси сифатида иш хақи, нафақалар, муқофотлар, якка тартибдаги қурилиш учун бериладиган кредитлар, суЁурта тўловларни тўлашда намоЁн бўлади.
Ундан ташқари нақд пуллик оборотга:
-коммунал хизматлар учун тўловлар;
-маиший хизматлр учун тўловлар;
-суЁурта ташкилотларига пайларни тўлаш;
-солиқнинг баъзи турларини тўлаш;
-банк кредитини тўлаш;
-матбуот ижтимоий пайлар тўлаш;
-акционерлик жамиятлари билан аъзолари ўртасидаги тўловлар ва бошқа тўловлар киради.
Баъзи иқтисодчилар пул айланишини нақд пуллик ва нақд пулсиз оборотларга бўлиб ўрганишга зарурат йўқ деб ҳисоблайдилар.
Биз чет эл иқтисодчиларининг тадқиқодларини олиб қарайдиган бўлсак, албатта, юқоридагидек пул айланишини иккига бўлиб ўрганиш йўқ. Бунинг асосий сабаби, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда ҳисоб-китоблар асосан нақд пулсиз олиб борилади. Ҳисоб-китобларни бу турларда олиб бориш қўлай ва шароитга мос келади. Лекин, ҳали ривожланган иқтисодга эга бўлмасдан туриб, биз хорижий давлатларнинг ҳозирги ҳисоб-китобларнинг мавқеи билан ўз ҳисоб-китоб тизимимизни тенглаштира олмаймиз. Ундан ташқари бозор иқтисодига босқичма-босқич ўтиш, миллий пул бирлигини барқарорлаштириш, муомаладаги пул массасини ва пул эмиссиясини камайтириш масалалари долзарб турган бир шароитда биз пул айланишини нақд пуллик ва нақд пулсиз оборотларга бўлиб ўрганишимиз, уларнинг таркибини такомиллаштиришимиз, самаралик йўлларни қўллаб жамиятимизда тўлақонли пул айланишини яратишимиз ва уни жамият ривожланиши учун ҳизмат қилдиришимиз зарур. Мана шу шароитгина ривожланган хорижий малакатларга ўхшаб пул айланишини таркибий қисмларга бўлмасдан таҳлил қилишимиз мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, пул айланишининг икки қисми бир- бири билан ўзвий боЁлик, чунки пул нақд пул айланишидан нақд пулсиз оборотга ўтади ва аксинча айланиб доимий ҳаракатда бўлиб, умумий пул айланишини юзага келтиради.
Корхона, ташкилотларнинг банкдаги ҳисоб рақамидаги пул маблағлари қуйидаги йўллар билан нақд пулга айланади:
-ишчи, хизматчиларга иш хақи бериш;
-кўрсатилган ҳизматлар, меҳнат учун тўловлар;
-нафақалар тўлаш;
-ҳар хил мукофотлар;
-аҳолидан қишлоқ хўжалик махсулотлари, товарлар сотиб олишда;
-давлат заЁмлари ва лоторея билетлари бўйича тўловлар;
-аҳоли банклардан жамгармаларини олганда;
-аҳолига суЁурта тўловларини тўлаганда ва хакозо;
Нақд пуллар чекланган миқдорда муомалага чиқарилади. Нақд пулларнинг муоммалага чиқарилиши устидан банк назорат олиб боради.
Нақд пуллар қуйидаги йўллар билан нақд пулсиз оборотга тушади.
-уй-жой ва коммунал ҳизматлар учун тўлаганда;
-алоқа ташкилотларига тўлаганда;
-ҳар ҳил солиқлар ва пайлар тўлаганда;
-давлат заЁмлари ва лоторея билетлари сотиб олингандаги тушумлар орқали;
якка тартибдаги қурилиш учун олинган кредитларни тўлаганда;
-хар ҳил божлар ва жарималарни тўлаганда;
-болалар боЁчалари ва боша муассасалар учун тўлаганда;
-дам олиш уйлари ва бошқа соЁломлаштириш муассасаларни йўлланмалари учун тўлаганда ва бошқа ҳолларда;
Пулнинг нақд пулсиз оборотга ўтганидан нақд пуллик оборотга кўпроқ ўтиши пул муомаласи учун хатарлироқ ҳисобланади. Шунинг учун ҳам пулнинг нақд пуллик оборотга ўтиш жараёни давлатнинг Марказий банки томонидан назорат қилиб борилиши керак.
Пул айланиши бўлимлари ўртасида юзага келадиган номутаносиблик иқтисодий чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан йўқотилиши керак.
Бунинг учун муомалага халқ эхтиЁжига учун зарур бўлган товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш, аҳолига ҳизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар сонини ва хизмат турларини яхшилаш нақд пулларнинг нақд пулсиз оборотга ўтиш жараёнини тезлаштиради. Бу ўз навбатида бу маблағлар ҳисобидан ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтиришга имкон беради.
Баъзи адабиётларда нақд пул айланиши ва пул муомаласи тушунчалари бир хил моҳиятга эга деган хато фикрларни ҳам учратиш мумкин. Пул муомаласининг ўзига хос хусусияти шундаки, бир пул белгиси бир неча марта тўловларни амалга оширишда ишлатилиши мумкин. Муомалада бўлган нақд пул массаси маълум бир давр (ой, квартал, йил)да ўзгармас бўлиб турган холда, нақд пул айланиши пул бирлигининг айланиш тезлигига қараб муомаладаги нақд пул миқдоридан бир неча марта кўп бўлиши мумкин ва аксинча.
Ўзбекистонда муомалага пул Марказий банк томонидан чиқарилади. Аҳоли томонидан иш хақи ва бошқа тўловлар шаклида олинган пулларнинг бир қисми колхоз бозоридан товарлар сотиб олишга сарфланади. Колхозчи бу пулларга савдо ташкилотларидан товарлар сотиб олади. Савдога тушган пуллар савдо тушуми сифатида банкларга топширилади. Кўриниб турибдики, банкдан чиққан пуллар бир неча тўловларга ишлатилади, нақд пул айланишининг хажми тўловларни амалга ошириши учун муомалага чиқарилган пуллар миқдоридан бир неча марта кўпдир. Нақд пул айланиши нақд пуллар билан амалга ошириладиган тўловлар йиғиндиси бўлиб, у сонларда ифодаланади.
Пул муомаласи муомаладаги пул массасини, банк томонидан муомалага чиқарилган пулларнинг банкга қайтиб келиши тезлигини ифодалайди.
Пул айланишини кўриб чиқишда биз тўлов айланиши билан нақд пулсиз оборотлар ўртасида фарқ мавжудлигини таъқидламоқчимиз. Тўлов айланиши деб пулнинг тўлов воситаси сифатида ҳаракати туфайли вужудга келган пул айланишига айтилади. Тўлов айланишининг таркибий қисми бўлиб тўлиқ нақд пулсиз оборот ва нақд пул айланишининг пулнинг тўлов воситаси функцияси туфайли юзага келувчи қисми ҳисобланади.
Download 37,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish