§3 Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг асослари.
Нақд пул иштироксиз, маблағларини бир счётдан иккинчи счётга ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган ҳисоблар нақд-пулсиз ҳисоб-китоблар дейилади.
Ўзбекистон Республикаси худудида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олиб бориш» тўғрисидаги 4 сентябрь 1995 йилдаги №60 қоидага асосан олиб борилади.
Бу қоида Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги», «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бошқа норматив ҳужжатларига асосан ишлаб чиқилган №60 қоидага асосан, ҳисоб-китобларни олиб боришда олдин мавжуд бўлган баъзи бир чекланишлар олиб ташланди ва корхоналарга улар қайси мулк шаклига асосланишидан қаътий назар ҳисоб-китоб шаклларини танлаш ва олиб боришда эркинликлар берилган.
Нақд-пулсиз ҳисоб-китоблар қўйидаги элементлардан ташкил топган. Булар: нақд-пулсиз ҳисоб-китобларни олиб бориш ва амалга оширишнинг асосий тамойиллари; ҳисоб-китоб шакллари; ҳисоб-китоб хужжатлари; тўлов тури; навбати, манбалари; ҳисоб-китоб қатнашчилари, банкнинг хуқуқ ва мажбуриятлари ва бошқалар.
Нақд-пулсиз ҳисоб-китоблар ўзининг иқтисодий моҳиятига қараб товарларни сотиш жараёни билан боғлиқ ҳисоб-китоблар ва нотовар характердаги ҳисоб-китобларга бўлинади. Товарларни сотиш жараёнидаги ҳисоблар моддий бойликлар айланиши билан боғлиқ бўлиб, улар асосан корхона, ташкилотлар ўртасида олиб борилади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳисоб хужжатлари асосида олиб борилади. Шартномага асосан мол етказиб берувчи ўз вақтида товарнинг пулини (эквиваленти) олиши, мол сотувчи пулни ўз вақтида ўтказиши зарур.
Нақд-пулсиз ҳисоб-китоблар қўйидаги асосий тамойилларга асосланади:
-корхона, ташкилотлар ўз пул маблағларини (ўз маблағларини ва қарз маблағлар) банкда сақланишлари зарур.
-барча нақд-пулсиз ҳисоб-китоблар банк орқали ўтиши керак;
-ҳўжалик органлари ҳисоб-китоблар шаклларини эркин танлашлари ва уни шартнома орқали мустаҳкамлаб қўйишлари мумкин;
-ҳўжалик органларнинг ҳисоб-китоблар бўйича шартномавий муносабатларига банк аралашмаслиги керак;
-товарлар ва хизматлар учун тўловлар тўловчининг розилиги билан амалга оширилади.
-тўловлар хўжалик органларининг ҳисоб варақасидаги маблағлари ҳисобидан, баъзида (агар корхона кредит олиши мумкин бўлса) банк кредити ҳисобидан амалга оширилиши мумкин;
-тўлов қоидаси мол етказиб берувчи ва мол сотиб олувчи томонидан мол етказиб бериш тўғрисидаги шартнома асосида келишиб олинади;
-мол етказиб берувчининг ҳисоб вараЁиЁа пул маблағларини ўтказиш шу маблағларни мол сотиб олувчининг ҳисоб вараЁидан ўчирилганидан кейин амалга оширилади, (бундан чеклар билан ҳисоб-китоб қилиш мустасно);
Корхона, ташкилотларга пул маблағларини сақлаш ва ҳисоб-китоблар олиб бориш, касса операцияларини амалга ошириш учун ҳисоб-китоб Ёки жорий варақлар очилади.
Ҳисоб-китоб (жорий) варақларни очиш учун корхона қўйидаги ҳужжатларни банкка тақдим қилиши зарур.
а) ҳисоб варақа очиш тўғрисида ариза;
б) хўжалик, ташкилот ташкил қилиниб, руйхатга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
в) ҳуқуқий шахс Уставини нотариал тартибда тасдиқланган, ҳуқуқий шахс томонидан имзоланган нусхаси;
г) имзолар намуналари, муҳр босилган ва нотариал тартибда тасдиқланган варақча;
д) ҳисоб варақасини очиш учун юқоридаги асосий хўжжатлардан ташқари зарур бўлганда бошқа қўшимча ҳужжатлар ҳам банкка берилиши мумкин.
«Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги Қонунга асосан иш хақи тўлаш, бюджетга тўловлар, давлат суЁуртасининг мажбурий турларига доир тўловлар ва ижтимоий сугурта жамгармаси (пенсия жамғармаси)га тўловлар барча корхоналар учун биринчи навбатда тўланадиган тўловлар ҳисобланади.
Бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар навбатма-навбат товкимий равишда бажарилади.
Агар корхона тўловга лаЁқатсиз (банкрот) деб топилса, тўловлар кетма-кетлиги Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги қонунга биноан хўжалик суди томонидан тугатиш режаси асосида белгиланиши керак.
§4. НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ - КИТОБ ШАКЛЛАРИ
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар банклар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгиланган шаклларда ва халқаро амалиётда қабул қилинган шаклларда олиб борилади.
Ҳисоб-китоблар шакллари дейилганда одатда ҳуқуқий меъЁрларда кўзда тутилган, маблағларни мол етказиб берувчининг ҳисоб варақасига Ёзиш усули, ҳисоб-китоб ҳужжатининг тури, ҳамда ҳужжатларнинг айланиш тартиби билан фарқ қилувчи ҳисоб-китоблар турлари тушунилади.
Ҳисоб-китоб операциялари банклар томонидан корхона очилган ҳисоб варақаларидан мижоз билан ҳисоб-китоб ҳизмати кўрсатиш юзасидан тузилган шартномага асосан амалга оширилади.
Банк хўжалик юритувчи субъектларларнинг пул маблағларини улар очган ҳисоб варақаларида сақлайди, ана шу ҳисоб варақаларга келадиган пулларни уларга ўтказади. Банк пулларни ўтказиш, ҳисоб варақаларидан пул бериш тўғрисидаги, банк билан корхона ўртасидаги шартномада назарда тутилган бошқа банк операцияларини амалга ошириш хақидаги фармойишларни адо этади.
Ўзбекистон Республикасининг 4 сентябрь 1995 йилдаги №60 «Ўзбекистон республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қоидаси»га асосан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги нақд-пулсиз ҳисоб-китоблар қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
-тўлов топшириқномаси билан;
-чеклар билан;
-аккредитивлар билан;
-тижорат банкларнинг векселлари билан;
-тўлов талабнома - топшириқномалари билан;
-тўлов талабномалари билан;
-инкассо топшириқномалари билан.
Корхоналар ўзига қулай бўлган ҳисоб шаклини эркин танлаши мумкин Ҳисоб китобларнинг қайси шаклини қўллаш мумкинлиги, тўловчининг тўлаш тартиби, тўловчи билан маблағ олувчи ўртасида тузиладиган шартномада кўрсатилади.
Тўлов топшириқномаси бўйича бўладиган ҳисоб-китоблар. Тўлов топшириқномаси корхонанинг унга ҳизмат кўрсатувчи банкка ўз ҳисоб вараЁидан бошқа ҳисоб варақига маблағ ўтказиб тўғрисидаги топшириЁидир.
Тўлов топшириқномаси белгиланган шаклдаги бланкада Ёзма равишда тақдим қилинади.
Тўлов топшириқномаси билан қуйидаги операциялар бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
а) товарлар ва ҳизматлар учун ҳисоб-китоблар;
б) нотовар операциялар юзасидан ҳисоб-китоблар;
в) кредит бериш қоидаларида кўзда тутилган ҳолларда банк ссудаларини узиш учун пул ўтказиш;
г) хуқумат қарорлари ва банк қоидаларида назарда тутилган ҳолларда бўнаклар (аванс) тўлашда ва бошқа ҳолларда;
Тўлов топшириқномаси Ёзилган кундан бошлаб 5 кун мобайнида (Ёзилган кун ҳисобга олинмайди) кучга эга бўлади.
Қатнашчиларнинг келишувига қараб топшириқномалар муддатли, муддатдан олдин, муддати кечиктирилган бўлиши мумкин.
Муддатли тўлов топшириқномалари қуйидаги ҳолларда қўлланилади;
-бўнак (аванс) тўловида, яъни товар жўнатилмасдан Ёки ҳизматлар кўрсатилмасдан олдин.
-товар жўнатилгандан кейин, яъни товарни бевосита акцепт қилиш йўли билан;
-йирик суммага тузилган битимларда суммани бўлиб-бўлиб тўлашда.
Муддати олдин ва муддати кечиктирилган тўловлар томонларнинг молиявий аҳволига зарар етказмаган ҳолда шартномавий муносабатлар доирасида бўлиши мумкин.
Олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун расмийлаштирилган тўлов топшириқномаси банк томонидан агар тўловчининг ҳисоб варақасида етарли маблағ бўлсагина Ёки банк ссудаси ҳисобидан тўлаш имконияти бўлса (банк ва тўловчи корхона бошқа шартга келишишган бўлмасалар) тўлашга қабул қилинади.
Тўлов топшириқномалари махсус бланкаларда тузилади. Агарда бир банк муассаси томонидан хизмат кўрсатиладиган уч ва ундан ортиқ олувчиларга маблағ ўтказиладиган бўлса, бланкларда қўшимча тўлов топшириқномалари тузилади.
Нотавар ҳисоб-китобларни олиб боришда тўлов топшириқномасининг банк томонидан акцептланган тури қўлланилади.
Банк томонидан акцептланган тўлов топшириқномаси олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича бюджет ташкилотлари билан ҳисоб-китобларда, молия ташкилотлари томонидан давлат бюджети даромадларини ўтказишда, алоқа Вазирлиги корхоналари орқали товар ва хизматлар учун тўловларни ўтказишда, почта орқали пул ўтказганда ва бошқа тўловларда қўлланилади. Тўлов топшириқномаси бўйича ҳисоб-китоблар тартибини қуйидаги схемада кўрсатиш мумкин.
Банк томонидан акцептланган тўлов топшириқномаси билан ҳисоб-китобларнинг ижобий томони - тўловнинг кафолатланганлигидир. Шу билан бирга ҳисоб-китобларнинг бу тури маълум камчиликларга эга. Ҳисоб-китобнинг бу шакли қўлланилиши учун тўловчининг счётида бўш маблағлари бўлиши керак; депонент сумма алоҳида счётга олиниши муносабати билан корхона маблағлари унинг хўжалик айланишидаги тўлов суммасига тенг келиши керак. Қолаверса, ҳисоб-китоб жараёниниг ўзи ҳам бошқа шаклларга нисбатан техник жиҳатдан қийинроқ. Тўловчи ҳар бир топшириқномасини акцептлаш учун банкка мурожат қилиши керак.
Акцептланган топшириқнома бўйича тўловларни бўлиб-бўлиб амалга ошириш мумкин эмас, чунки топшириқнома тўлов учун тўлиқ суммада қабул қилинади.
Акцептланган топшириқнома суммасини нақд пулга айлантириб олиш мумкин эмас.
Тўлов топшириқномаси билан корхоналар муайян топшириқларини бажариш мақсадида бошқа жойга хизмат сафарига юборилган ўз ходимлари (вакиллари) учун банкларга пул ўтказиши мумкин.
Товарлар мунтазам ва бир маромда етказиб берилса, харидорлар таъминотчилар билан режали тўловлар тартибида ҳисоб-китоб қилишлари мумкин бўлади. Бундай тартибда ҳар бир алоҳида битим (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш) учун ҳисоб-китоб қилинмасдан, тўлов топшириқномаларидан фойдаланиб, илгари келишиб олинган миқдорларда вақти-вақти билан маблағ ўтказиб ҳисоб-китоб қилинади.
Доимий режали тўловлар таъминотчи билан харидор келишувига асосан ҳар 3-5 кунда амалга оширилиши мумкин. Йирик тўловлар муҳлатини ҳисоб-китоб даврнинг ўртача иш кунига белгилаш тавсия этилади.
Кундалик доимий тўловларда уларнинг миқдорини бир ойда етказиб бериладиган товарлар суммасини шу ойдаги иш кунлари сонига бўлиш билан аниқланади. Махсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш узлуксиз бўлганда доимий тўловлар миқдори ойдаги тавқимий кунлар сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Масалан, 1 ойда етказиб бериладиган товарлар суммаси 60 минг сўм, тавкимий кунлар сони 30 кун бўлса, кунлик доимий тўлов миқдори 2 минг сўмга (60:30) тенг. Агар томонлар тўлов миқдорини ҳар 2 кунда ўтказишни белгилаган бўлса ҳар 2 кунда 4 минг сўм (2 минг х 2)ўтказиш керак бўлади.
Ҳар бир доимий тўлов учун банкка алоҳида ҳужжат тақдим қилинади. Томонлар келишилган вақтда, камида ойига бир марта ўтган давр ичида етказиб берилган махсулотлар ва кўрсатилган ҳизматлар ва улар учун ўтказилган тўловлар бўйича сотиштирма текширув ўтказишлари ва шартномада келишилган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилишлари шарт. Агар фарқ бор бўлса, у алоҳида топшириқнома билан ўтказилиш Ёки навбатдаги тўловда ҳисобга олиниши мумкин.
Ҳисобот кунида ўзаро қарзлар миқдори мумкин қадар кам (бир кунда жўнатилган товар миқдоридан кўп эмас) бўлиши учун ҳисоб-китобларни ойнинг охирги тўловида аниқлантириш мақсадга мувофиқдир.
Доимий тўлов топшириқномалари муддатидан кейин топширилса, тўлов муддатидан тўлаш кунигача бўлган давр учун тўловчидан жарима ундирилади.
Чеклар билан ҳисоб-китоб қилиш. Чек - бу ҳисобварақа эгаси (чек берувчи)нинг ҳисобвараЁидан олувчи (чек эгаси)нинг ҳисобвараЁига маълум миқдорда пул ўтказиш учун банкка берилган топшириқнома бўлиб, у банкнинг махсус бланкасида тузилади.
Чекларнинг қўйидаги турлари мавжуд;
-акцептланмаган чеклар:
-номланган (олувчининг номи Ёзилган) - бир марта ишлатиладиган чеклар;
-лимитланган чек дафтарчалари;
Чеклар махсус бланкалар асосида тайЁрланади ва қатъий ҳисобда турадиган хужжатлр ҳисобланади.
Лимитланган чек дафтарчалари чеклари бўйича ҳисоб-китоблар.
Лимитланган чек дафтарчаси билан ҳисоб-китоблар мол сотиб олувчи томонидан товарлар ҳақиқатда олганда, хизматлар кўрсатилганда, алоқа корхоналарининг, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари»нинг кўрсатадиган доимий хизматлари учун тўлашда қўлланилади.
Лимитланган чек дафтарчасини олиш учун корхона банкка ариза беради. Ариза ва корхона тўлов топшириқномага асосан банк корхонага «Чек дафтарчалари ва маълумотлар»деган счёт очади ва кўрсатилган суммани депонентлаштиради. Корхонанинг хоҳишига қараб, бир ариза бўйича бир неча чек дафтарчаси ҳам очиш мумкин. У вақтда аризанинг олд Ёки орқа тарафида дафтарчалар сони ва уларда кўрсатилган сумма лимити Ёзиб қўйилади.
Лимитланган чек дафтарчаси корхонанинг ҳисоб-китоб, Ёки жорий счётидан пул маблағи етарли бўлган ҳолдагина очилади.
Лимитланган чек дафтарчалари 5,10 ва 25 варақдан иборат бўлиши мумкин. Уларнинг муддати - беш, ўн вараЁлик чек дафтарчанинг муддати - уч ой, йигирма беш вараЁлигининг муддати - олти ойдан иборат.
Муддати ўтгандан кейин Ёзилган чек ҳақиқий ҳисобланмайди ва қабул қилинмайди.
Лимитланган чек дафтарчасининг чекларининг муддати 10 кун бўлиб, чек Ёзилган кун ҳисобга кирмайди. Мол сотиб олувчи товарни олгандан Ёки унга хизмат кўрсатилгандан кейин мол етказиб берувчига чек Ёзиб беради. Охирги уни 10 кун ичида банкка бериши керак. Банк мол етказиб берувчи корхона счётига депонент қилинган счётдан пул ўтказиб беради. Депонент қилинган суммадан кўп суммага Ёзилган чек ҳақиқий деб ҳисобланмайди.
Лимитланган чек дафтарчаси бўйича ҳисоб-китоб қилинишининг афзаллиги шундаки, бу ерда тўлов кафолатлаган ва тўловчи ҳар бир чекни акцептлаш учун банкга мурожат қилмайди. Шу билан бир қаторда бу турда ҳисоблашиш корхонанинг пул маблағларини унинг хўжалик айланишидан лимитланган чек дафтарчаси муддатига четлаштиради.
Акцептланган ва акцептланмаган чеклар билан хисоб-китоблар.
Акцептланмаган чеклар солиқ ташкилотлари томонидан бюджет даромадларини қайтаришда қўлланилади. Банк томонидан акцептланган чеклар махаллий ҳисобларда бюджет ташкилотларига олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларда, солиқ ташкилотлари бюджет даромадларини алоқа ташкилотлари орқали қайтарганда қўлланилади.
Акцептланган чекда маблағлар «Акцептланган тўлов топшириқномаси ва банкларнинг ҳисоб чеклари» счётида депонентлаштирилади.
Банкларнинг ҳисоб-китоб (олувчининг номи Ёзилган) чеклари билан ҳисоб-китоб қилиш.
Ўзбекистон Республикаси банк муассасалари аҳоли билан корхоналар ўртасидаги нақд-пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширади. Товарлар ва кўрсатилган ҳизматлар учун белгиланган тартибда ҳисоб-китобларни бажариш учун аҳолига чек бериш мумкин.
Аҳолига чекана ва кооператив савдо ташкилотлари билан савдо қилиш учун ҳисоб-китоб чеклари берилади. Ҳисоб-китоб чеки аҳолининг банкда турган омонати Ёки нақд ўтказилган пуллар ҳисобидан берилиши мумкин. Чекга сумма ва омонатчининг номи Ёзилади.
Ҳисоб-китоб чекнинг бир қисми банкда омонатда сақланаЁтган маблағлар ҳисобидан, яна бир қисми нақд пул билан тўланиладиган маблағлар ҳисобидан ҳам берилиши мумкин. Бу вақтда омонатчи чиқим ордерини фақат омонат ҳисоб вараЁидан ўчириладиган суммага тўлЁазади.
Товар сотиб олганда савдо ташкилоти ходими чекни текшириб, товарга ҳақ тўлаш учун қабул қилади ва унинг орқа томонига савдо ташкилот белгисини қуяди. Ҳисоб-китоб чеки савдо ташкилоти томонидан нақд-пулга айлантирилмайди. Чек суммасидан катта миқдорда қайтим ҳам берилмайди.
Агар сотиб олинаЁтган товар баҳоси чек суммасидан кам бўлса, савдо ташкилоти бундан чек суммасининг 25 фоизигача, аммо кўпи билан 100 сўм миқдорида нақд пул қайтим бериши мумкин. Савдо ташкилотлари орқали банкга тушган ҳисоб-китоб чеклари суммаси савдо ташкилотининг ҳисоб вараЁининг кредит томони ва омонатчининг банк бўлимида юритиладиган ҳисоб вараЁи дебети бўйича ўтказилади. Суммаси савдо ташкилотининг ҳисоб вараЁиЁа ўтказилган чекларнинг орқа томонида «ўтказилди» Ёзувли штамп босилади.
Аккредитивлар билан ҳисоб-китоб қилиш.
Ҳисоб-китобларнинг аккредитив шакли кам қўлланилсада, охирги йилларда унинг салмоғи ошиб бормоқда.
Аккредитив бу мижознинг (мол сотиб олувчининг) топшириЁиЁа асосан шартноманинг тўлаш тўғрисидаги шартини мол етказиб берувчининг фойдасига ҳал қилиш ҳақидаги шартли пул мажбурияти ҳисобланади.
Аккредитив очган банк (банк-эмитент) мол етказиб берувчи аккредитивда кўзда тутилган ҳужжатларини банкка тақдим қилиб, аккредитивнинг бошқа шартларини бажарганда мол эгаси счётига пул ўтказиши Ёки ана шу тўловларни тўлаш вақолатини бошқа банкка ўтказиши мумкин.
Аккредитив бўйича ҳисоб-китобларни олиб боришда аккредитивнинг қўйидаги турларидан фойдаланиш мумкин:
-қопланадиган (депонентга ўтказилган) Ёки қопланмаган (кафолатланган) аккредитивлар;
-қайтариб олинадиган Ёки қайтариб олинмайдиган аккредитивлар;
Қопланган (депонентланган) аккредитивнинг моҳияти шундаки, аккредитивнинг бу турида банк-эмитент тўловчининг ўз маблағларини Ёки унга аккредитив очиш учун берилган кредит маблағларини мол етказиб берувчининг алоҳида ҳисобвараЁи «Аккредитивлар»га, банк-эмитент мажбуриятларининг бутун амал қилиш муддатига ўтказади.
Банклар ўртасида вакиллик муносабатлари ўрнатилса, қопланмаган (кафолатланган) аккредитив ижрочи банкда унга аккредитивнинг бутун суммасини ундаги банк-эмитентнинг етакчи ҳисоб вараЁидан ўчириш хуқуқини бериш йўли билан очилиши мумкин. Аккредитив суммаси банк-эмитентнинг алоҳида балансдан ташқари ҳисоб варақасида акс эттирилади.
Ҳар бир аккредитивда унинг қайтариб олинадиган Ёки қайтариб олинмайдиган эканлигини аниқ кўрсатилиши мумкин. Агар юқоридаги шартлар кўрсатилмаган бўлса, аккредитив қайтариб олинадиган деб ҳисобланади. Қайтариб олинадиган аккредитив сотувчи билан олдиндан келишмасдан (масалан, шартнома шартлари бажарилмаса, банк эмитент аккредитив бўйича муддатдан олдин тўловни кафолатлашдан бош тортган ҳолларда) банк эмитент томонидан ўзгартирилиши Ёки бекор қилиниши мумкин. Банк эмитент бу ҳақда мол етказиб берувчининг банкини, у эса мол етказиб берувчини хабардор қилади.
Қайтариб олинмайдиган аккредитив мол етказиб берувчининг розилигисиз ўзгартирилиши Ёки Ёпилиши мумкин эмас.
Аккредитив фақат бир таъминотчи билан ҳисоб-китоб қилишга мўлжалланган бўлиши мумкин.
Аккредитивнинг муддати ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби томонлар ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.
Шартномада:
-банк эмитентнинг номи;
-аккредитив тури ва уни бажариш муддати;
-мол етказиб берувчи аккредитив бўйича маблағ олиш учун тақдим қилинадиган хужжатлар рўйхати ва аниқ тавсифи;
товарларни жўнатгандан кейин ҳужжатларни тақдим қилиш муддати ва бошқа шартлар кўрсатилади;
Аккредитив очиш учун харидор ўз банкига электрон ариза беради. Аризада аккредитив очишга асос бўлган шартнома рақами, аккредитивнинг муддати, аккредитивни бажарадиган банкнинг номи, аккредитив ижро этиладиган жой, аккредитив тури, аккредитив бўйича ҳақ тўланадиган ҳужжатларнинг тўлиқ ва аниқ номи, расмийлаштириш тартиби, аккредитив бўйича тўлаш усули ва бошқалар кўрсатилади. Тўлов ҳужжатини тўғри расмийлаштириш учун тўловчи мол етказиб берувчидан унинг номига аккредитив бўйича очилган варақнинг рақамини билиб олиши зарур. Тўловчининг банкдаги аккредитивларни ҳисобга олиш учун балансдан ташқари «тўланад
Банк томонидан акцептланган тўлов топшириқномаси билан ҳисоб-китобларда тўловчи ўз банкига тўлов топшириқномани акцеплаш учун беради. Банк топшириқномада кўрсатилган суммани тўловчининг счётидан олади ва алоҳида «Акцептланган тўлов топшириқномаси ва банкларнинг ҳисоб чеклари» баланс счётида депонентлаштиради. Кейин акцептланган топшириқнома бўйича ҳисоб-китоблар олиб борилади. Акцептланган топшириқнома суммасини шу топшириқнома асосида счётдан олиш ва тўлов учун йўналтириш мумкин.
Банк томонидан акцептланган топшириқнома бўйича ҳисоб-китоб қилиш асосан икки омилга боғлиқ бўлади: булар тўлов объкти ва тўлов учун йўналтириладиган маблағларнинг манбаларидир.
Ўзбекистонда хозирги вақтда банкда акцептланган тўлов топшириқномасидан алоқа ташкилотларида телефон ва почта ҳизматлари, транспорт ташкилотлари, пассажирларни ташиш ва бошқа хизматлар учун ҳисоб-китоб қилишда фойдаланилади. Бюджет ташкилотлари ҳам товар моддий бойликлар ва хизматлар учун ҳисоб-китоб олиб боришда шу шаклдан фойдаланишлари мумкин.