137
Бундай эргаш гаплй қўшма гаплариинг мазмуний асосини қйѐслаш
муносабати
ташкил этади. Қиѐслаш инсоннинг дунѐни билиш жараѐнида жуда катта ўрин тутади.
Икки ѐки ундан ортиқ предмет, воқеа-ҳодисани улар ўртасидаги мавжуд ўхшаш ва
фарқли томонларини аниқлаш мақсади билан қиѐслаш ташқи оламни бйлишнинг энг
кенг тарқалган мантиқий усулларидан биридир, Бу усул
инсон фаолиятининг деярли
барча соҳаларида. кузатилади.
Айтиш кедракки, қиѐслаш муносабатининг табиати икки хил, яъни 1) фарқни
кўрсатиш ва 2) ўхшашликни кўрсатиш. Шунга кўра биринчи ҳолатни чоғиштириш,
иккинчи ҳолатни эса ўхшатиш муносабати сифатида талқин этиш мақсадга мувофиқ.
Чоғиштириш эргаш гапли қўшма гаплардаги асосий мақсад икки донотатш воқеа
ва улар ўртасидаги фарқли жиҳатни ифодалашдан иборат. Шунинг учун ҳам
бундай
гаплардаги воқеалар асосий ҳолларда реал бўлади: Мисоллар: Тили билан Фазлиддинга
ҳар хил ѐқимли сўзлар сўзласа, фикри бошқа ѐқларда кезди (Ойбек). Асқарали ўзини
асалари билан овутса, Салима кийиклар билан овунарди (Саид Аҳмад) Нонуштада
Эгамберди бобо нонини дастурхонга қўйса, пешин чоғи у белбоғини ѐзарди (Н. Қобул).
Йигитнинг сазаси сингунча, ҳўкизнинг бўйни узилсин (Мақол).
Ўхшатиш эргаш гапли қўшма гаплардаги асосий мақсад эса денотатив воқеа ва
тасаввурий воқеа ўртасидаги ўхшаш жиҳатларни ифодалашдан иборат.
Таъкидлаш
жоизки, нутқ эгасининг асл мақсади фақат бир денотатив воқеа ҳақида хабар беришдир.
С. А. Шувалованииг ҳақли равишда таъкидлашича, бундай ҳолатларда «муаллиф
денотатив воқеаяни яна ҳам тўлиқроқ ва аниқроқ ифодалашга интилиб, ҳиссий-образли
(«ассоциативно-образные») алоқалардан фойдаланади... От смущеиия он отчаяно
краснел, как краснеют дети гапида ифодалнган воқеалардан бири — «он отчаяно
краснел» —денотатив воқеанинг мутлақо тўлиқ
тасвиридан иборат, шунга қарамасдан,
унга «ѐрдамчи сифатида» муаллиф тасаввурида денотатив воқеа билан муайян
ассоциатив ўхшашликка кўра юзага ксладиган бошқа бир намунавий («типовой») воқеа
тасвири келтирилади»
1
. Демак, нутқ эгаси муайян бир денотатив воқеани ифодалаш учун
бу воқеа ифодасидан ташқари яна бир тасаввурий воқеа ифодасини келтиради, улар
ўртасидаги алоқа эса ўхшашлик муносабати асосида юзага келади. Чоғиштириш
ифодаланган гаплардан фарқли ўлароқ, бундай гапларда бош гап реал воқеани,
эргаш гап
эса ирреал воқеани ифодалайди. Мисоллар: Бу хонага шундай жимжитлик чўкканки, гўѐ
унда ҳаѐт бутунлай йўқ (А. Мухтор). У худди укаси ташқарида кутиб тургандай, қушдай
учиб чиқди (Ойбек). Гулнор, гўѐ Йўлчи уни ҳам чақирган каби, нақ Унсин билан баравар
ўрни дан сапчиб турди (Ойбек). Тунлари тракторлар, оч бўрилар галаси бетиним
увлагани янглиғ, тинмай тариллайди (Н. Қиличев).
Ўхшатиш эргаш гапли қўшма гаплардаги мазмун муносабати гўѐ, худди,
бамисоли каби ѐрдамчи сўзлар 6илан субъектив мураккаблашиши мумкин.
Чоғиштириш ва ўхшатиш эргаш гапли қўшма
гапларда мазмуний-синтактик
мувофиқлик асосий ҳолларда сақланади. Айни пайтда бош гаплар мазмунан эркин бўла
олади, лекин эргаш гаплар ҳамиша мазмунан боғлиқ бўлади.
www.ziyouz.com kutubxonasi