133
пайтнинг ўзида
икки хил муносабат, яъни ҳам шарт муносабати, ҳам тўсиқсизлик
муносабати мавжуд бўлади. Албатта, асосий ва демак, тўсиқсиз аргаш гапли қўшма гап
тузишга олиб келадиган муносабат тўсиқсизликдан иборат, лекин бу муносабатни
тасаввур килиш (мумкин эмас Чунки «тўсиқсизлик» деганда, муайян шартнинг тегишли
воқеанинг юзага келишида тўсиқ бўлмаслиги назарда тутилади. Бунда шарт муносабати
бевосита эмас,
балки бавосита иштирок этади, бошқача қилиб айтганда, шарт
муносабати айни гапда тагбилим (пресуппозиция) сифатида мавжуд бўлади. Агар
тагбилим сифатида шарт муносабати иштирок этмас экан, тўсиқсизлик муносабатининг
юзага келиши мумкин эмас. Масалан, Йигитлар ҳар қанча қисташса ҳам, у овқатга
ўтирмади (Саид Аҳмад) гапида тўсиқсизлик муиосабати ифодаланган. Гапда «Қисташса.
ўтириш керак» тарзидаги шарт мунюсабатидан иборат тагбилим мавжуд, у сўзловчи
учун ҳам, тингловчи учун ҳам, умуман, шутил вакили учун меъѐр, одатдаги ҳол.
Тўсиқсизлик муносабати эса ана шу меъѐрнинг
бузилиши, одатдаги ҳолдан чекиниши,
истисно тарзида юзага келади, бошқача айтганда, шарт муиосабати нормал ҳолат бўлса,
тўсиқсизлик муносабати унинг истисносидир. Ана шу (маънода тўсиқсизлик муносабати
бшиқа муносабатларга қараганда анчайин мураккаб ва ўзига хосдир. Тўсиқсиз эргаш
гаплар мазмунан тўсиқсизлик ҳоли билан мос келади. Яна мисоллар: Аҳмадбек ҳожи бир
оз таскин топган бўлсада, кўигли ѐришмас эди (Е. Яквалхўжаев). Вақт ярим кечадан оғиб
қолган бўлсада, Ҳамза мижжа қоққани йўқ (К. Яшии). Лекин табиат қанча ўжар
бўлмасин, улар қайсарлик билан яна кулба тиклайдилар (Саид Аҳмад). Ҳали барвақт
бўлишига қарамай, қуѐш ѐниб бош кўтармоқда зди (X. Султонов).
Тўсиқсиз эргаш гапнинг кесими бўлишсиз феъл орқали
ифодаланганда, шарт
кучли ифодаланади (буни шарт зргаш гаплар муносабати билан ҳам айтган эдик),
шундай кучли шартга қарамай бош гапдаги воқеа рўй бераѐтғанлига учун аюосий
муносабат, яъни тўсиқсизлик ҳам кучаяди. Буни қуйидаги мисолларда кўриш (мумкин:
Ҳеч нарсани ҳал қилмаса ҳам, унга шу маълумотларнинг ўзи қизиқ (А. Мухтор). Гаплар
эшитилмаса-да, мартенчилар бир-бирларини англар эди (А. Мухтор). Қор ѐғмаса-да, ...
изғирин аѐвсиз эсарди (С. Барноев). Эрали сувлиқни тортмаса ҳам,... от ѐлларини
силкитади (Саид Ахмад).
Тўсиқсизли мазмуни баъзи гапларда субъектив мураккаблашуви ҳам мумкин.
Бунда тўсиқсизликнинг қатъийлиги ѐки қатъий змаслиги, вақтинчалиги каби субъектив
маънолар таъкқдланади. Бунинг учун эргаш гапда гарчи, башарти каби сўзлар,
бош гапда
эса барибир, албатта каби сўзлар келтирилади, улар тўсиқсизликнинг қатъийлигини
таъкидлайди: Подачи қанчалик тошмеҳр бўлмасин, барибир юрагининг бир четида ...
юмшоқ кўнгиллик ҳам бор эди (Н. Қобул). ... Сиз келмасангиз ҳам, албатта, ўзим
олдингизга бораман (Ғ. Ғулом). Бу одам. башарти бошига қилич келса ҳам, бировни
сотмайди (Ф. Мусажопов).Опа. учун бола ҳар вақт бола бўлиб қолади. Гарчи соқол,
мўйловлари сабза урган бўлса ҳам (Уйғун).
Бош гапда ҳали каби сўзларни келтиршп орқали тўсиксизлик
мазмунининг
вақтинчалиги, муайян вақтдан кейин тўсиксизликнинг йўқолиши мумкинлигига ишора
қилинади, албатта, бунда тўсиқсизлик мазмуни субъектив мураккаблашади. Қуйидаги
мисолларда буни кўриш мумкин: Бизнинг уй ичимизда мендан кичик иккитагина ўғил
укаларим бўлса ҳам, уларнинг қўлидан ҳали ҳеч иш келмас эди (Ғ. Ғулом). ... Қиш
яқинлашиб қолган бўлса ҳам, Бухоро музофотининг қуруқ ҳавосида ҳали ѐғингарчилик
бошланмаган эди (С. Айний) Водий нафаси келиб турса ҳам, ҳали айланма тоғ йўллари
тикка, хатар ли (А. Мухтор).
Тўсиқсизлик эргаш гапли қўшма гапларда булардан бошқа ҳам субъектив
мазмуний мураккаблашув кузатилади. Лекин, муҳими, уларда, асосан,
икки денотатив
воқеа ифодаланади. Шунга кўра
уларнинг таркибида мазмуний-синтактик
номувофшқлик деярли юзага келмайди. Бош гап ҳамиша мазмуний эркин бўлади, аммо
эргаш гап узининг грамматик шакли ва мазмуний хусусиятига кўра, асосан, боғли
характерга эга бўлали. Шушшглек, ҳар икки денотатив воқеа ҳам
реал характерга эга
www.ziyouz.com kutubxonasi