Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

Уч кишилик гуруҳ
 
“Пирпирак” “Ғилдирак” “Барча каналли” 
 Тўрт кишилик гуруҳ
 
 

 
“Ғилдирак” “Занжирча” “Барча каналли” 
4.4.расм. Коммуникацион тармоқларнинг намуналари
Улар ташкилот фаолиятига катта таъсир кўрсатадилар. Масалан, 
“ғилдирак” туридаги тармоқларда ҳукмронликнинг марказлаштирилган
иерархияси берилган. “Ғилдирак” нинг марказида турган шахс кўпроқ 
жўнатмалар олади, гуруҳнинг бошқа аъзолари томонидан кўпроқ етакчи 
сифатида тан олинади, гуруҳнинг бошқа аъзоларига кўпроқ даражада таъсир 


100 
кўрсатади, кўпроқ жавобгарликка эга , муаммони ҳал қилиниши бошқаларга 
қараганда кўпроқ унга боғлиқ.
Бошқарувда 
фойдаланиладиган 
ахборотлар 
қуйидагича 
тавсифланадилар: 

бошқарув объекти бўйича; 

бошқарувнинг у ѐки бу тизимчасига тегишлилиги бўйича; 

узатишнинг шакли бўйича (вербал, сўзли ва новербал); 

вақтдаги ўзгарувчанлиги бўйича; 

узатиш усули бўйича; 

узатиш тартиби бўйича; 

белгиланиши бўйича 

объектнинг яшаш давраси босқичлари бўйича; 

бошқарув объектининг субъектга муносабати бўйича. 
Ахборотнинг сифатига асосий талаблар қуйидагилардир:

ўз вақтидалик; 

тўғрилик; 

етарлилик; 

ишончлилик; 

манзиллилик; 

фойдаланишнинг кўп марталиги; 

йиғиш, ишлаб чиқиш ва узатишнинг юқори тезлиги; 

кодлаштириш имконияти; 

долзарблилик. 
Ахборот массиви – бу бошқарув идоралари томонидан фойда-
ланиладиган ахборотларнинг барча турлари йиғиндисини маълум аломатлар 
бўйича 
тартибга 
солиш. 
У 
қуйидагиларни 
таъминлаши 
керак: 
истемолчиларни сақланаѐтган ахборотларга тўғридан тўғри мурожаат 
қилишлари, уларнинг ахборот эхтиѐжларини тўлиқроқ қаноатлантириш, 


101 
ахборотларни оператив қидириб топиш ва бериш, ахборотларни бузилишдан 
сақлаш. 
Ахборот оқими – ахборотларнинг манбалардан истемолчиларгача 
ҳаракатланишидир. 
Ахборот ҳажми –шартли бирликлар (сўз, хабар, белгилар, ҳарфлар, 
варақлар ва бошқалар) ѐрдамида ўлчанадиган ва бошқарув идораларининг 
ахборотли тўлдирилганлигини белгилаш, бошқарувни автоматлаштириш 
бўйича қарорлар қабул қилиш учун фойдаланиладиган миқдорий таърифдир. 
Ҳужжатлар 
айланишини 
лойиҳалаштиришда 
қуйидагилар 
таъминланиши керак. 

ҳар бир ҳужжатда қарорлар қабул қилиш учун зарурий ва етарлича
ахборотларнинг мавжудлиги; 

ҳужжатлар ва уларда мавжуд бўлган кўрсатқичларни бартараф қилиш 
йўли билан ахборот оқимларини рационаллаштириш; 

ҳужжатларни манбадан истеъмолчига ўтадиган йўналишларни камай- 
тириш; 

ҳужжатларни ижро этиш муддатлари устидан самарали назорат қилиш;

ҳужжатлар шаклларини унификациялаш. 
Шуни 
таъкидлаш 
керакки, 
интернетнинг 
глобал 
ахборот 
супермагистрали ва корпорацияларнинг маҳаллий тармоғи менежерлар учун 
маълумотларни йиғиш ва ишлаб чиқиш технологиясини тубдан ўзгартиради 
ва, асосийси, тенг ҳуқуқли мижозларни вертикал бюрократизмсиз масофавий 
алоқа қилишларини таъминлайди, яъни шерикчилик характеридаги 
горизонтал вақтинча тузилмаларни шакллантиради. 
Ахборот тизимлари ишнинг сифатига ташхис қўйиш ва уни таҳлил 
қилиш учун ахборот сифати тушунчаси мавжуд, у одатда қуйидаги 
параметрлар билан баҳоланади: тузатилганлик, зиддиятсизлик, аниқлик, 
жадаллик, релевантлик ( тегишлилик ). 
Новербал 
ахборотлар, яъни жўнатувчи томонидан сўзлардан 
фойдаланмасдан жўнатилган ахборотлар ҳам ғоятда муҳим роль ўйнайдилар. 


102 
Улар новербал коммуникацияларнинг асосида ѐтган новербал жўнатмаларни 
ташкил қиладилар. Имо-ишоралар, мимика, интонациялар – ишга доир 
мулоқатнинг муҳим қисмидир. Баъзида бу воситалар(улар новербал деб 
аталадилар) ѐрдамида, сўзлар ѐрдамига қараганда анча кўпроқ нарсаларни 
айтиш мумкин. Новербал ахборотнинг асосий турлари қуйидагилардан 
иборат: 

одамнинг жисмоний ҳолати (бўйи, оғирлиги, сочларининг ранги,
гавдасининг ҳиди ва х.к. ) 

гавданинг ҳаракатлари (имо–ишоралар, туриш ҳолати, тегиб кетиш, 
юзнинг ифодаси, кўзларнинг ҳаракати ва х. к.) 

нутқ (интонациялар, саводлилик, товуш, нутқнинг тезлиги ва х.к.) 

муҳит (ѐритилганлик, шовқин, ѐритилиш, иншоат, мебель ва х.к.) 

муҳитдан фойдаланиш (ҳулқнинг одатлари, мулоқат қилишдаги масофа 
ва х.к.) 

вақт (эрта келиш, кеч қолиш, ўзини кутишга мажбур қилиш ва х.к.) 
Новербал коммуникациялар асосан онгсиз асосга эга бўладилар, чунки 
коммуникацион жараѐн иштироқчиларининг ҳақиқий ҳиссиѐтларидан дарак 
берадилар ва ҳисларни намоѐн қилишнинг ғоятда ишончли индикатори бў-
ладилар. Новербал ахборотлар билан маневрлар қилиш қийин ва уни шахс -
лараро коммуникацияларда яшириш мушкулдир. 
Кўпгина новербал сигналлар, уларнинг аниқ маънолари одам “ўсган” у 
ѐки бу инсоний маданиятининг намуналари бўладилар. Улар ушбу белгилар- 
дан ҳулқининг намуналари сифатида фойдаланиладиган ва бунда аломатли 
маънога эга бўлган даражада иштироқ этувчи томонлар томонидан сўзли код 
ларнинг маълум тизими билан акс эттириладиган вербал белгилар каби аниқ 
тушунилишлари мумкин. 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish