Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов


расм. Ташкилотнинг яшаш даври



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

5.1.расм. Ташкилотнинг яшаш даври 
Биринчи босқич – ташкилотни ташкил қилиниши, уни вужудга келиши. 
Бунда асосий вазифалар – бозорга чиқиш, янада ривожланиш учун кўпроқ 
фойда олишдир. 
Иккинчи босқич – ташкилотнинг ўсиши. Бу босқичнинг асосий мақсади 
– қисқа муддатли фойда ва жадал ўсиш. Асосий вазифа – бозорнинг бир 
қисмини қамраб олиш. 
Учинчи босқич – ташкилотнинг балоғати. Бунда асосий мақсад барча 
йўналишлар бўйича самарадорликни ошишидан иборат бўлади. Энг муҳим 
вазифа - корхонанинг обрўсини ошириш. Бу корхонанинг тузилишига 
даврий равишда ўзгартиришлар киритишни талаб қилади. 
Тўртинчи босқич - таназзул, ташкилотни қариши. Рақобат, бозорни 
қисқариши натижасида ташкилот ўз маҳсулотига талабни камайишига дуч 
келади. Ташкилотнинг асосий мақсади мавжуд ўринлари сақлаб қолиш 
ҳисобига барқарорликни таъминлашдан иборатдир. 
Ташкилот ҳаѐтининг яна бир палласини ажратиш мумкин. Ташкилотдаги 
ишларнинг ҳолати ва менежментнинг ҳулқига кўра қуйидаги вариантлар 
бўлиши мумкин; ташкилотнинг қайтадан тикланиши ѐки уни тугатилиши. 
Кўпгина ҳолларда ташкилотни бошқаришнинг асосий мақсади уни қайтадан 
тиклашдан иборат бўлади. Бунда ташкилот фаолиятини ўзгартириш, уни 
қайта ташкил қилиш ва инновацияларни тадбиқ этиш асосий вазифа бўлади. 
Бозор томонидан ўзини ўзи бошқариш бозор хўжалиги субъектларининг 
меҳнат жамоаларини ташкил қилувчи мулк эгалари, тадбиркорлар, 


118 
менежерлар, ѐлланма ходимларга янгича ижтимоий стратификацияланиши 
(бўлиниши)ни, ва шунга кўра, мулк эгасини ўзини ўзи бошқариши,
тадбиркорни ўзини ўзи бошқариши, менежернинг касбий бошқаруви ва 
меҳнат жамоаси аъзоларининг ўзини ўзи бошқаришини кузда тутади. Бозор 
иқтисодиѐти 
субъектлари 
ўртасида 
вужудга 
келадиган 
бошқарув 
вазифаларини тақсимланиши кўпгина омилларга боғлиқдир. Ҳаммадан аввал 
ҳар бир субъектнинг имкониятли (хос бўлган) вазифаларини ажратиш керак. 
Масалан, мулк эгаси учун бу - эгалик қилиш, фойдаланиш, бошқариш 
вазифасидир. Мулк эгасининг дастлабки бошкарув муносабати бўлган ўзини 
ўзи бошқаришига кўра унинг мулки вазифа сифатида бўлади, уни у тўлиқ 
ҳажмда ѐки қисман бажариши мумкин. 
Тадбиркор, бозор иқтисодиѐтининг мустақил субъекти сифатида сармоя-
мулкни сармоя-вазифадан ажралиши натижасида пайдо бўлган, бунинг 
оқибатида мулк эгаси ва тадбиркорлар бир бирларига нисбатан автоном 
бўлиб қолганлар (мулк эгаси-тадбиркор, тадбиркор эса мулк эгаси 
бўлолмаслиги мумкин). Тадбиркор, бозор иқтисодиѐтининг асосий арбоби 
сифатида, ўз номидан, ўзининг тавакалчилиги ва жавобгарлиги остида фойда 
олиш учун бозорни товарлар ва хизматлар билан тўлдиришга қаратилган 
ташаббусли фаолиятни ташкил қилади. 
Менежмент ва унинг субъекти- менежерни ҳар томонлама таърифлаш 
мумкин. Биринчидан, менежментни, ташкилот давлатники бўлса ҳам, 
давлатга эмас, балки тадбиркорлик тузулмаси (ташкилот)га тегишли 
эканлигини тасдиқлаш зарур. Иккинчидан, менежментнинг, турли- туман 
билимларни талаб қилувчи, касбий йўлантирилганлиги ажратилади. 
Учинчидан, менежмент бошқарув тамойиллари, вазифалари, усуллари ва 
шаклларининг 
йиғиндиси 
сифатида 
бўлади. 
Менежер 
ташкилот 
фаолиятининг самарадорлиги учун жавоб беради ва бунинг учун тегишли 
даромад олади.
Меҳнат жамоасининг бошқарув фаолияти соҳаси ҳаммадан аввал меҳнат 
муносабатлари ва ишнинг сифатини қараб олади. Ходимлар томонидан 


119 
бажариладиган 
бошқарув 
вазифаларининг 
доираси 
уларнинг 
ривожланганлиги даражаси, ижтимоий шериклиги, малакаси , шахсий 
сифатлари ва бошқа оминларга боғлиқдир. 
Шуни таъкидлаш кераки, мулк эгаси-тадбиркорни ўзини ўзи 
бошқариши, менежерни касбий бошқаруви ва меҳнат жамоасини ўзини ўзи 
бошқариш ўртасидаги чегаралар шартли ва ҳаракатчандирлар. Тадбиркор, 
менежер, ходимлар ташкилотнинг акцияси ѐки пайи (улуш)ни харид қилиб, 
унинг биргаликдаги эгаси бўладилар. Бунда мулк эгаси, тадбиркор, менежер, 
меҳнат жамоаси аъзоси вазифаларини маълум даражада бундай 
бирлашишида уларни бир вақтдаги чегараланишлари бирмунча самаралироқ 
бўлади.
Ташкилотнинг бевосита ва кундалик бошқарувида менежерлар ва, 
айниқса, уларнинг юқори даражаси муҳим роль ўйнайди. Бунда мулк 
эгасининг ўзини ўзи бошқариши даслабки бошқарув муносабати бўлади. 
Замонавий 
ташкилотлар 
катта 
турли-туманликлари 
билан 
таърифланадилар ва маълум аломатлар бўйича бўлинадилар. 
Масалан, шакллантириш аломатлари асосида қуйидагиларга ажрати 
ладилар: 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish