Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов


-боб. Кичик бизнесни бошқариш ва ташкилий жиҳатлари



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

11-боб. Кичик бизнесни бошқариш ва ташкилий жиҳатлари 
11-бобда кичик бизнес тушунчаси, кичик бизнесни бошқариш, хусусий 
фирмаларни ташкил қилиш шакллари, якка шахсли фирмалар, шериклик, 
корпорациялар ҳақида фикр юритилган. 
Кичик бизнесни анчадан бери анахронизм деб ҳисобламайдилар. Аммо 
кейинги ўн йилларда Ғарбнинг юқори ривожланган мамлакатларида кичик 
тадбиркорликнинг кескин кўтарилиши содир бўлмоқда. Бугун у иқтисодий 
ўсиш, иш жойларини кўпайишининг муҳим манбаси, илмий-техник 
тараққиѐтнинг омили бўлиб қолмоқда. Ҳозирги шароитларда кичик 
фирмаларнинг самарадорлигини белгилаб берувчи бир қатор ишлаб 


375 
чиқариш-техник, ташкилий- бошқарув, ундовчи жиҳатлар мавжуд. ИТТ 
вазифавий қисмлар ва модуллардан ташкил топган янги мураккаб техникани 
ишлаб чиқарилишини таъминлашга қодир кичик тор ихтисослашган 
корхоналарни ривожланишлари учун имкониятларни очиб берди. 
Фирмаларнинг кичик кўлами уларга тезроқ ва арзонроқ қайта қуролланиш, 
янги технологияларни тадбиқ этиш ва мослаштиришга имкон беради. 
Кўпинча кичик тадқиқотчилак фирмалари йириклар билан ғоятда 
муваффақияли равишда рақобатчилик қиладилар. Улар тадқиқотлар ва ишлаб 
чиқишларни фаолроқ ўтказадилар, уларда илмий-техник тараққиѐт 
ютуқларини тадбиқ этиш суръатлари тезроқдир. Бундай фирмалар энг янги 
соҳаларда 
муваффақиятли 
ҳаракат 
қиладилар. 
Масалан, 
шахсий 
компьютерлар бозорига худди кичик фирмалар биринчи бўлиб чиққанлар. 
Кичик фирмаларнинг афзалликларини белгилаб берувчи омиллар 
орасидан бозор ҳолатини ўзгаришларига эпчиллик билан эътибор қаратиш, 
мижозларни билишни айтиш мумкин. Кўпинча улар бозорнинг кичик сиғими 
туфайли йирик компанияларда қизиқиш уйғотмайдиган секторлари (масалан, 
истеъмол товарлари, маиший хизматларни ишлаб чиқариш)ни мўлжаллай- 
дилар. Кичик фирмаларнинг бошқа иқтисодий афзаллиги уларнинг 
маҳсулотларини нисбатан арзонлигидир. Уларда тор ихтисослашиш, ускуна- 
лардан тўлиқроқ фойдаланиш, маъмурий-бошқарув харажатларидан тежаш 
ҳисобига ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш имконияти бор. 
АҚШ ва бошқа ғарбий мамлакатларда бугун кичик ва йирик бизнес бир 
бирларини истисно қилмайдилар, балки тўлдирадилар. Кичик бизнес 
иқтисодиѐтнинг барча соҳаларида хўжалик фаолиятини олиб боради, бир 
қатор соҳаларда эса ҳатто устунлик қилади (қишлоқ хўжалиги, қурилиш, 
улгуржи ва чакана савдо).
Маълумки, хусусий фирмаларни ташкил қилишнинг учта шакли 
мавжуд: якка шахсли фирмалар, шериклик, корпорациялар. Кичик бизнес 
учун якка шахс эгалигида бўлган фирма энг содда шакл бўлади. Уни очиш 
учун, масалан АҚШда маҳаллий ҳокимиятлар ѐки штат ҳокимиятларидан 


376 
рухсат (сертификат)га эга бўлиш ва савдо номини рўйхатдан ўтказиш 
етарлидир. Бу фирмалар фирмаларнинг умумий сонида кўпчиликни - АҚШда 
60%дан кўпроқни ташкил қиладилар. Бундай кичик фирма мулк эгаси 
томондан бошқарилади, У тадбиркорликнинг барча таваккалчилигини ўзига 
олади. Кўпинча бухгалтерия ҳисоби ва молия, сотиш ва таъминот, нархлар ва 
реклама билан фирма бошлиғининг ўзи шуғулланади. Кўп нарса унинг 
мақсадга интилиши ва ишлаш қобилиятига боғлиқ. Корхонанинг кўлами, 
сотишлар ҳажми ўсгани сари бошқарув гуруҳи ташкил қилинади. У ўз ичига 
бошқарувчи – мулк эгаси, кўпинча технолог вазифасини бажарувчи таъминот 
бўйича вакил, қўли остида ишчилар бўлган мастерни олиши мумкин. 
Вақтинча ишлаш учун ҳисобчи таклиф қилинади. Бундай корхоналарда
касблар, бошқарув вазифалари, қариндошлик ва оилавий муносабатларни 
қўшилиб кетиши ресурслардан самарали фойдаланишга имкон беради.
Кўпгина фирмалар шерикликлар бўладилар. Улар иккита ѐки кўпроқ 
шахслар томонидан корхонага биргаликда эгалик қилишга шартнома тузиш 
йўли билан ташкил қилинадилар. Шериклардан ҳар бири тенг жавобгарликка 
эга ва бошқа шерикларнинг ишончли шахси бўладилар, фойдалар ва зарарлар 
ҳар бирига тақсимланадилар. (Аммо шериклик юридик шахс сифатида 
даромад солиғини тўлаганда, уни ҳар бир шерик даромаддаги улушига кўра 
тўлайди). Бундай ҳуқуқий шаклдаги фирмалар бошқариш ва ташкил қилиш 
нуқтаи назаридан қандайдир ўзига хосликка эга эмаслар. 
Кичик ва ўртача фирмалар корпорациялар (акционерлик жамиятлари) 
каби ташкил қилинишлари мумкин. Бу ерда энг содда бошқарув тузилмаси
ўз ичига президент, вице-президент, сотиш бўйича мутахассисни олади. 
Кичик корпорацияда умумий раҳбарликни, қоидага кўра, таркибида беш 
киши, шу жумладан учта ташқи директор бўлган директорлар кенгаши 
амалга оширади (улар банкирлар, йирик фирмаларнинг бошқарувчилари,
юристлардан иборат бўлиб, жуда бўлмаганда бундай корпорация 
бошқарувчисининг тажриба етишмаслигини қисман қоплашлари, қийин 
муаммоларни ҳал қилишда ѐрдам беришлари мумкин). 


377 
Кичик фирмалар ташкилий-бошқарув тузилмаларининг умумий 
соддалигида улардан кўпчилиги мураккаб муаммоларга дуч келадилар. Кўп 
йиллар давомида бундай фирмаларни фаолият юритишларининг муваффақи- 
яти аслида бошқарувчининг шахсий маҳорати ва ғайратига асосланган. 
Ҳозирги замонда фақат ғайратнинг ўзи етарли эмас. 80- йилларда кичик 
фирмаларни хонавайрон бўлишларига кўмаклашувчи асосий омиллардан 
бири бу корхоналарнинг эгалари, уларнинг бошқарувчиларида бошқарув 
билимларини етишиаслигидан иборатдир. Шунинг учун улар маслаҳат 
фирмалари, ѐлланма менежерлар хизматларига борган сари кўпроқ мурожаат 
қилишга мажбурлар. Бугун уддабуронлик стратегиясига асосланган 
бошқарув шакллари ва усулларини тадбиқ қилаѐтган кичик фирмалар 
яшовчан бўладилар. Бундай фирмалар фаолиятининг муваффақияти янги 
бозорларни ташкил қилиш, янги эҳтиѐжларни қаноатлантиришга имкон 
берувчи маҳсулотлар ва хизматлар соҳасига мунтазам равишдаги 
инновацияларни таъминлайди. Бундай фирмалардаги бошқарув услуби 
қидиришга йўналтирилганлиги, фирманинг барча ходимларини бу жараѐнга 
жалб қилинганлиги билан ажралиб туради. Бошқарувчи “одамлар устида 
турувчи назоратчи” эмас, балки “жамоани яратувчи”. “тажрибани 
тарқатувчиси” бўлади. Бундай фирмалар бошқарувнинг демократик услуби, 
қатъий тартибга солишларни йўқлиги, норасмий мулоқат, ўзаро ишонч ва 
тушуниш билан ажралиб турадилар. Ҳозирги вақтда худди шундай фирмалар 
муваффақиятларга эришадилар.
Ғарбий мамлакатлардаги кичик фирмаларни шартли равишда иккита 
гуруҳга бўлиш мумкин: 1) йирик концернлар, корпорациялардан иқтисодий 
ва юридик мустақил бўлганлар, 2) концернлар билан мустаҳкам алоқага эга 
компаниялар. Иккинчи гуруҳ расмий равишда мустақил ташкилот сифатида 
бўладилар, улар йирик корпорациялар билан ишлаб чиқариш ва илмий-
техник, таъминот, сотиш, молиявий муносабатларнинг кенг тармоғи билан 
яқиндан боғлангандирар. Бундай кичик фирмаларни фаолият юритиши катта 
ўзига хослиги билан ажралиб туради. Уларнинг фаолияти қуйидагилар билан 


378 
асосланади. Кейинги ўн йилларнинг тажрибаси йирик корпорациялар, 
концернларга шундай хулоса чиқаришга имкон берадики, хўжалик 
юритишнинг ҳозирги шароитларида кичик фирмаларни ютиб юбориш ҳамма 
вакт ҳам иқтисодий самара бермайди. Концерн таркибига киритилган кичик 
фирмаларда меҳнат унумлорлиги 1/3 қисқаради, даромадлар 1,5 марта 
камаяди, янгилик киритишлар суръати анча пасаяди. Бунинг сабабларидан 
бири – уларнинг мустақиллигини кучсизланиши, корхоналар устидаги қўпол 
бошқарув қурилмаларининг салбий таъсири ва ҳ.к. Бундан ташқари, кўпинча 
концернларга ўз доираларида ўз номеклатураларига катта турли туманлик 
киритувчи, бошқарувни мураккаблаштирувчи, техник ходимларни нисбатан 
иккинчи даражали вазифаларни ҳал қилишга жалб қилувчи тор 
ихтисослашган ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бефойдадир. Шунинг учун 
улар бундай муаммоларни ҳал қилишни ўзлари билан субпудрат, субетказиб 
бериш муносабатларини ўрнатган кичик фирмаларга қайта топширадилар. 
Кичик бизнесни йиригига “боғлаш” тизими Ғарб мамлакатлари саноати 
ташкилий тузилмасининг энг муҳим хусусиятларидан бири бўлиб қолган. 
Ишлаб чиқариш соҳасида шартнома тизими йирик ва кичик 
компаниялар ўзаро ҳамкорлигининг ташкилий шаклларидан бири бўлади.У 
йирик компания ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг деталли, узелли, 
технологик, модулли ихтисослашиш асосида ишловчи кичик корхоналарнинг 
кўпчилиги ўртасидаги таъминот соҳасидаги узоқ муддатли шартнома 
муносабатларидан иборатдир. Етказиб бериш ҳақидаги шартнома товарлар 
ва хизматлар кўрсатишнинг сифати, нархлар, етказиб беришнинг муддат- 
лари 
ва 
ҳажмлари 
ҳақидаги 
аниқ 
келишилганлик 
кўринишида 
расмийлаштирилади.Узоқ муддатли шартнома учун концерн ишлаб 
чиқаришини ривожланишининг истиқболли режаси асос бўлади. Кичик 
корхоналар учун бундай кооперация фойдалидир, чунки уларда бозорларга 
мустақил равишда ўрнашиб олишнинг имконияти камроқдир. Айниқса бу 
ишлаб чиқарилиши ва сотилиши кичик фирмаларнинг ихтиѐрида бўлмагпн 
катта бошқарув, молиявий ва техник ҳаракатларни талаб қилувчи технологик 


379 
мураккаб маҳсулотларга тегишлидир. Йирик компаниялар уларга бир қатор 
енгилликлар берадилар: ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг катта улишини 
харид қилинишини кафолатлайдилар, ишлаб чиқариш воситаларини уларга 
тақдим этадилар ѐки ижарага берадилар, хом ашѐ ва материалларни харид 
қилиниши ва етказиб берилишининг имтиѐзли шароитларини белгилайдилар, 
компаниянинг савдо белгисидан фойдаланишга рухсат берадилар. Кўпинча 
улар кичик фирмалар-етказиб берувчилар учун янги маҳсулотларни ишлаб 
чиқиш ва лойиҳалаштириш, уларни ишлаб чиқариш технологиясини 
яхшилаш, маҳсулот сифатини назорат қилишнинг самарали усулларини 
ишлаб чиқиш бўйича ишларни бажарадилар. Тузилган шартномаларда 
бошқарувни ташкил қилиш, банд бўлганларни бозор тадқиқотлари 
натижаларидан фойдаланишга ўрганишга ѐрдам кўрсатиш кўзда тутилган 
бўлиши мумкин. 
Шартнома тизими айниқса оммавий йиғувчи ишлаб чиқариш соҳаларида 
ривожланган. Бундай муносабатлар замонавий технологиялар билан 
жиҳозланган тор ихтисослашган фирмалар билан унумлироқдир. Уларда 
бошқарувнинг жуда катта ташкилий тизимларни йўқлиги қарорлар қабул 
қилишдаги эгилувчанлигига, раҳбарларни пудрат ишларини бажаришдаги 
шахсий иштирокининг юқори даражасига кўтарилишига кўмаклашади. 
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам йирик ва кичик 
фирмалар ўртасидаги хўжалик муносабатлариниг мураккаб тизими мавжуд 
ва ривожланмоқда. Кўпгина йирик корхоналар аста-секин ѐрдамчи ва 
тайѐрлаш цехларидан озод бўлмоқдалар, таъмирлаш ва қурилиш цехларини 
ѐпмоқдалар 
ва 
уларнинг 
вазифадарини 
тор 
ихтисослаштирилган 
корхоналарга топширмоқдалар. Кичик ихтисослаштирилган фирмалар йирик 
фирмалар билан ҳам режали-профилактик таъмирлаш, ва ҳам ускуналарга 
жорий хизмат кўрсатишга шартномалар тузадилар. Йирик компаниялар бир 
вақтда бир неча кичик фирмалар билан шартнома тузишлари мумкин
улардан ҳар бири ускуналарнинг алоҳидаги турини таъмирлаш ва хизмат 
кўрсатишга ихтисослашадилар. 


380 
Шундай қилиб, кичик фирмалар, ўзларининг молиявий ва ташкилий 
мустақилликларини сақлаб қолган ҳолда, амалда олдиндан берилган 
шароитларда ҳаракат қиладилар ва уларнинг йирик корпорациялар билан 
муносбатлари кўпроқ филиаллар ва бош компаниялар муносабатини 
эслатадилар. 
Савдо ва хизматлар соҳасида бутун дунѐда “франчайзинг”  (французча 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish