416
13.1-расм. Товарнинг яшаш даври босқичларига кўра
рақобатбардошлик соҳасидаги ишлаб чиқариш стратегияси.
харажатларини қисқартириш ҳисобига сотиш нархларини пасайтириш ишлаб
чиқарувчиларнинг “товарлар яшаш даври” ушбу учинчи босқичидаги
стратегиясини белгилаб беради.
Маҳсулотлар яшаш даври якуний босқичи янгидан пайдо бўлган янги
техник тамойилларга асосланган эҳтиѐжни қаноатлантириш воситалари
билан турлараро рақобатни кескинлашуви билан таърифланади. Бунда ҳатто
эски маҳсулотга сотиш нархини каттароқ пасайтирилиши ҳам кўпинча унинг
янгиликдан харажатлар бирлигига эришилган истеъмол самарасидан орқада
қолишини қоплай олмаслиги мумкин. Маҳсулот ишлаб чиқарувчининг
ҳолатини сақлаб қолиш учун курашда у томонидаи истеъмол соҳасида
вужудга келган инфратузилма афзалликларидан фойдаланиш асосий қурол
бўлади. Ҳақиқатда тубдан янги товар
эскирган аналоги билан эмас, балки
ўзининг технологик тузилмаси асосида вужудга келган техник хизмат
кўрсатиш бўйича ўзига қаратилган кувватлар билан рақобат қилади.
Маҳсулот ишлаб чиқарувчининг товар яшаш даври ушбу босқичидаги
стратегияси ҳаммадан аввал истъмол соҳасида вужудга келган инфратузилма
имкониятларидан фойдаланиш ҳисобига истеъмол самараси бирлигига
фойдаланиш харажатларини янгидан ишлаб чиқилган
аналогларга нисбатан
камроқ бўлишини таъминлашдан иборатдир.
Маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг стратегияларини бундай ажрати-
лиши шахсий характерга эга. Амалда яшаш даврининг ҳар қандай босқичида
турган товарлар бўйича улардан ҳар бирини намоѐн бўлишини топиш
мумкин. Товар яшаш даври босқичларига стратегияни бундай боғлаш фақат
у ѐки бу стратегиядан келиб чиқувчи мақсадий кўрсатмалар маҳсулот яшаш
даврининг белгиланган босқичларида устивор, ҳукумрон характерга
417
эгалигини кўрсатади. Бундан ташқари, айтиб ўтилган стратегиялардан ҳар
бири, агар маҳсулот ишлаб чиқарувчи тўлиқ
маънода пионер, новатор
бўлмаса, рақиблардан бир қадам олдинда юрмаса, пировардида натижасиз
бўлиши мумкин
. Новатор компания – шундай компанияки, у стратегия-
лардан ҳар бирининг мақсадларига эришиш вазифасини ҳаммадан тезроқ
амалга оширади. Унинг учун бир стратегиядан бошқасига ўтиш – бозор
ҳақиқатлари томонидан буюриладиган
мажбурий чора эмас, балки товар
билан истеъмолчилар талабларини тўлиқроқ қаноатлантирлишида унинг
юқори рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида ишлашнинг табиий
ривожланишидир.
Стратегиялардан ҳар бирини самарали
амалга оширилиши тегишли
ташкил қилиш, ходимлар билан таъминланиш, техник воситалар ва ҳ.к.ни
мавжудлигини кўзда тутади. Хусусан, аналогларга эга бўлмаган янги
маҳсулотларни яратиш учун ҳаммадан аввал ИТТКИ билан банд бўлган катта
аппарат ва кенг тажриба-ишлаб чиқариш базаси зарурдир. Маҳсулот
модефикацияларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш
стратегиясини муваффақиятли амалга оширилишининг асосий шарти
эгилувчан технология ва ишлаб чиқаришни конструкторлик ва технологик
тайѐрлашнинг тезкор фаолият юритувчи хизматлари бўладилар.
Оммавий
ишлаб чиқаришнинг ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш стратегияси
йўлга қўйилган технология ва катта ишлаб чиқариш қувватларига суянади.
Ниҳоят, янги ишлаб чиқилаѐтган аналогларга нисбатан камроқ фойдаланиш
харажатларини таъминлаш стратегияси маҳсулотнинг обрўсини ушлаб
туриш, кенг сотиш тармоғи, тезкор ва тежамкор фаолият юритувчи сервис
хизматларини ривожлантиришга асосланади.
Яшаш даврининг ҳар хил босқичларида турган товарлар билан бир
вақтда ишлаш фирмадан барча санаб ўтилган
элементларни мавжудлигини
талаб қилади ва шунинг учун у фақат йирик компанияларнинг қўлидан
келади, ҳолбуки кичик фирмалар ихтисослашиш йўлидан боришга
мажбурлар, яъни ўзларига қуйидаги “ампула”лардан бирини танлаб олади-
418
лар: ҳаммадан аввал янгилик киритиш билан шуғулланувчи
новатор-
Do'stlaringiz bilan baham: