419
“канбан” ишлаб чиқаришни фақат бунга зарурият пйдо бўлгандагина ишга
туширишга имкон беради, ускунани туриб қолиши вақтидан эса профилактик
таъмирлаш ва кўздан кечириш учун фойдаланилади. Аммо “канбан”нинг
асосий аломати эгилувчанликдир. Бу тизим якуний маҳсулотга қаратилган ва
ҳам ишлаб чиқариш жараѐни, ҳам ускуна, ҳам ишлаб чиқариш штати худди
унига караб тўғриланади.
Етказиб берувчилар билан жудаям синчиклаб иш олиб борилади.
Ёндошувнинг янгилиги тўғридан - тўғри етказиб берувчиларнинг умумий
сонини қисқариши, улар билан мутаҳкам узоқ муддатли алоқаларни
ўрнатилишидан иборатдир
Бу ва яна бир қатор бошқа тадбирлар
капиталистик фирмаларга
истеъмолчилар талабларига юқори даражада жавоб берувчи маҳсулотларни
яратишга имкон берадилар. Аммо ишлаб чиқарилган товар ҳали фойдали
равишда фойдаланиш имкониятига эга. Бу имкониятни амалга ошириш учун
товар ўзининг уни самарали қўлланишини ташкил қилишга қодир
истеъмолчисини топиши ва тегишли равишдаги сотувдан кейинги хизмат
кўрсатиш билан таъминланиши керак. Ҳозирги
пайтда бу шартларни
бажарилиши кўпроқ даражада ушбу товарларни ишлаб чиқарувчи
компанияларнинг ҳаракатларига боғлиқ. Улар истеъмолчиларни ўз
маҳсулотларидан самарали фойдаланиш қоидалари ва усулларига ўргатиш
билан шуғулланадилар, тежамкор ва тезкор хизмат кўрсатишни
таъминлайдилар, зарурий эҳтиѐт қисмларни узликсиз етказиб берилишини
ташкил қиладилар. Техник жиҳатдан мураккаб маҳсулотни ишлаб чиқарувчи
капиталистик компаниялар шуни ҳисобга оладиларки, харидор у ѐки бу
маҳсулотни харид қилиш ҳақида қарорни қабул қила туриб,
товарнинг
рақобатбардошлигини эмас, балки унинг тушунчасида ягона бўлган “товар –
хизмат кўрсатиш” мажмуасини баҳолайди.
Техник хизмат кўрсатиш соҳаси, ўз навбатида, маҳсулот ишлаб
чиқарувчиларни маҳсулотларга қўшимча ишлов
беришда фойдаланилади-
420
ганлар (ишончлилик, таъмирлашга яроқлилик, хизмат қўрсатишдаги
технологлик ва ҳ.к. ҳақидаги) билан таъминлайди.
Капиталистик фирмаларнинг ушбу тажрибасидан кўпчилигидан бизнинг
корхоналаримиз ва бирлашмаларимиз илмий-техник тарақиѐтни интенси-
фикациялаш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва аҳоли эҳтиѐжларини
қаноатлантириш масалаларини ҳал қилишда фойдаланишлари мумкин. Бу
айниқса капиталистик бозорга ўз маҳсулотлари билан чиқишга ҳаракат
қилаѐтган корхоналар учун муҳимдир. Бу вазифаларни амалга оширилиши
улардан истеъмолчиларга маҳаллий фирмалар томонидан тақдим этилаѐтган
сотиш ва хизмат кўрсатишнинг яхшироқ ѐки, жуда бўлмаганда, ѐмонроқ
бўлмаган шароитларни тақдим этишни талаб қилади,
бунга ушбу
фирмаларнинг тажрибасини синчиклаб ўрганиш асосида эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: