Н. Э. Темирова фанидан ўҚув –услубий мажмуа ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-МАВЗУ. ФАН ВА ТАЪЛИМ СОЦИОЛОГИЯСИ



Download 2,08 Mb.
bet45/84
Sana11.12.2022
Hajmi2,08 Mb.
#883773
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-sotsiologiya

7-МАВЗУ. ФАН ВА ТАЪЛИМ СОЦИОЛОГИЯСИ.
Режа:
1.Фундаментал, назарий ва амалий социологик тадқиқотлар.
2.Таълим социал билимнинг тармоғи ва институти сифатида.
3.Таълим тизимидаги ислоҳотлар самарадорлиги ва ундаги ўзгаришлар.
4.Узлуксиз иқтисодий таълимнинг самарадорлиги
1-савогнинг баёни:
Жамият фанларнинг ривожланиши ва уларнинг ижтимоий аҳамияти ортиб боришида учта муҳим босқич фарқ қилади:
1. Фанлар жамият ишлаб чиқаришга оид амалий-ижтимоий талабалар ва эҳтиёжларга жавоб бериш асосида пайдо бўлади ва ривожланади. Бу босқичда ацраномия, геометрия, математика ва меҳаника каби фанлар суц ривожланади. ВИИ-ХИИ асрларда араб Шарқи ва Ўрта Осиёда фанлар энг тараққий этган ўлкалардан бирига айланди.
2. ХИВ аср охири ва ХВ асрларда Ўрта Осиё темурийлар империяси даврида ҳамда ХВИИ аср охирларига келиб Европада капитализмнинг тез ривожланиши билан бошланади.
3. Учунчи босқич ХХ аср бошларидан бошланди. Бу даврда фан ишлаб чиқариш кучига айлана борди. Фан- техника инқилоби содир бўлишига олиб келди. ХХ аср охирига келиб эса фанларда анъанавий (классик) тафаккур услуби ўрнига ноанъанавий давр бошланди. Президентимиз Ислом Каримов таъбири билан айтганда, “Фан- жамият тараққиётини олға силжитувчи куч, воситадир”.
Фанлар предметига кўра:
1) табиатшунослик (табиатни билиш, ўзлаштириш, ўзгартириш қонунларини ўрганади).
2) жамиятшунослик (ижтимоий муносабатларни, инсон мавқеи, иқтисодий ва маънавий ҳаётини ўрганади).
3) техника фанлар (инсон томонидан ихтиро қилинган машина, механизмлар, улар тузилиши, қурилиши, фаолияти қонунларини ўрганади)га бўлинади.
Фанлар яна 2 турга бўлинади.
1. Фундаментал фанлар (табиат, жамият, инсон ва инсон тафаккури тараққиётнинг умумий қонуниятларини назарий жиҳатдан ўрганувчи фандир).
2. Амалий фанлар (ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган, эришилган ҳар бир натижаси ишлаб чиқаришга бевосита тадбиқ этилиб борадиган фанлардир).
1. Фундаментал фанлар амалий фанлардан олдинроқ ҳаракатда бўлиб, уларга назарий имкон яратади. Амалий ва фундаментал фанлар борлиқнинг турли соҳалари қонуниятларини ишлаб чиқаришга жорий этиб, ижтимоий- амалий масаларни ҳал қилишга ҳаракат қилади.
Ўзбекицон Республикаси ФА олимлари кўпроқ фундаментал фанлар соҳасида илмий изланишлар олиб борсалар, амалий тадқиқот фанлари билан эса кўпроқ республика олий ўқув юрти илмий потенциалига эга бўлган профессор-ўқитувчи олимлар шуғулланадилар. Республикадаги иқтидорли олимларнинг катта қисми олий ўқув юртларида ишлайдилар. Олий мактаб илмий бўлимларида республика илмий потенциалининг 60 фоизидан кўпроғини ташкил этади. Улар халқ хўжалигига мутахассислар тайёрлаш билан бирга илмий тадқиқот ишлари ҳам олиб боришади.
“Бизнинг фундаментал фанлар билан шуғуланадиган 40 га яқин илмий-тадқиқот муассасаларимиз бор”, деган эди Президентимиз Ислом Каримов. 1995 йил 3 апрелда Вазирлар Махкамаси “Ўзбекицон Республикаси Фанлар академиясининг Низоми тўғрисида”ги қарорини тасдиқлади. Бу Низомга мувофиқ 2000 йилларгача ЎзФА ҳақиқий аъзолигига ёши 65 дан ошмаган мухбир аъзоларидан ва фан докторларидан сайланди. ЎзФА мухбир аъзолигига эса 60 ёшдан ошмаган фан докторлари сайланди. Ҳақиқий аъзолар ва мухбир аъзолари 70 ёшга тўлганда, ЎзФА ҳақиқий аъзосини сайлаш учун кўшимча ўринлар очилди. Ўзбекицон ФАнинг 118 аъзоси бор (2006). Академия муассасаларида 5300 га яқини илмий ходим, 360 фан доктори ва 860 фан номзоди ишлайди (ЎзМЕ Давлат илмий нашриёти, – Т.12. 2006.-387-391-б. ). 2007 йилда Ўзбекицонда 63 та олий ўқув юрти, шу жамладан 17 университет, ФА, ИИА, ҚХА, МА, 120 дан зиёд илмий-тадқиқот инцитутлари фаолият кўрсатмоқда. Республиканинг илмий тадқиқот мажмуи академия, олий таълим ва бошқа тармоқлардаги 350 дан ортиқ муассасани, жумладан, илмий тадқиқот инцитутлари, олий ўқув юртларидаги илмий тадқиқот бўлинмалари, лойҳа концрукторлик ташкилотлари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари ва тажриба корхоналари, ахборот – ҳисоблаш марказларини ўз ичига олади. Ҳозирги кунда 34 мингдан ортиқ илмий ходим фаннинг турли тармоқларида фаолият кўрсатмоқда, улардан 2,4 минг киши фан доктори ва 8,4 минг киши фан номзодидир (2006).
Ўзбекицон ўзининг миллий Фанлар академиясига эга бўлиб, унинг таркибида улкан илмий-техник салоҳиятга эга бўлган 43 та академик инцитут муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Табиий ва аниқ фанларнинг ядро физикаси, иссиқлик физикаси, ацрофизика, гелиоматериалшунослик, биология, микробиология, кимё ва табиий бирикмалар кимёси, сейсмология йўналишларида ва бошқа кўплаб соҳаларда ициқболли тадқиқотлар олиб борлимоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар қандай фаннинг характерли белгилари асосан қуйидагилардан иборат бўлади:
- фан халққа хизмат қилади, кенг халқ оммаси иштрокида ривожланади;
- фанга давлат раҳбарлик қилади;
- фан илмий методология: фалсафа билан қуролланган бўлади;
- фан олимлари ўзаро ёрдам, жамоа режаси асосида ишлашади.
Социология цруктурасида фанлар классификациясининг икки йўналиш бор:
а) фундаментал йўналиш;
б) амалий йўналиш.
Тадқиқот соҳасида эса:
1) назарий тадқиқот.
2) эмпирик тадқиқотларга бўлинади.
Тузилиш соҳаси бўйича: 1) Махсус фанлар соҳаси. 2) Тармоқ соҳалари мавжуд.
Бу соҳалар бир-бирлари билан жуда мураккаб, ўзаро диалектик алоқададирлар. Айрим ҳолларда бир-бирига қўшилиб кетади, баъзида бир-бирларни инкор қилади.
Фундамениал социология бошқа элементларидан ўзи ҳал қилаётган муаммолар даражаси, кўлами, аҳамияти билан фарқ қилади. Фундаментал социология абцракциянинг (мавҳумлик) олий даражаси муаммолари билан шуғулланиб, социал олимнинг тараққиёти ва борлиғи учун зарур бўлган умумий қонун ва қонуниятларини излаш билан фаолият кўрсатади.
Фундаментал социология кўплаб мактаб ва йўналишга эга.
Фаннинг негизини ижодий яратишнинг 3 та асосий аспекти мавжуд:
Фундаментал социологиянинг мақсади – бу социал оламнинг тўлиқ тасвирини яратишдир ва бу социал оламнинг тараққиёт манбаи ҳамда шакилларини аниқлашдир. Ёки фундаментал социологиянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Фан-техника тараққиётининг муҳим қисми бўлган фундаментал фан илмий ривожланишини таъминлашдан иборат.
Фан билан ишлаб чиқариш ўртасида узвий алоқа боғлаш, фаннинг ишлаб чиқариш кучига айланишини таъминлаш, фундаментал ғоялар тажрибага, ишлаб чиқаришга қаратилиши лозим.
Фан инсон омилини чуқур тадқиқ қилиб, фан-техника тараққиётини гуманизациялаш ва экологиязациялаш муаммоларини ўрганиш.
Фан тармоқлари: академия, тармоқ ва олий ўқув юртлари бўлимларидан қулай фойдаланиш.
Илмий кадрлар тайёрлаш, фандаги ёшлар ғайрат-шижоат ицеъдодларидан самарали фойдаланиш.
Жамият социал-иқтисодий ва илмий-техникавий ривожланишни прогноз қилиб олдиндан айтиб бериш, илмий кучлар ва моддий ресурслардан ўринли фойдаланиш.
Фундаментал социологик тадқиқотларнинг халқ ҳўжалик ахамиятига эга бўлган илмий-техник муаммоларини ҳал этиш, комплекс эчимлар берадиган, ишлаб чиқариш корхоналарини ҳамда иқтисодиётнинг бутун тармоқларини ҳар томонлама такомиллаштиришни таъминлаш асосида йирик технологиялар натижаларига эга бўлиш ва кучайтиришдан иборат.
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов “Агар фанни улкан бир дарахт деб тасаввур қилсак фундаментал тадқиқотлар унинг илдизини ташкил этади. Зеро, илдиз қанчалик бақувват, чуқур кетган бўлса, дарахт шунчалик барқ уриб яшнайди, кўркам ҳосил беради”, деган эди (Т.2,258-б.).
Субъектга мурожат қилиш – фундаментал социология ривожининг иккинчи муҳим тушучасидир. Фундаментал социология бу метоназариядир, у фаннинг тузилиши, мазмуни, категорияси ва методларини ўрганадиган умумсоциологик муаммони тадқиқ қилади. Шу боисдан ҳам фундаментал тадқиқот роли беқиёсдир. Унинг қуйидаги функциялари бор:
а) дунёқараш функцияси;
б) методологик функцияси;
в) интеграциялаштирувчи функцияси;
г) эврицик функцияси ва бошқа фунциялари мавжуд.
2. Амалий социологик тадқиқотлар фундаментал социологиядан ўзининг цруктураси, мазмуни ва мақсади билан фарқ қилади. Унинг хусусияти шундаки, амалий социология орқали жамиятнинг ҳар бир соҳаси учун керакли бўлган назарий ва эмпирик тадқиқотларни қўллаш услублари ва воситалари жорий этилади. Амалий социология ХХ аср бошларида ташкил топган эмпирик тадқиқотлар негизида шакилланди ва ривожланди.
Емпирик тадқиқотлар социал амалиётга олиб чиқадиган восита ҳисобланади. Эмпирик тадқиқотлар ўзгартирувчанлик хусусиятга эга эмас,унинг вазифаси: кузатиш, эксперимент, ҳужжатларни ўрганиш, сўров методлари орқали социал жараёнлар ҳақида фактлар ва эмпирик маълумотлар йиғишдир. Эмпирик тадқиқотлар натижаларидан ҳам амалий мақсадларда, ҳам назарий билимлар ривожи учун фойдаланиш мумкин.
Амалий тадқиқотлар тизимида ҳам назарий, ҳам эмпирик билимлар мавжуд бўлиб, улар амалий тадқиқотларни ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари фаолиятини такомиллаштириш учун тавсияномаларга айлантиради.
Шундай қилиб, амалий социология нафақат тайёр билимларни ишлатади, балки янги назарий методологик билимларни ҳам шакиллантиради. Амалий социология илмий билимнинг амалий эффективлиги масаласини ҳал қилган муаммоларни ўртага қўяди.
Амалий тадқиқотлар тармоқ йўналишини шакллантиради (хулқ-атвор социологияси, индуцриал социология ва ҳ.қ.)
Социологик тадқиқотлар 1) назарий ҳамда 2) эмпирик бўлиши мумкин. Чунки ҳар қандай фундаментал социология назариядир, эмпирик тадқиқотлар эса назария билан жипслашган ҳолда ва ўзаро алоқада ўтказилади. Лекин ҳар қандай фундаментал социология назарий ҳисобланса, ҳар қандай назария фундаментал социология ҳисобланади.
Назария – бу категория, тушунчалар, ҳолатлар ва принципларнинг концептуал бирлиги бўлиб, у ҳодисаларнинг хоссалари, муносабатлари ва қонуниятли алоқаларини очиб беради. Назарияда марказий ўринни тушунчалар эгаллайди. Уларда фаннинг тажриба ва ютуқлари тўпланади ва улар назариянинг мазмунини белгилайди.
Социология махсус йўналишлар социал реалликни социология объекти сифатида қабул қилишда назарий мушоҳада қилишлик ва бир объектнинг асосий элементларини аниқлаш асосида вужудга келади, махсус йўналишлар фаннинг марказий қисмини ташкил қилади, чунки у ўзида тадқиқотнинг бошқа барча йўналишлари: тармоқ, эмпирик йўналишларини мужассамлаштирган бўлади.
Тармоқ йўналишлари: шаҳар социологияси, саноат социологияси, оила социологияси ва ҳ.қ. Тармоқ социологияси амалий тадқиқотлар учун базис бўлиб хизмат қилади, чунки олинган маълумотлар асосида ташкилот, корхона, муассаса фаолияти такомиллашади. Тармоқ йўналиши ривожи фундаментал социология олдида жамият яхлит тузилишда турли хил ижтимоий тизимлар роли, ўрни, ўзаро ҳаракат турлари, тараққиёт асослари масалаларини қўяди.
Ўрта асрлар даврида фундаментал ва амалий фанлар билан буюк алломаларимиз бевосита шуғулланишган ва қуйидаги академия мактабларини барпо этишган:
1) «Маъмун академияси» Абул Аббос ибн Маъмун томонидан Х аср охири ХИ аср бошларида ташкил топди, Ибн Мисковий, Абу Наср Ибн Ироқ каби буюк алломалар таълим олган.
2) Самарқанда Улуғбек ацрономияси мактаби ХВ асрда ташкил топган.
3) Харазм Маъмун академиясини қайта ташкил этиш тўғрисида 1997 йил 11 ноябрда Ўзбекицон Республикаси Президентининг фармони қабул қилиниб қайта тикланди. 2006 йил ноябрида Президент Ислом Каримов Хива шаҳрида Маъмун академиясининг 1000 йиллигига бағишланган тантанали маросимда «Илму маърифат зиёси ҳеч қачон сўнмайди» мавзуида нутқ сўзлади.
1995 йилнинг апрелъ ойида тузилган республикада биринчи марта Ўзбекицон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш Академияси тузилди. Бу академия ҳамда 1996 йилнинг май ойида тузилган Банк-молия Академияси ҳокимият ва бошқарув органлари ходимларини, иқтисодий тузилмалар мутахассисларини сифат жиҳатдан янги даражада тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш бўйича бош муассасалардир.
Ўзбекицон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш Академиясидаги жараён кадрларни сиёсий, маданий, маънавий ҳамда касб жиҳатдан тайёрлаш мажмуини ўз ичига олади. Академик таълим тингловчиларда миллий ва умуминсоний қадриятлар, кенг ақл-заковат, чуқур билим ва мулоҳаза, ташаббус, муаммоларни ҳал этишга ижодий ёндашув асосида ҳозирги замон тафаккурини шакллантиришга қаратилгандир.
1995 йил 3 октябрда Президентимиз Ислом Каримов Давлат ва жамият қурилиш академиясининг очилиши маросимида сўзлаган нутқида таъкидлаганидек, «Академия-бу оддий ўқув юрти, кадрлар, ҳаттоки, раҳбар кадрлар тайёрлайдиган билим даргоҳигина эмас. У янги тафаккур шаклланадиган, ўзимиз тўплаган ва бошқа мамлакатларда тўпланган илғор тажрибалар ўрганиладиган, таҳлил қилинадиган ва таҳсил бериладиган марказ бўлиб қолиши керак» (Асарлар: Т.4.-42-б.).
Ўзбекицон Президенти Ислом Каримов 1995 йил 2 ноябр куни Распублика бир гуруҳ олимлари – мамлакат фанлар академияси вакиллари билан учрашувда “Фан равнақисиз буюк давлат қуриб бўлмайди” хусусидаги нутқида “Айниқса фундаментал фанларга алоҳида эътибор бериш керак. Чунки фундаментал фанлар тараққиёт асосидир”, деган эди. Муцақилликнинг 18 йили давомида давлатимиз асосан республика учун уцувор илмий-техник йўналишлари бўйича тадқиқотларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бунинг учун Фан ва технологиялар марказида ўтказилаётган танловлар натижаларига кўра грантларни амалга ошириш учун этарли маблағ ажратилмоқда. Иқтидорли ёшларга нафақат республикада, балки ривожланган хорижий мамлакатларда барча соҳалар бўйича ўз билими ва тажрибаларини ошириб боришлари учун этарли шарт-шароит яратиб берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 июлдаги «Фан ва инновация фаолиятини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисидаги 337-сон» ва 2002 йил 4 мартдаги «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги» 77-сон Қарорларига мувофиқ Фан ва технологиялар марказига ҳар йили илмий тадқиқот инцитутлари ҳамда олий ўқув юртларининг ёш олимларини малака ошириш ҳамда илмий цажировка ўтиш учун ривожланган хорижий давлатларнинг илмий марказларига ва олий ўқув юртларига юбориш вазифаси юклатилган.
Ўзбекицон олимлари фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари соҳасидаги 25 давлат илмий-техника дацури бўйича ишлар олиб бормоқдалар.
«Ўтган даврда ЎзФА дан 23 киши, ОЎМВ дан 17 киши, Соғлиқни сақлаш Вазирлигидан 2 киши, Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлигидан 1 киши бундай илмий сафарларда бўлиб, ўз илмий ишлари учун зарур материалларни тўплаб келдилар ва малака оширдилар».
2006 йил 7 авгуцда Ўзбекицон Республикаси Президентининг «Фан ва технологиялар ривожланишини мувафиқлаштириш ва бошқаришни такомиллиштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишида фаннинг ролини кучайтириш, илмий-техника тараққиёти бошқарувини эркинлаштириш, илмий тадқиқотлар, технологик ва концрукторлик ишланмалари даражаси, сифати ва долзарблигини ошириш, улардан самарали фойдаланиш учун шароит яратиш ғоясини илгари сурди. («Маърифат», 2006 йил 9 авгуц).



Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish