4-саволнинг баёни:
Туб ислоҳотларни амалга ошириш, бозор муносабатларини шакллантириш энг аввало ходимларнинг иқтисодий билимига боғлиқ.
Бозор муносабатларига ўргатадиган иқтисодий таълим тизимларининг халқаро андозалари ва моделлари мавжуд. Улар 1996 йили ЮНЕСКО томонидан эълон қилинган «Жаҳондаги олий таълим тизимлари маълумотномаси»да ўз ифодасини топган.
Узлуксиз иқтисодий таълимни жаҳон андозалари даражасига кўтариш ҳам концепциянинг муҳим жиҳатларидан ҳисобланади. Бу қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
узлуксиз иқтисодий таълим тизимини жаҳон тизими билан бир ҳолга келтириш;
мутахассислар билим даражасини халқаро миқёсда синаб кўриш;
жаҳон мутахассислари ва университетлари таълим технологияларининг билим ва тажрибаларини қўллаш;
иқтисодчи мутахассислар дипломлари ва даражаларини эркин айирбошлашишни таъминлаш;
Бу жараёнда бўлажак мутахассисларни хорижий тилларга, биринчи навбатда инглиз тилига ўргатиш алоҳида аҳамиятга эга.
Бугунги кунда нафақат таълим тизимини, балки таълим хизматини тубдан ислоҳ қилиш зарурати туғилган.
Узлуксиз иқтисодий таълим деганда, таълимнинг давомийлигини тушуниш керак. Бу тизимнинг моҳияти бугун коллежни тугаллаган талаба университетга кириши шарт, деган маънони келтириб чиқармаслиги лозим.
Бу эрда гап бошқа мақсад тўғрисида кетмоқда: бир таълим босқичини тугаллаб, маълум ихтисосликни эгаллаган талаба кўз ўнгида юқорироқ, ўзи эгаллаган малака ва даражадан юқорироқ таълим муассасаси туриши керак.
Ўзбекицоннинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги масалаларни ҳал этмоқ зарур:
Олий мактаб ихтисосликлари учунгина тааллуқли ҳисобланган билимлар, кўникма ва малака мезонларини аниқлаш;
Амалий ёндашув ва меҳнат тақсимоти нуқтаи назаридан бу билимлар кўникма ва малакали классификация тамойилларини белгилаш;
Мавжуд ихтисосликлар рўйхати тўлалигини текшириш;
Мутахассисликлар тайёрлашнинг аниқ даражасини белгилаб қўйиш: бакалавр, дипломли мутахассис, магицр, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, аспирантура, докторантура.
Ўзбекицон иқтисодий таълимининг хорижий мамлакатлар иқтисодий таълими билан интеграциялаш имкониятларидан келиб чиқиб, соҳалар ва ихтисосликлар рўйхатига аниқликлар киритиш ва бошқалар.
Олий ўқув юртларида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар. Олий таълим соҳасида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар сони 20,9 минг нафарни ташкил этади. Улардан 1696 (8.1%) нафари фан доктори, профессорлар, 7454 (35,6%) нафари фан номзоди, доцентлардир.
Ўзбекицон Республикасида кадрларнинг малакасини ошириш 2 та махсус инцитут, 15 та марказ ва 22 та малака ошириш факулътетлари орқали амалга оширилмоқда. Улар 22 та вазирлик ва тегишли муассасаларга қарашли бўлиб, улардан 4 таси кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш инцитутларига, 14 та марказ ва 17 та факулътетлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарашлидир. 1998-2002 йиллар мобайнида 309,3 минг ўқитувчилар ва 30,7 минг рахбар кадрлар (умумий таълим мактаблари) ва 58,1 минг нафар академик лицей ва касб ҳунар коллежлари педогоглари ўз малакаларини оширганлар.
1998-2004 йиллар мобайнида 4430 номда дарслик ва ўқув қўлланмалари чоп этилиб, уларнинг йиллар бўйича кўрсаткичлари қуйидагича: 1998 йили 660, 1999 йили 660, 2000 йили 478, 2001 йили 490, 2002 йили 639, 2003 йили 762 ва 2004 йили 741ни ташкил қилган .
Do'stlaringiz bilan baham: |