Н. Э. Темирова фанидан ўҚув –услубий мажмуа ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,08 Mb.
bet43/84
Sana11.12.2022
Hajmi2,08 Mb.
#883773
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-sotsiologiya

2-саволнинг баёни:
Мамлакатнинг ривожланиши, дунёда ўз ўрни ва мавқеига эга бўлиши учун жамоатчилик фикрининг ислоҳотларга муносабати, уларнинг бошқарувдаги иштироки, ҳукумат қарорларини назорат қилиб бориши жуда муҳимдир.
Биз давлат идоралари уцидан жамоатчиликнинг назоратини ўрнатишга эриша олмасак, порахўрлик, қонунбузарлик, ўз мансабини суиицеъмол қилиш каби иллатларни таг-томири билан тугатишнинг имкони бўлмайди. Бунга эришиш учун энг аввало жамоатчилик вакилларининг сиёсий, ижтимоий савиясини ўцириш керак. Ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқини яхши билиши ва уни ҳимоя қила олиши зарур. Одамларни ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий билимлар билан қуроллантириш асосий вазифалардан бири бўлиши шарт. Токи, жамиятнинг ҳар қайси аъзоси ўз ҳуқуқи, ўз бурчи ва маъсулиятини пухта билмас экан, уни ҳаётий эҳтиёж сифатида англамас экан, бизнинг ислоҳот, янгиланиш ҳақидаги барча саъй-ҳаракатларимиз бесамар кетаверади.
Ҳаётимизда қонун талаблари бузилишига асосий сабаб - ижтимоий ташкилотлар, нодавлат ташкилотлар, маҳалла, аёллар, ёшлар ва бошқа жамоат бирлашмаларининг ҳаётимизга таъсири ва ўрни этарли даражада шаклланмагани билан изоҳлаш мумкин.
Ҳуқуқий, нодавлат ташкилотлари уцидан назорат ўрнатишда, жамоатчилик ва ижтимоий ташкилотлар билан бирга, авваламбор фуқаролар ва жамоатчилик эркин фикрини ифода этувчи оммавий ахборот воситалари иш олиб бориши, ҳақиқат ва адолат учун курашга қаттиқ бел боғлаши лозим.
Жамоатчилик назоратининг туб моҳияти шундаки, жамоатчилик амалга ошираётган ислоҳотлар суръатини, уларнинг сифатини, ислоҳотлар бошида турган раҳбарларнинг ғайратини, лаёқатини холисона ўрганиб, ютуқларини эътироф қилиб, камчилигини рўй-роц очиб ташлашимиз керак.
Ҳозирданоқ давлат органларининг айрим ваколатларини босқичма-босқич, аца-секинлик билан нодавлат ташкилотларга, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига бериб борилаётганлигини ҳаётнинг ўзи яққол исботламоқда.
Бевосита жамоатчилик фикри асосида амалга ошадиган жараёнлардан бири сайловлардир. Халқ сайловда илғор, этук ва ўзида таассурот қолдирган раҳбарни, лидерни танлаб олишига имкон туғилади. Сайловлар халқни бошқара олмайдиган, лоқайд раҳбарлардан воз кечишга, ҳар томонлама этук, илғор ғояларни олға сурувчи, жамиятнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшувчи раҳбарларни қўллаб-кувватлашга катта ёрдам беради.
Иқтисодиётнинг ривожланишида, жамиятда адолат ва демократия қарор топишида турли хил жамоатчилик ташкилотларининг ўрни жуда катта. Агар нодавлат ташкилотлар, ижтимоий ташкилотлар, ёшлар ва бошқа жамоат бирлашмаларининг ҳаётимизга таъсири қанчалик кучли бўлса ва улар ўз ўрнига эга бўлса, демократик, ҳар томонлама ривожланган давлатнинг қарор топиши шунчалик тезлашади.
Масалан, собиқ СССРнинг тарқалиши ёки уни сақлаб қолиш масаласи кенг жамоатчилик фикри асосида - реферундум натижаларига биноан ҳал қилинди.
Худди шунингдек, Ўзбекицон Президенти И.Каримовнинг Президентлик ваколат муддати Олий Мажлис депутатлари иши билан мувофиқлаштириш масаласи ҳам референдум орқали жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда ҳал этилади.
Концитуция ва бошқа қонунларнинг қабул қилиниш жараёнлари ҳам жамоатчилик муҳокамасидан сўнг ўзгартиришлар киритилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Суд жараёнларида ҳам ҳамиша жамоатчилик вакили суд маслаҳатчиси сифатида иштирок этиб келмоқда.

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish