79
сАЖДАИ сАҲВ
Намозда адашиб ёки эсдан чиқиб бирор рукнни бошқасидан
олдин қилса ёки вожиб амални тарк қилса ёхуд ўрни алмаштириб
қўйилса, «саждаи саҳв» (хатони ислоҳ қилиш саждаси) вожиб бў-
лади. Билган ҳолда фарз ва вожибни тарк қилган киши гуноҳкор
бўлади ва бу нуқсонни тузатиш учун саждаи саҳв кифоя қилма-
ганидан намозини қайта ўқийди. Саждаи саҳв қилмоқчи бўлган
киши икки томонга (жамоат намозида ўнг томонига) салом бер-
ганидан сўнг «Аллоҳу акбар», деб такбир айтиб, яна икки марта
сажда қилади, сўнг ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқийди ҳамда яна
икки томонга салом беради.
Саҳв саждасини лозим қилган бир неча сабабга фақат бир саж-
даи саҳв қилинади. Саждаи саҳв қилишга сабаб бўлувчи омиллар
ушбулар: рукн такрори, рукнни илгари бажариш, рукнни кечик-
тириш, тағйири вожиб,
тарки вожиб, таъхири вожиб.
саждаи саҳв қилиш вожиб (шарт)
бўлган ўринлар:
Намозни адо этиш чоғида саждаи саҳв қилишга сабаб бўлади-
ган янглишишлар ва хатога йўл қўйишлар бир неча хил бўлади:
– намоз ичидаги рукн(фарз)ларни ўз вақтида
адо этмаслик
ёки ўрнини ўзгартириш;
– намоз ичидаги вожиблардан бирини ўз вақтида адо этмас-
лик ёки ўрнини ўзгартириш;
– вожиб амаллардан бирини тарк этиш.
қуйидаги ҳолларда саждаи саҳв қилинади:
– аввалги қаъдада ташаҳҳудга қўшиб салавот («Аллоҳумма!
Солли ало Муҳаммадин...») ўқиб қўйса;
– аввалги икки ракъатдаги қироатни ўрнидан таъхир қилиб
(кечиктириб) қўйса;
– аввалги икки ракъатдан бирида зам сура ўқишдан олдин та-
шаҳҳуд ўқиб қўйса;
– намознинг уч ёки тўрт ракъатини ўқиганига шубҳа қилсаю,
у билан машғул бўлиб, салом беришни кечиктириб қўйса;
– аввалги қаъдада «ташаҳҳуд»ни такроран ўқиб қўйса;
– рукуъ қила туриб, шубҳа билан ўйланиб туриб қолса;
– сажда қила туриб, шубҳа билан ўйланиб туриб қолса;
– намозда туриладиган ўринда ўтирса;
80
– ўтирадиган ўринда
туриб кетса;
– аввалги икки ракъатда Фотиҳа сурасидан олдин бирор сура-
ни ўқиб қўйса;
– зам сурадан бир-икки калима ўқиганидан кейин Фотиҳа су-
расини ўқимаганини эслаб қолиб, Фотиҳани ўқиса;
– аввалги икки ракъатда Фотиҳа сурасидан кейин «ташаҳ-
ҳуд»ни ўқиб қўйса;
– охирги қаъдани унутиб, туриб кетсаю, охирги қаъдалигини
эслаб, ўтирса;
–
рукуъда туриб, қироат қилиб қўйса;
–
саждада туриб, қироат қилиб қўйса;
– Фотиҳа сурасини ўқиганидан кейин қайси сура ўқишни
фикр қилиб, бир рукн миқдори туриб қолса;
– охирги қаъдада ўтирганидан кейин адашиб туриб кетса ва
сажда қилиб қўйган бўлса, фарзи тамом бўлади ва унга бир ракъ-
ат қўшиб, кейин саждаи саҳв қилиб қўяди;
– қовмани эсдан чиқариб, тарк қилса;
– фарз намозининг аввалги икки ракъатида зам сура қилмаган
бўлсаю, учинчи ракъатга зам сура қилса;
– овоз чиқариб (жаҳрий) ўқиладиган намозлар(шом, хуфтон
ва бомдод)ни қазо қилиб қўйиб, қазосини ўқишда имом адашиб,
намозини махфий ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилади;
– масбуқ (кечикиб қўшилган киши) имом билан саждаи саҳв
қилиб, қолган намозини ўқиётганида саждаи саҳв лозим бўладиган
амални қилиб қўйса, намозининг охирида саждаи саҳв қилади;
– имом саждаи саҳв қилганда масбуқ қилмаса, кейин қолган
намозини ўқиётганда хато қилмаса ҳам, саждаи саҳв қилади.
– намознинг аввалги икки ракъатида ёки бирида Фотиҳа сура-
сини тарк қилиб қўйса (қолдирса);
– Қунут дуосини тарк қилса;
– «ташаҳҳуд»нинг баъзи калимасини тарк қилиб қўйса (чунки
баъзисини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилганга ўхшайди);
– Фотиҳа сурасининг озроқ оятини ўқиб, кўпроғини тарк қи-
либ қўйса (чунки кўпроғини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилган-
га ўхшайди);
– Фотиҳа сурасидан сўнг қисқа оятлардан уч оятга етказмай
зам сура қилса;
81
– аввалги қаъда(ўтириш)ни тарк қилиб қўйса;
Юқоридаги ҳолатларнинг барчасида саждаи саҳв қилиш во-
жиб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: