Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

қУрБОН ҲАйИТИ НАМОЗИ
Қурбон ҳайити намози ҳам Рамазон ҳайити намози кабидир. 
Лекин қурбон ҳайити намозини ўқишдан илгари бирор нарса ис-
теъмол қилинмайди ва масжидга боргунга қадар «такбири таш-
риқ» овоз чиқариб айтиб борилади. Такбири ташриқ бундай: «Ал-
лоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, 
Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд».
Чин арафа куни бомдод намозидан кейин то қурбон ҳайити-
нинг тўртинчи куни аср намозидан кейинга қадар ҳар бир фарз 
намозларидан сўнг мазкур такбири ташриқни овоз чиқариб ай-
тиш вожибдир. (Имом тасодифан такбири ташриқ айтишни унут-
са, жамоат такбири ташриқни овоз чиқариб айтади.)
Вожиб бўлган икки ракъатли қурбон ҳайити намози ушбу 
тартибда ўқилади: қиблага қараб: «Икки ракъат қурбон ҳайити 
намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, юзимни Каъбанинг бир то-
монига қаратиб, холис Аллоҳ таоло учун ҳамма такбирлари билан 
адо этишни ният қилдим», мазмунида ният қилинади.
Имом билан биргаликда «Аллоҳу акбар», деб биринчи такбир 
айтилиб, қўллар боғланади. Овоз чиқармасдан «Субҳаанака...» 
ўқилади. Сўнг имом билан биргаликда яна уч бор «Аллоҳу ак-
бар», деб қўллар қулоқлар тўғрисигача кўтарилиб, такбир айтила-
ди, бу такбирларнинг аввалги иккитасидан кейин қўллар ёнларга 
ташлаб турилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади.
Имом Фотиҳа сураси билан бирга бир сурани ўқийди, бош-
қалар қулоқ солиб, жим туришади. Сўнгра рукуъ ва икки сажда 
қилинади ҳамда иккинчи ракъатга турилади.


77
Иккинчи ракъатда имом яна Фотиҳа ва зам сура ўқийди. 
Сўнгра рукуъдан аввал яна уч марта такбир айтилади. Такбирлар 
орасида қўллар қулоқлар тўғрисигача кўтарилади ва такбирлар 
орасида улар ёнда тутилади.
Тўртинчи такбирни айтиб, рукуъга борилади. Рукуъ ва икки 
сажда қилиб қаъдада ўлтирилади, «ташаҳҳуд», салавот ва дуо 
ўқиб, салом берилади.
Сўнг имом минбарга чиқади. Хутба ўқиганидан кейин яна 
меҳробга қайтади, дуо ўқийди.
Ҳайит намозигача нафл намоз ўқиш макруҳ.
Ҳайит намозининг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганидан то 
туш вақтигачадир. Туш вақти киргач, ҳайит намозини ўқиб бўлмайди.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish