Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

БЕМОр кИШИНИНГ НАМОЗИ
Агар намоздан олдин ёки намоз ичида пайдо бўлган касаллик 
сабабли туриб ўқиш узрли бўлса, ўтириб, рукуъ ва сажда қилган 
ҳолда намоз ўқилади ёки давом эттирилади. Агар туриш ҳам, ру-
куъ ва сажда қилиш ҳам узрли бўлса, ўтириб бош ёрдамида имо-
ишора билан рукуъ ва сажда қилиб намоз ўқилади.
Аммо намозхоннинг тик туриб намоз ўқиши узрли бўлмасаю, 
рукуъ ва сажда қилиши узрли бўлса, у ҳолда намозни ўтириб, ру-
куъ ва саждани имо билан қилиб адо этгани афзалдир.
Ишора билан намоз ўқувчи саждасини рукуъсидан пастроқ 
қилади, аммо ўша узр билан ўқийдиган кишининг сажда қилиши 
учун бирор нарса кўтариб турилмайди.
Агар бемор кишига ўтириб ҳам намоз ўқиш узрли бўлса, бу 
пайтда у ёнбошлаб, қиблага юзланган ҳолда ёки орқаси билан 
ётиб намоз ўқийди. Лекин орқаси билан ётиб ишора қилиши ях-
широқдир. 
Бетоб кишига бош билан ишора қилиш ҳам мумкин бўлмаса, 
намоз тўхтатиб турилади.
Ишора билан намоз ўқувчи киши намоз ичида тузалиб қолса, на-
мозини бошидан қайта ўқийди. Рукуъ ва саждаларни ўтирган ҳолда 
адо этаётган намозхоннинг саломатлиги намоз ўртасида яхшиланиб 
қолса, қолган намозларини тик турган ҳолатда давом эттиради.


78
Сузаётган кемада намоз ўқиётган киши ҳеч қандай узрсиз ҳам 
намозини ўтириб ўқиши мумкин.
Қирғоққа боғлаб қўйилган ва тўхтаб турган кемаларда эса на-
мозхон ибодатини тик турган ҳолатда адо этади. Агар узрли бўл-
са, ўтириб ўқийди.
Намозхон бир кечаю бир кундуз ичида ҳушидан кетган бўлса 
ёки жинни бўлиб турса, ўқишга қодир бўлмаган намозларининг 
қазосини адо этади. Ҳушидан кетиши ёки жиннилиги бир кеча-
кундуздан зиёда бўлса, қолдирган намозларининг қазосини ўқи-
ши лозим бўлмайди.
қУЁШ ВА Ой ТУТИЛГАНДАГИ НАМОЗЛАр
Кун (қуёш) тутилган вақтда (кусуф) намоз ўқиш суннатдир. Ку-
суф намози икки ракъат бўлиб, жамоат билан ўқилади. Унга жума 
намозида имомлик қиладиган киши имом бўлади. Кусуф намози 
учун азон ва иқомат айтилмайди. Имом ҳар икки ракъатни ҳам мах-
фий ва қироатини узун қилиб ўқийди. Кейин у турган ё ўтирган 
ҳолда то қуёш очилиб кетгунича Аллоҳ таолодан гуноҳларни мағ-
фират қилишини, балолардан, шайтон ва нафс қутқусидан асраши-
ни сўраб дуо-илтижолар қилади, қавм ичида «Омин» деб туради. 
Агар имом бўлмаса, қуёш тутилган вақтда ўқиладиган намозни 
одамлар якка-якка ўқишади. Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларда 
қуёш тутилса, кусуф намози ўқилмайди, фақат дуо қилинади. 
Ой тутилганда эса кишилар якка-якка ҳолда икки ракъат нафл 
намоз ўқишади. Ушбу намозларни бирор даҳшатли воқеа, маса-
лан кучли зилзила, бўрон, қаттиқ қоронғилик пайтларида ҳам 
ўқилади.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish