Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)


«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган 
пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг!» 
(Жумъа сураси, 9-оят).
Жума намози шаҳар ва унинг яқинида яшайдиган, ҳур-озод, 
золимнинг хуружидан омонда бўлган, икки оёғи оқсоқ ёки шол, 
икки кўзи ожиз бўлмаган ҳар бир эр кишига фарзи айндир.
Жума куни ғусл қилиш, мисвок ишлатиш, хушбўйланиш, озо-
да кийиниш суннатдир.
Жума мискин-фақирларнинг ҳажи ҳисобланади.
Жума кунлари пешин ўрнига икки ракъат жума намозини жа-
моат билан жомеъ масжидида ўқиш фарздир. Жума намози ўқи-
ганлар пешин ўқишмайди, жуманинг фарзидан олдин ва кейин 
тўрт ракъатдан суннат қўшиб ўқилади. Фарздан олдин имомнинг 
қавмга қарата хутба қилиши фарз ҳисобланади.
Қуйидагиларга жума намози вожиб эмас:
1. Мусофирга.
2. Юришга ярамайдиган бетоб кишига.
3. Кўр кишига.
5. Аёлларга.
6. Балоғатга етмаган ёш болаларга.
Жума ўқиш вожиб бўлмаган кишилар жумани ўқишса, саво-
бини олишади ва улардан пешин намози соқит бўлади.
Жума ўқиладиган ерда (яъни шаҳарда) жума куни узрли 
ва узрсиз кишилар жам бўлиб, жамоат билан пешин ўқишлари 
макруҳдир. Узрсиз кишининг жумадан олдин пешин ўқиши ҳам 
макруҳдир.


74
Имом хутба ўқиш учун минбарга чиққанидан бошлаб то хут-
бани тугатмагунича сўзлашиш, нафл намози ўқиш ҳаромдир. 
Имом минбарга ўтирган вақтда иккинчи азон айтилади ва қавм 
имомга рўпара бўлган ҳолда хутбани тинглайди. Имом таҳорат 
билан тик туриб, икки марта хутба ўқийди ва улар ўртасида бир 
муддат ўтириши лозим бўлади. У хутбани тугатгач, такбир айти-
лади ва имом қавм билан икки ракъат жума намозини ўқийди.
ЖАНОЗА НАМОЗИ
Мусулмон киши оламдан ўтгач, жасади ювилиб ва кафанла-
ниб, унга жаноза намози ўқилади. Барча намозлар дуруст бўлиши 
учун қўйилган шартлар жаноза намозига ҳам шартдир. Жаноза 
намози тўрт такбирдан иборат.
Жаноза намози фарзи кифоя, яъни бир ёки бир неча киши 
ўқиши билан бошқалардан соқит бўлади. Жаноза намозида имом 
маййитнинг кўкраги тўғрисида туради.
Жаноза намозига «Бу фарз жаноза намозини юзимни Каъбага 
қаратиб холис Аллоҳ учун адо этишни ният қилдим» мазмунида 
ният қилинади ва «Аллоҳу акбар», деб икки қўлининг бош бар-
моқларини қулоқлар юмшоғига теккизилади. (Имомга эргашув-
чилар имомга иқтидо этишни ҳам ният қилишади).
Кейин «Сано» ўқилади ҳамда қўлни кўтармасдан, яна «Алло-
ҳу акбар», дейилади ва салавотлар ўқилади, сўнг яна қўлни кўтар-
май, «Аллоҳу акбар», деб қуйидаги жаноза дуоси ўқилади: 
«Аллоҳуммағфирли ҳаййина ва маййитина ва шаҳидина ва 
ғоибина ва соғирина ва кабирина ва закарина ва унсана. Алло-
ҳумма! ман аҳяйтаҳу минна фааҳйиҳи ъалал Ислам. Ва ман та-
ваффайтаҳу минна фатаваффаҳу ъалал ийман».
Маъноси: «Аллоҳим! Тиригимизни ва ўлигимизни, бу ерда бўл-
ганларни ва бўлмаганларни, кичикларимизни ва катталаримизни, 
эркак ва аёлларимизни кечир! Аллоҳим! Биздан туғилажак янги 
наслларни Ислом динида дунёга келтир. Ажали етиб, ҳаётдан 
кўз юмадиганларнинг жонларини иймонли ҳолларида олгин».
Агар маййит балоғатга етмаган ўғил бола бўлса, «Аллоҳум-
мажъалҳу лана фаротав важъалҳу лана ажров вазуҳров важъалҳу 
лана шафиъам мушаффаъа» деган дуо ўқилади.


75
Агар қиз бола бўлса, «Аллоҳуммажъалҳа лана фаротав важъ-
алҳа лана ажров ва зуҳров ва жъалҳалана шафиъатам мушаффа-
ҳо», деган дуо ўқилади. Бу дуоларни билмаганлар «Роббана...» 
дуосини ўқиса ҳам бўлади. Кейин «Аллоҳу акбар», деб икки та-
рафга салом бериб, сафдан чиқилади.
Жаноза намозининг бошланишига улгурмаган киши имом-
нинг кейинги такбирини кутади ва имом такбир айтгач ният би-
лан имомга иқтидо қилади. Имом салом берганидан кейин, ҳали 
тобут кўтарилмай туриб, қолган такбирларни ҳеч нарса ўқимай 
ўзи айтади.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish