Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

ЖАМОАТ НАМОЗИ
Масжидларда уч кишидан ортиқ намозхонларнинг тўпла-
ниб, имом раҳбарлигида адо этиладиган фарз намозлари жамоат 
намозидир.
Жамоат билан ўқиладиган намозга «Жамоат намозидаги 
имомга иқтидо қилдим» деб ният қилиш керак. Имом такбири 
таҳрима айтгач, жамоат ҳам такбири таҳрима айтиб, қўлларини 
боғлайди ва ичида «Сано»ни ўқиб, жим туради. Жамоат қиёмда 
турганида ракъатларнинг ҳеч қайсисида бундан бошқа ҳеч нарса 
ўқимайди, фақат намозда имом овоз чиқариб Фотиҳа сурасини 
ўқиб бўлгач, ичида «Омин», дейди.
Жамоат намозидаги намозхон рукуъда уч карра «Субҳаана 
Роббиял ъазийм», дейди. Имом «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» 
дея қоматини тўғрилаганида жамоат қаддини ростлагач ичида 
«Роббанаа! Лакал-ҳамд», дейди. Саждаларда эса одатдагидек, уч 
карра «Субҳаана Роббиял аълаа», дейилади.
Қаъдаи улода «Ташаҳҳуд», қаъдаи охирда «Ташаҳҳуд», сала-
вот ва дуолар ўқилади ҳамда имом билан салом берилади. Имом-
нинг ортида намоз ўқиган намозхон (муқтадий) барча рукнларни 
адо этишда имомга эргашади, ундан олдин бажармайди.
Бир ракъатнинг рукуъсида, яъни имом ҳануз рукуъда турган 
пайтда ният қилиб, имомга етиб олган намозхон ўша ракъатга етиш-
ган ҳисобланади. Агар намозхон тўрт ракъатли бўлмаган фарз на-
мозларидан бирини ўқишни бошлаб, унинг биринчи ракъати саж-
дасига борган ёки ҳали бормаганида жамоат шу намозни адо этиши 


66
учун имом такбири таҳрима айтса, намозхон ўқилаётган намозни 
бузади ва имомга иқтидо қилади (эргашади). Агар тўрт ракъатли на-
моз бўлса, икки ракъатини тугатиб, кейин имомга иқтидо қилади.
Агар тўрт ракъатли фарз намознинг уч ракъатини адо этган 
бўлса, тўртинчи ракъатни ҳам охирига етказади ва салом бериб, 
сўнг жамоат намозига нафл, деб ният қилган ҳолда қўшилади.
Бу ҳол аср намозида бўлса, жамоатга қўшилмайди. Чунки аср 
намозидан сўнг нафл намозини ўқиш макруҳдир.
Бомдод намозининг фарзи бошланганида ёки ўқилаётганида 
келган намозхон унинг суннатини ўқиса жамоатдан қоладиган 
бўлса, бомдоднинг суннатини тарк этиб, фарзига иқтидо қилади. 
Бу тарк қилган суннатининг қазосини ўқимайди. Лекин у бомдод-
нинг фарзини ҳам, суннатини ҳам қазо қилган бўлса, у ҳолда ҳар 
икковини ҳам кейин ўқийди.
Агар мазкур ҳолатда бомдод намозининг суннатини ўқисаю, 
фарзнинг иккинчи ракъатини жамоат билан ўқишга улгурадиган 
бўлса, у ҳолда бомдоднинг суннатини ўқийди.
Пешин намозига такбир айтилганини эшитса, юқоридаги 
икки ҳолда ҳам унинг суннатини тарк этиб, фарзга иқтидо қи-
лади. Сўнгра тарк қилинган тўрт ракъатли суннатни пешиннинг 
охирги икки ракъатли суннатидан олдин ўқийди.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish