Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

ИйМОН ҲАқИДА
«Иймон»нинг маъноси тасдиқ этмоқ, ишонмоқдир. Пай-
ғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан 
етказилган барча нарсаларни дил билан тасдиқлаб, уларга тил би-
лан иқрор бўлиш «иймон» дейилади.
Иймон бундай изҳор қилинади:
.ُهُلوُسُرَو ُهُدْبَع اًدَّمَحُم َّنَأ ُدَهْشَأَو ،ُللها َّلِإ َهَلِإ َل ْنَأ ُدَهْشَأ
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Му-
ҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ» (яъни «Гувоҳлик бераманки, Ал-
лоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир ва гувоҳлик бераманки, Муҳаммад 
алайҳиссалом Унинг бандаси ва Расулидир).
Ким бу калимани тили билан айтиб, дили билан унинг маъно-
сини тасдиқ ва қабул қилса, яъни Аллоҳ таоло ягона сиғиниладиган 
Зотдир, Ундан ўзга сиғинишга лойиқ ҳеч бир мавжудот йўқ, Му-
ҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг бандаси ва Расулидир, Му-
ҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таоло томонидан етказган барча нарса 
ҳақ-ростдир, деб қалби билан тасдиқ ва қабул қилса ҳамда тили би-
лан шунга иқрор бўлсагина, иймонли саналади. Иймони бўлмаган 
одам ҳар қанча савобли ишларни қилса ҳам, унга савоб ёзилмайди. 
Ибодат ва солиҳ амалларнинг қабул бўлиши учун иймон шартдир.
ИйМОННИНГ ШАрТЛАрИ
1. Аллоҳ таолога иймон. Киши ҳамма нарсани ёлғиз Аллоҳ 
таоло яратганини, Ундан ўзгага сиғиниб бўлмаслигини, У комил 
сифатлар билан сифатланганини, айб-нуқсондан поклигини қал-
би билан тасдиқлаб, тили билан иқрор қилса, Аллоҳ таолога ий-
мон келтирган бўлади.
Аллоҳ таоло зоти ва сифатларида ягонадир, қадимдир (мав-
жудлигининг аввали йўқ), доимдир (мавжудлигининг ниҳояси 
йўқ), тирикдир, билувчидир, қодирдир, ихтиёрлидир (истагани-
ни қилади), сўзловчидир, эшитувчидир, кўрувчидир. Аллоҳ тао-
ло жисм ҳам, жавҳар (яъни модда) ҳам, араз (ранг, ҳид каби) ҳам 
эмас. Унинг сурати ва шакли йўқ. Аллоҳ таоло бирор томонда ва 


7
маконда эмас. Зеро, У Зот макон ва томонни Ўзи яратган. Аллоҳ 
таолонинг борлиги замон билан белгиланмайди. Аллоҳ таоло исм-
лари, зотий ва феълий сифатлари билан ҳамиша бўлган ва бўлади. 
Аллоҳ таолонинг бирорта исми ва сифати янги пайдо бўлмаган.
Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатларида ўхшаши, акси, тенги 
йўқ. Аллоҳ таоло ҳеч бир нарсага муҳтож эмас. Аллоҳ таоло охи-
ратда мўминларга кўринади. Ҳамма нарса Аллоҳ таолонинг хоҳи-
ши, ҳукми ва тақдири билан бўлади. Аллоҳ таоло барча нарсани 
билади, ҳамма нарсага қодирдир.
Аллоҳ таолонинг сифатлари азалий ва абадийдир. Аллоҳ тао-
лонинг сифатлари саккизта:
ҲАЁТ – тириклик. Аллоҳ таоло тирикдир.
ИЛМ – билиш. Аллоҳ таоло ҳамма нарсани билувчидир.
ҚУДРАТ – қодирлик. Аллоҳ таоло ҳамма нарсага қодирдир.
САМЪА – эшитиш. Аллоҳ таоло ошкор ва пинҳонни эшитув-
чидир, ҳеч нарса Унга махфий эмасдир.
БАСИР – кўриш. Аллоҳ таоло ҳамма нарсани кўради, ҳеч нар-
са Ундан яширин эмасдир.
ИРОДА – хоҳиш. Аллоҳ таоло хоҳлаган нарса бўлади, хоҳла-
маган нарса бўлмайди.
КАЛОМ – сўзлаш. Аллоҳ таоло сўзловчидир.
ТАКВИН – йўқдан яратиш. Аллоҳ таоло оламни йўқдан ярат-
ган, ҳамма нарсанинг яратувчиси Аллоҳ таолодир.
Бу сифатлардан ҳаёт, илм, қудрат, самъа, басир, ирода ва калом 
сифатлари Аллоҳ таолонинг зотий сифатларидир. Таквин сифати 
Аллоҳ таолонинг феълий сифатидир. Аллоҳ таолонинг феълий 
сифатларининг барчаси «таквин» деб аталади. Аллоҳ таолонинг 
ҳеч бир сифати махлуқларнинг сифатига асло ўхшамайди.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish