Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

АЗОН ВА ИқОМАТ
Азон намоз вақти кирганидан огоҳлантирувчи, намозга чор-
ловчи чақириқдир. Кундалик беш вақт намоз ва жума намозлари 
учун азон ва иқомат айтиш таъкидланган суннатдир.
Азон намоз вақти киргач, таҳорат билан қиблага юзланиб, тик 
турган ҳолда икки қўлнинг кўрсаткич бармоқларини қулоқ ичига 
қўйиб, баланд овозда, дона-дона қилиб айтилади. Муаззин «Ҳай-
йа ълас-солаҳ» калимасида бошини ўнг тарафга, «Ҳаййа ъалал-
фалаҳ» калимасида чап тарафга буради.
Азон калималарининг тартиби қуйидагича:
1. «Аллоҳу акбар»– 4 марта.
2. «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» – 2 марта.
3. «Ашҳаду анна Муҳаммадар расуулуллоҳ» – 2 марта.
4. «Ҳаййа ълас-солааҳ» – 2 марта.
5. «Ҳаййа ъалал-фалааҳ» – 2 марта.
6. «Аллоҳу акбар» – 2 марта.
7. «Лаа илааҳа иллаллоҳ» – 1 марта.
Изоҳ: Бомдод намозида «Ҳаййа ъалал-фалаҳ»дан сўнг икки 
марта «Ас-солату хойрум минан-навм» (Намоз уйқудан афзал) ка-
лимаси қўшиб айтилади.
Азонни эшитган киши ишдан, масжиддан бошқа томонга 
юришдан, сўзлашдан тўхтайди. Муаззиннинг ортидан азон кали-
маларини айтиб туради. Муаззин «Ҳаййа ъалас-солаҳ», дегани-


43
да «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил-аъзийм», 
дейди, «Ҳаййа ъалал фалаҳ», деганида эса «Маа ша Аллоҳу каана 
вама алам йашаъ лам якун», дейди.
Сафарда ва жомеъ масжидларида азон ва иқоматни тарк қи-
лиш макруҳ, бироқ шаҳар ичидаги хонадонларда уларни тарк 
этиш макруҳ эмас.
Жунуб кишининг азон ва иқомат айтиши, ақлдан озган, фо-
сиқ, маст, таҳоратсиз кишилар, ақлсиз болалар ва аёлларнинг азон 
айтишлари макруҳдир.
Азон айтиб бўлингач, унинг қуйидаги дуоси ўқилади: 
«Аллоҳумма! Робба ҳазиҳид-даъватит таммаҳ. Вассолатил 
қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вабъасҳу 
мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафаъатаҳу яв-
мал қиёмаҳ. Иннака лаа тухлифул мийъад».
Иқоманинг сўзлари ҳам азонники кабидир. Фақат «Ҳаййа 
ъалал фалаҳ»дан сўнг икки марта «Қод қоматис-солаҳ» (Намоз 
бошланиб қолди) калималари қўшиб айтилади. Иқома фарз на-
мозлари олдидан айтилади.
Қазо намозлари учун азон ва иқома айтилади. Ҳайит намозла-
ри ҳамда жаноза намозига азон ва иқома айтилмайди.
Азон ва иқома ўртасида тўрт ракъат намоз ўқишга кетадиган 
миқдорда вақт ўтиши керак. Аммо шом намозида азон ва иқома 
бир-бирига яқин, пайдар-пай айтилади, уч оят ўқигудек миқдорда 
вақт ўтса кифоя.


44

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish