Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)


Ёдда тутинг! Илк ўрта асрларда



Download 14,41 Mb.
bet59/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Ёдда тутинг! Илк ўрта асрларда



  • Ерга эгалик муносабатлари шаклланган.

  • Йирик ер эгалари деҳқонлар бўлган.

  • Деҳқонлар кўшкларда яшаган.

  • Шаҳар 2 қисмдан иборат бўлган.

  • Арк баланд тепаликка қурилиб, чуқур чоҳ билан ҳимояланган.

  • VI асрда Мингўрик Тошкент пойтахти бўлган.

  • Чилонзор Оқтепаси оташпарастлар ибодатхонаси бўлган.

  • Бухоронинг “занданачи” ипак матолари дунёга машхур бўлган.

  • Саройлар деворий суратлар билан безатилган.

  • Коропластика сополдан ишланган ҳайкалчалардир.

  • Остодонда марҳумларнинг тозаланган суяклари сақланган.

  • Хоразмда меъморий ва статуар остодонлар тарқалган

  • Чочда чизма нақшли яшиксимон остодонлар тарқалган

  • Сўғда оташпарастлик эътиқоди билан боғлиқ бўлган сюжетли остодонлар тарқалган

4 &.Ривожланган ўрта асрлар маданияти
Ривожланган ўрта асрлар даври Ўзбекистон тарихида Сомонийлар давлати ташкил топишидан бошланиб, то темурийлар давлати инқирозигача (IX -XYI аср) давом қилади. Бу даврни ижтимоий ва иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан иккита тараққиёт ва битта инқироз босқичига бўлиш мумкин. Биринчи тараққиёт босқичи IX—XIII аср бошларини ўз ичига олади. Бу давр маданий ҳаёти ислом мафкураси асосида шаклланиб, ўзига хос маданий ривожланиш кузатилади. Марказлашган давлат ташкил қилиниб, унда аввал сомонийлар (IX—X ), сўнг эса, унинг ҳудудлари учта туркий давлатлар- қорахонийлар, ғазнавийлар ва салжуқийлар ўртасида (XI асрда) тақсимланиб, бу ҳудудларнинг катта қисмида XII аср ўрталарида буюк хоразмшоҳлар давлати ташкил топади.
XIII аср бошларида мўғулларнинг Ўрта Осиёга ҳужуми ва бўйсундириши маданий тараққиётга ўта даражада салбий таъсир кўрсатиб, унинг ривожланишини бир неча йилларга тўхтатиб қўяди. Бу жараён то Амир Темурнинг ҳокимиятни эгаллаб, марказлашган давлат ташкил қилгунича давом этади. Шу сабаб XIII аср Ўзбекистон тарихига инқроз даври бўлиб кирган. Амир Темур ва темурийлар даврида маданий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаёт жонланади, ўзига хос маданий тараққиёт кузатилади ва бу XIY–XY асрлардаги иккинчи тараққиёт босқичи бўлиб, бу даврни тадқиқотчилар уйғониш даври деб баҳолайдилар.
Ривожланган ўрта асрнинг биринчи тараққиёт босқичида Сомонийлар олиб борган марказлаштириш сиёсати мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан юксак даражада ривожланишига сабаб бўлди. Шаҳарлар ўсди ва уларнинг иқдисодий савдо алоқалари мустаҳкамланди. Масалан, араб тарихчи ва географларининг таъкидлашича, биргина Чоч ва Илоқда 50 дан ортиқ шаҳарлар бўлган. Шаҳарларда ҳунармандчиликнинг кулолчилик, шишасозлик, темирчилик, ёғоч ва терини ишлаш ҳамда тўқимачилик соҳалари ривожланган.


Сопол чироқ.. X аср.


X аср охирларида Мовароуннаҳрда қорахонийлар ҳукмронлиги ўрнатилди. Қорахонийлар сомонийларнинг мамлакатни бошқариш, пул зарб этиш ва бошқа анъаналарини давом эттирганлар. Аммо, олтин динор зарб қилмаганлар. Араб тарихчилари Ёқут ва Ибн Хавкалларнинг ёзишига қараганда, Бухорода савдода дирҳам ишлатилган, динор эса, товар сифатида сотилган Бу давр маданий ҳаётида катта ўзгаришлар юз берди. Илм-фан, дин ва тасаввуф, меъморчилик ва санъат, мусиқа санъати ривожланди. XI асрдан бошлаб шаҳарларнинг ижтимоий – иқтисодий

қиёфаси ўзгарган. Шаҳарлар ҳунармандчилик ва савдо – сотиқ марказига айланди. Улар ҳунармандчиликнинг маълум бир тармоғи бўйича ихтисослашди. Аҳолисининг сони ҳам ошиб борган. Шаҳарларнинг тузилишида ҳам ўзгаришлар кузатилди. Уларнинг майдони кенгайди, арк аввалгидек, алоҳида истеҳком ичида эмас, балки шаҳар девори ичига қуриладиган бўлди. Шунингдек, работларда кўплаб карвон саройлар, улгуржи, ташқи савдо бозорлари бўлган. Шаҳарларнинг қурилиш режаси аввалгидек сақланиб қолган, яъни шаҳарлар тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, шаҳар марказида кесишиб ўтган икки кўча бўлган.


Қува шаҳрининг IX-X асрларда энг ривожланган даври бўлган. Шаҳарни археологик жиҳатдан ўрганишда Б.А.Латинин, В.Д.Жуков, А.Н.Бернштам, В.А.Булатова, И.Аҳроров, Ю.А.Заднепровский, Б.Х.Матбобоевларнинг хизматлари катта. Шаҳарнинг энг қуйи маданий қатлами I-III асрларга оид. Қувани мунтазам равишда ўрганиш 1956 йилдан бошланган. 1996-1999 йиллардаЎзРФА Археология институти томонидан тадқиқот ишлари олиб борилди. Шаҳарнинг мил.авв. V-IV асрларга оид топилмалар топилган. Булар чархсиз қўлда ясалган, ости қисми юмалоқ идишлар ва кулолчилик чархида ишланган юпқа идишлар топилган. Уларнинг сиртига бўёқ билан геометрик нақш берилган. Арк ва шаҳристон V-VII асрларда мудофаа девори билан мустаҳкамланган. Шаҳарнинг 3 қисми ҳам мудофаа девори билан ўралган. Унинг майдони 12 га. бўлган.
Х асрдан бошлаб Қува тўғрисида кўплаб маълумотлар учрайди. Бу даврда Қува даҳаларга бўлинган ва ҳар бир даҳада марказий майдон ва диний маросимлар учун махсус хоналар бўлган. Қувада Х-XI асрларга оид зарбхона топилган. Тангаларнинг бир томонига қуръону Каримдан оят, иккинчи томонига, Аҳмад ибн Али номи туширилган. У Қуванинг Х аср ўрталардаги ҳокими бўлган.
XI асрда Жанубий Фарғонада Марғилон шаҳрининг ривожланиши Қува шаҳри ривожланишига салбий таъсир кўрсатди. Қувада ҳаёт мўғуллар истилоси давригача давом этган.
Қува Арки ёдгорликнинг шимоли – шарқ томонида жойлашган. У мил.авв. II-I асрларда қурилган. Х асргача марказ фаолиятини бажарган. Ундан кейин шаҳар маркази работга кўчган. Шаҳар шаҳристони 12 гектарни эгаллаган. У кучли мудофаа девори билан ўралган. Унинг ҳозирда сақланиб қолган қалинлиги 12-15 метр, баландлиги 6-8 метр, умумий узунлиги 1330 метр бўлган. Деворда буржлар бўлган. Унинг атрофи сув тўлдирилган ҳандаклар билан ўралган. 1998 йилда олиб борилган тадқиқотлар жараёнида шаҳристоннинг яхши сақланган дарвозаси топилган. Шаҳристондан ҳунармандчилик соҳалари асосида даҳаларга бўлинган ва аҳоли уйлари зич қурилган. Работ 150-200 гектарни ташкил этган. Бугунги кунда у сақланиб қолмаган. Работда бозор, боғлар, амирлар саройи, қамоқхона, ҳунармандларнинг уйлари бўлган. бўлганлигини ёзма манбаларда ёзиб қолдирилган.

Дакшит боши. Кува. VII аср.
Қ ува усталари ўзлари ишлаган шишалари билан машҳур бўлган. У ерда ўтказилган археологик тадқиқотлар натижасида кўплаб
шиша буюмлар топилган. Улар ниҳоятда юпқа ишланган қадаҳ, атир сепкич, мушк-анбар тараткич, қон босимини тушургич-аламбика, графин, атир –упа идишлари, тиббиёт колбаларидир. Шишасоз усталар қурилиш ойналари ҳам ишлаб чиқарганлар. Улар ясаган ойналар деразалар ва туйнукларга қўйилган бўлиб, қора ранглилари ҳам учрайди.
Ривожланган ўрта аср шаҳарларида янги бино турлари вужудга келган. Жумладан, масжидлар, миноралар, мақбара, карвон сарой, сардоба, хонақоҳ ва бошқалар.

Кошин парчалари.
IX аср бошларида биноларни қуришда хом ғишт ва пахса ишлатилган. Кейинчалик маъмурий ва жамоа биноларини қуришда пишиқ ғиштдан фойдаланила бошланган. Турар жой биноларини қуриш ишларида эса, синч ва пахса асосий ўринни эгалланган. Пардоз ишларида эса, сомонли лойсувоқ, ганч, сирланмаган кошин ва сопол плиткалардан фойдаланганлар. XII асрдан сирланган кошин ва майолика ишлатиш усули кашф этилган.
IX–X асрларда хом ғишт ва пахсадан бунёд қилинган иморатлар турли ҳолатда сақланиб қолинган. Афросиёбда Сомонийлар қасрининг бир қисми
сақланган. У нафис ўймакорлик усулида безатилган. Термиз яқинидаги
Қирққиз қалъаси. IX-X асрлар. Эски Термиз.
Қирққиз қалъаси хом ғишт ва пахсадан қурилган ҳашаматли бўлиб, унинг асосий деворлари бугунги кунгача сақланиб қолган. Бундай ҳол ниҳоятда кам учрайди. Археологлар бу қальанинг яхши сақланишини лой қориш ва уни ишлатиш технологиясининг мукаммаллигида деб билишади ва бу услуб вақт ўтиши билан унитилиб кетган деб ҳисоблашади. Қадимий Хоразм ҳудудидаги Қават қальа ҳам яхши сақланган.

Исмоил Сомоний мақбараси
Бу даврда пишиқ ғиштдан дастлабки иморатлар бунёд қилина бошланган. Бунга Бухородаги Исмоил Сомоний мақбарасини мисол ке лтириш мумкин. Бу иншоот Исмоил Сомоний
даврида (873–907 йй.) қурилган. Бу мақбара нафақат Ўзбекистон, балки бутун Ўрта Осиё меъморчилиги дурдонаси ҳисобланади. Иморат кубсимон шаклда бўлиб, ташқи томонларининг узунлиги 10 метрга яқин, ички томони 7,2х7,2 метр бўлиб, усти гумбаз тарзида ёпилган. Бинонинг қурилишида ишлатилган асосий ғиштнинг размери 23х23х3 см, кичкина ғиштлар 12х12х3 см, йирик ғиштларнинг ўлчами 60х63х6,5 см бўлган. Мақбаранинг қурилиш услуби илк ўрта асрлардаги оташпарастлар ибодатхонасининг оловхонасига ўхшайди.



Исмоил Сомоний мақбарасининг Исмоил Сомоний мақбарасининг
ташқи безаги. ички безаги равоқ

Самарқанд вилояти Тим қишлоғидаги Араб–ота мақбараси ҳам бу даврга оид диққатга сазовор бинолардан биридир. Бу мақбарада дастлабки пештоқ намуналари учрайди. Мақбарага кириш бир томонлама, пештоқ орқали бўлиб, у бутун шарқий деворни эгаллаган. Пештоқнинг устки қисми равоқлар билан безатилган. Араб–ота мақбараси П.Ш.Зохидов фикрича, олдин сомонийлар қасрининг бир қисми бўлган кейинчалик мақбарага айлантирилган.


Умуман, XI–XII асрларга оид мақбаралар Ўрта Осиё ҳудудида кўп сақланиб қолган. Уларнинг қурилиш услублари бир–бирига яқин. Мақбаралар орасида чодирсимон гумбаз билан ёпилганлари алоҳида ажралиб туради. Бу турдаги гумбазлар Покистон, Хиндистон ва бошқа мамлакатларда “гумбази туркистони”
Араб Ота мақбараси. Самарқанд.Тим қишлоғи.Х аср.
деб номланади. Гумбази туркистони билан ёпилган мақбаралар туркумига Қадимги Тороз (ҳозирги Жамбул) яқинидаги Бобажи Хотун, Кўҳна Урганчдаги Фахриддин Розий ва Султон Текеш мақбараларини мисол қилиш мумкин.
IX–XII асрларда масжидлар қурилишига ҳам алоҳида эътибор берганлар, чунки у ислом динининг асосий ғоявий маркази ҳисобланган. Улар худди турар жойлардек, ҳовли атрофини ўраб олган айвон кўринишига эга бўлган. Эътироф этишларича, Муҳаммад пайғамбар, дастлаб ибодатгоҳ сифатида онасининг уйидан фойдаланган экан. Масжидларнинг бир томонида меҳроб бўлиб, улар ҳам алоҳида безатилган. Шунингдек, масжидлар ёнида азон айтиш учун миноралар бунёд қилинган. Лекин уларнинг кўпчилик қисми сақланиб қолмаган. Кўҳна Урганч, Термиз, Бухоро, Вобкент ва Жарқўтондаги миноралар бизнинг давримизгача етиб келган.
Ж арқўтондаги минора Серакслик усто Али

ибн Муҳаммад томонидан қурилган. Унинг баландлиги 21,6 м ва остки диаметри 6,4 м га тенг. Деворлари ярим айланасимон бўртмалар тарзида олиниб, уларнинг юқори қисмида равоқчалар билан туташтирилган. Бухородаги Минораи Калон 1127 йили қарохоний


Арслонхон буютмаси асосида қурилган.

Жарқўтондаги минора. 1110 йил.

Унинг баландлиги 45, 60 м бўлиб, 10 бурчакли пойдевор устига қурилган, диаметри 9 метрга яқин. Уни уста меъмор Бақо бунёд қилган. Бу минора пишиқ ғиштдан бунёд қилинган бўлиб, унинг устки қисмига ўйма нақш билан ниҳоятда гўзал, такрорланмас безаклар берилган.


Вобкент минорасини Бақо устонинг шогирди қурган деб ҳисобланади. Унинг баландлиги 38,7м, 12 бурчакли пойдевор устига қурилган, диаметри 6,2 м. У ҳам пишиқ ғиштдан нақшинкор қилиб безатилган.
Бу даврга оид мадрасалар бизнинг давримизгача етиб келмаган. Фақат Шоҳи Зинда комплексидаги Тамғач Буғрахон мадрасасининг қолдиқлари сақланиб қолган. Тарихий манбаларда унинг 1066 йилда қурилганлиги айтиб ўтилган. Археологик тадқиқотлар натижасида унинг томонлари 44х55 м бўлганлиги аниқланган.
Кириш томони шарққа қаратилган бўлиб, унча катта бўлмаган пештоқ бўлган. Унинг ўнг ва

Работи Малик. Карвонсарой
пештоқти. XI аср.

чап томонларида 2та гумбазли дарсхона бўлган. Ҳовли атрофида 10 га яқин ҳужралар, масжид ва ёзги дарсхонаси бўлган.


Бу даврга оид карвон саройларнинг ҳам кўпчилиги яхши сақланмаган. Лекин номлари халқ орасида сақланиб қолган. Жумладан, Тошработ, Қўшработ, Оқработ, Доя хотин ва бошқалар. Одатда карвон саройлар работда жойлашган. Доя хотин ва Работи Малик кавон саройларининг маълум даражада сақланиб қолган.
Улар орқали биз ўша даврларда карвон саройлар кандай тарзда бўлганлиги тўғрисида хулоса чиқара оламиз. Работи Малик карон саройи 1078–1079 йилларда Қорахоний Шамс ул–Мулк томонидан қурилган деб ҳисобланади. Бу бино хом ғиштдан қурилган бўлиб, пишиқ ғишт билан пардозланган. Деворларининг баландлиги 12 м бўлган. Бугунги кунда унинг пештоқи сақланиб қолган. Бинонинг олд томонининг икки бурчагида миноралар бўлган. Миноралардан пештоққача бўлган жойларда кунгурадор–ярим устунлар жойлаштирилган. Унинг усти равоқ тоқлар билан бирлаштирилган. Бино икки қисмдан иборат бўлган. Пештоқдан кўнгдаланг жойлашган ҳовлига чиқилган, унинг тўртала томонида ҳовлилар бўлган. Ҳовлининг тўрида катта гумбазли сарой ва хоналар бўлган. Бир пайтлар Работи Малик карвон саройи катта комплексдан иборат бўлган. Унинг қарама –қарши томонида сардоба бўлиб, у ҳам хозирги кунгача сақланиб турибди.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish