216
этиш ва мотивациядан иборат бўлади. Айрим ҳолларда улар бошқарувнинг
техник воситаларини харид қилиш, ходимларни тайѐрлаш ва
малакасини
ошириш, корхона ходимлари учун турар-жойлар қуриш, ходимларни
санатория–курортларда
даъволанишлари
ва
дам
олишлари
учун
йўлланмаларни харид қилиш ва бошқаларга сарфлаган харажатлар сифатида
бўладилар. Аммо бошқарув фаолиятининг кўпгина ижтимоий натижалари
моддий харажатларга боғлиқ бўлмайди.
Шундай қилиб, қилинган харажатлар ва
корхона фаолиятидан олинган
ижтимоий натижалар улар учун умумий бўлган кўламга, ўлчовчиларга эга
эмаслар. Бундан ташқари, улар воситали ва қоидага кўра, стохатик
характерга
эгалар.
Бунинг
оқибатида
менежментнинг
ижтимоий
самарадорлиги кўрсаткичлари, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларидан
фарқли равишда, қилинган харажатлар ва корхона фаолиятидан олинган
ижтимоий натижаларининг нисбати орқали акс эттирилмайдилар. Шу
муносабат билан уларни харажатлар (ресурслар)сиз фақат
натижа берувчи
ташкил қилувчилар билан таърифлаш мақсадга мувофиқдир.
Менежментнинг ижтимоий самарадорлигини кўрсаткичлар тизими
ѐрдамида баҳолаш мақсадга мувофиқдир, уни фикримизча, қуйидаги 4
гуруҳга ажратиш мумкин:
-
ташкилот ходимлари меҳнат шароитларини таърифловчи кўрсат-
кичлар;
-
ташкилот
ходимларининг
ижтимоий-маиший
шароитларини
таърифловчи кўрсаткичлар;
-
ходимлар малакасини таърифловчи кўрсаткичлар;
-
меҳнатни ташкил этиш ва
унга ундашларни таърифловчи
кўрсаткичлар.
Шуни таъкидлаш жоизки, бошқарув самарадорлиги яна бошқарув
тизимининг фаолият юритишнга интилиши керак бўлган қандайдир шарти,
аломати, натижаси сифатида намоѐн бўлади.
217
Бошқарув самарадорлиги кўрсаткичларидан фойдаланиш бошқарув
тизимига ташхис қўйиш, уни фаолият юритишида вужудга келадиган четга
чиқишларнинг
олдини олиш, самарасиз бошқарувнинг сабабларини очиб
бериш, бошқарув идоралари фаолиятида илмий асосланган мақсадни
кўзлашини амалга ошириш, уларнинг бундай кейинги ишларига тузатишлар
киритишга имкон беради.
Бундан ташқари, у бошқарув ходимларининг мотивация тизимини
яратиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни бошқарув бўйича
фаолият
самарадорлигига берилган боғлиқликка қўйишга имкон беради. Шу
муносабат билан таъкидлаш керакки, ҳалокатлар назариясига кўра, масъул
қарорлар қабул қилувчи ва уларни амалга оширувчи шахслар ва кишиларни
бу қарорларни
амалга оширишлигига шахсан, моддий боғланишлари ғоятда
муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: